Маориф соҳасида:
касб-ҳунар коллежлари, академик лицейлар, болалар уйлари;
умумтаълим мактаблари, гимназиялар, лицейлар, мактаблараро ўқув-ишлаб чиқариш комбинатлари – ўқувчилар контингенти 400 кишидан кам бўлмаса;
интернатлар – ўқувчилар контингенти 200 кишидан кам бўлмаса;
мактабгача тарбия болалар муассасалари – болалар контингенти 350 кишидан кам бўлмаса;
вилоят ва туман (шаҳар) аҳамиятига молик мактабдан ташқари муассасалар;
Соғлиқни сақлаш соҳасида:
касалхоналар (ихтисослаштирилган марказлар билан), туғруқхоналар, тиббий- санитария қисмлари, диспансерлар, шифохоналар;
болалар уйлари, болалар санаторийлари, катталар учун сил касалликлари санаторийлари;
тажриба тариқасида очилган қишлоқ врачлик пунктлари.
Изоҳ: Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2007 йил 26 февраль “Халқ таълими муассасаларини молиялаштириш механизмини такомиллаштириш тўғрисида”ги Фармони ижросини таъминлаш доирасида барча турдаги таълим муассасаларига уларнинг контингентидан (ўқувчилар, болалар, тарбияланувчилар сонидан) қатъи назар юридик шахс мақоми берилди.
Бюджет ташкилотлари бўйсунувига кўра республика бюджети ва маҳаллий (вилоят, туман, шаҳар) бюджетлардан маблағ билан таъминланадилар, уларнинг жорий фаолияти бюджет ташкилотларини
маблағ билан таъминлашнинг ўрнатилган тартибига асосан молиялаштирилади, бунда юридик шахс мақомига эга бўлган ташкилотлар мустақил равишда ўз молиявий режаларини харажатлар сметаси шаклида қонунчилик билан белгиланган тартибда ишлаб чиқадилар.
Харажатлар сметаси – бюджет ташкилотининг унга ажратилган бюджет маблағларининг ҳажми, мақсадли йўналиши ва йил чораклари (ҳар бир чоракнинг ойлари) бўйича тақсимланишини белгилаб берувчи асосий молиявий ҳужжати.
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирининг 2010 йил 29 октябрдаги 92-сон буйруғи билан тасдиқланиб, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида 2010 йил 19 ноябрда 2157-сон билан рўйхатга олинган “Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетида турувчи ташкилотларнинг харажатлар сметаси ва штатлар жадвалини тузиш, кўриб чиқиш, тасдиқлаш ва рўйхатдан ўтказиш тартиби тўғрисида Низом”1га мувофиқ, бюджет ташкилотларида сметаларнинг қуйидаги турлари амалда қўлланилади (5.2-расм):
якка (индивидуал) сметалар;
жамланма сметалар;
бюджетдан ташқари маблағлар бўйича сметалар;
марказлашган тадбирлар учун сметалар.
Якка сметалар юридик шахс мақомига эга бўлган алоҳида олинган муассаса бўйича тузилади. Масалан, муайян ҳудудда (туман ёки шаҳарда) жойлашган юридик шахс мақомида фаолият қилувчи давлат соғлиқни сақлаш муассасаси (касалхона, қишлоқ врачлик пункти, ихтисослашган диспансер ва ш.к.) мустақил равишда бюджетдан тўланиши кўзда тутилган ўз харажатларини якка смета асосида режалаштиради.
1 “Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами”, 2010 йил, 47-сон, 440-модда.
Do'stlaringiz bilan baham: |