Олий ва ўрта махсус таълим


-расм. Бюджет ташкилотлари харажатлар сметаларининг гуруҳланиши1



Download 3,06 Mb.
bet38/121
Sana18.02.2022
Hajmi3,06 Mb.
#455370
1   ...   34   35   36   37   38   39   40   41   ...   121
Bog'liq
2 5199409484945954502

5.2-расм. Бюджет ташкилотлари харажатлар сметаларининг гуруҳланиши1





1 “Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетида турувчи ташкилотларнинг харажатлар сметаси ва штатлар жадвалини тузиш, кўриб чиқиш, тасдиқлаш ва рўйхатдан ўтказиш тартиби тўғрисида Низом” асосида
92
Жамланма сметалар юридик шахс мақомига эга бўлмаган ва тегишли давлат бошқарув органлари ҳузуридаги марказлаштирилган бухгалтериялар ва тегишли ҳокимиятларнинг бухгалтериялари томонидан хизмат кўрсатилаётган ташкилотлар бўйича тузилади (масалан, туман маданият бўлимига қарашли марказий кутубхоналар тизими бўйича).
Ўзбекистон Республикаси Бюджет Кодексида келтирилишича, “жамланма харажатлар сметаси – бюджет маблағларини тақсимловчи томонидан унинг тасарруфидаги бюджет ташкилотларининг ва бюджет маблағлари олувчиларнинг харажатлар сметалари асосида тузиладиган харажатлар сметаси” ҳисобланади.



Бюджетдан ташқари маблағлар бўйича смета ташкилотлар томонидан жорий молия йили учун тузиладиган ва тасдиқланадиган ҳужжат бўлиб, унда ташкил бўлиш манбалари ва ушбу маблағларнинг қонунчиликка мувофиқ фойдаланиш йўналишлари кўрсатилган ҳолда бюджетдан ташқари даромадлар тушумларининг прогноз ҳажмлари акс эттирилади. Масалан, олий ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларида талабаларни ўқитишнинг тўлов-контракт шаклидан тушган маблағлар ва уларни ишлатиш йўналишлари бюджет қонунчилиги
(хусусан, 2157-сонли Низом) билан белгиланган тартибда бюджетдан ташқари маблағлар бўйича смета асосида режалаштирилади.



Марказлашган тадбирлар учун сметалар – вазирликлар, идоралар ва ҳокимиятлар бошқармалари ва бўлимлари томонидан марказлаштирилган ҳолда амалга ошириладиган харажатлар бўйича тузилади ва ҳар бир марказлашган тадбир учун алоҳида ишлаб чиқилади. Масалан, бошланғич синф ўқувчиларини қишки кийим-бош билан таъминлаш, биринчи синф ўқувчиларига ўқув қуроллари ва анжомлари комплекти тақдим қилиш билан боғлиқ тадбирлар учун тегишли вазирлик даражасида марказлашган тадбирлар учун сметалар ишлаб чиқилади.



“Ўзбекистон Республикаси ва Қорақалпоғистон Республикаси вазирликлари, идоралари ва ҳокимиятлар бошқармалари ва бўлимлари марказлаштирилган ҳолда амалга ошириладиган харажатлар бўйича уларнинг ўзини сақлаш учун харажатлар сметасидан ташқари ташкилотнинг марказлаштирилган тадбирлари учун харажатлар сметасини тузадилар. Бунда, Ўзбекистон Республикаси ва Қорақалпоғистон Республикаси вазирликлари, идоралари ва ҳокимиятлар бошқармалари ва бўлимлари томонидан марказлаштирилган ҳолда бир неча тадбирлар (тизимдаги барча ташкилотлар бўйича қўриқлаш хизматини тўлаш, хизмат кийимини сотиб олиш, ягона ахборот-компьютер тизимига хизмат кўрсатиш, семинарлар ўтказиш ва бошқалар) бўйича харажатлар амалга оширилаётганда, харажатлар сметасига ҳар бир тўланадиган




Харажатлар сметаси ва бюджетдан ташқари маблағлар бўйича смета бир йиллик муддатга - 1 январдан 31 декабргача бўлган даврга тузилади (мавсумий тадбирлар учун ёки жорий молия йилида ишга тушириладиган ташкилотлар бўйича эса уларнинг мазкур йилдаги фаолият кўрсатиш ойларига тузилади ва амал қилади).


