4
бориш;
2.14.Профессор-ўқитувчиларнинг
“Истеъдод”
жамғармаси,
Давлат
грантлари
ва
талабаларнинг Давлат ва номдор стипендиялари, жамоат ташкилотлари кўрик
танловларида
қатнашишини ташкил қилиш;
2.15. Университет Кенгаши, Васийлик ҳамда Ихтисослашган кенгашларга раҳбарлик қилиш;
2.16. Филиаллар, факультетлар кафедраларни, бошқа таркибий бўлим ва бўлинмаларини
бошқариш;
2.17. Қонунчиликда кўзда тутилган тартибга мувофиқ ногирон ходимнинг меҳнат қилиш
ҳуқуқининг амалга оширилишини таъминлаш, ногирон билан меҳнат шартномаси тузишдан ёки
хизмат юзасидан уни юқори лавозимга кўтаришдан бош тортишга, маъмурият ташаббуси билан
ишдан бўшатишга, ногиронлиги учун уни ўз розилигисиз бошқа ишга ўтказишга йўл қўймаслик
(Тиббий-ижтимоий экспертизанинг хулосасига кўра ногироннинг
саломатлиги бу касб
вазифаларини бажаришга монеълик қилган ёки ногироннинг ёҳуд бошқа кишиларнинг
саломатлиги ва меҳнат хавфсизлигига таҳдид қилган ҳоллар бундан мустасно);
2.18. Меҳнат жамоасини моддий-техник ресурслар ва молиявий маблағлар билан ўз вақтида
таъминлаб бориш, университетнинг молиявий аҳволи хақида меҳнат жамоасини мунтазам
хабардор қилиш;
2.19. Барча ходимларнинг меҳнат таътилини белгиланган тартибда