Бюджет қонунчилигида келгуси молия йили учун давлат бюджети йил бошлангунга қадар қабул қилинмаган ҳолатдаги хатти-ҳаракатлар белгилаб берилган. Хусусан, агар молия йили бошлангунга қадар шу йилга мўлжалланган давлат бюджети мамлакат қонун чиқарувчи органи томонидан қабул қилинмаса, бюджет ташкилотларини маблағ билан таъминлаш улар томонидан тузилган вақтинчалик харажатлар сметаси асосида амалга оширилади.
Вақтинчалик харажатлар сметаси – бюджет ташкилотининг (ёки бюджет маблағлари олувчининг) харажатлар сметаси тасдиқлангунига ва рўйхатдан ўтказилгунига қадар амал қиладиган ҳужжат бўлиб, унда қонун ҳужжатларидаги ўзгартиришлар ҳисобга олинган ҳолда унинг учун назарда тутилган бюджетдан ажратиладиган маблағлар ҳар ой учун акс эттирилади. Вақтинчалик харажатлар сметаси ойлар кесимида биринчи чоракдан ошмаган давр учун тузилади, кўриб чиқилади ва тасдиқланади. Бунда ҳар ойлик харажатлар ўтган молия йилининг охирги чорагида бюджет ташкилоти томонидан сарфланган бюджет маблағларининг учдан бир қисмидан ошиб кетмаслиги шарт.
“Келгуси молия йилининг биринчи чораги учун бюджет ташкилот- ларининг ва бюджет маблағлари олувчиларнинг вақтинчалик харажатлар
сметалари жорий молия йилининг 25 декабригача тузилади, тасдиқланади ва рўйхатдан ўтказилади”1.
Вақтинчалик харажатлар сметаси асосий смета тасдиқлангунга қадар амалда бўлади, бунда белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказилган харажатлар сметасидаги биринчи чорак учун кўзда тутилган харажатлар суммаси ташкилотларнинг вақтинчалик харажатлар сметасида режалаштирилган харажатлар суммасидан кам бўлиши мумкин эмас.
Бюджет ташкилотлари ўзларининг харажатларини ҳисоблаб чиқишда ва сметаларни режалаштиришда қуйидагиларга амал қиладилар:

  • Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси қарорлари, Президент фармонлари ва қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишлари, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг норматив ҳужжатларига;

  • бюджет ташкилотлари харажатларини режалаштиришнинг норматив услубига;

  • товар ва хизматларнинг давлат томонидан тартибга солинадиган баҳолари ва тарифларига, шунингдек, нодавлат корхоналар ва ташкилотларнинг айрим товарлари ва хизматлари баҳоларига;

  • юқори турувчи ташкилотлар раҳбарларининг ўзлари тасарруфидаги муассасаларнинг келгуси йил учун харажатлар сметаларини тузиш масалалари бўйича кўрсатмалари ва таклифларига, агарда улар қонун ҳужжатларига зид бўлмаса,

  • болалар ва бошқа ижтимоий-маданий ташкилотларда овқатланишга кетадиган харажатлар суммаси ташкилотларнинг айрим турлари учун қонун ҳужжатлари билан тасдиқданган овқатланиш меъёрлари ва овқатланиш кунлари сонидан келиб чиқиб ҳисобланади;






1 Ўзбекистон Республикаси Бюджет Кодекси. 104-модда.

  • дори-дармонларга кетадиган харажатлар суммаси қонун ҳужжатлари билан белгиланган пул харажатлари меъёрига қараб ҳисоблаб чиқилади;

  • ижтимоий-маданий ташкилотларнинг айрим гуруҳи учун кийим- кечак, пояфзал, чойшаб, ётоқ анжомлари ва бошқа юмшоқ жиҳозлар сотиб олишга кетадиган харажатлар моддий таъминотнинг амалдаги меъёрлари асосида, лекин ажратилган маблағлар доирасида ҳисобланади.




    1. Download 3,06 Mb.

      Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   34   35   36   37   38   39   40   41   ...   121




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish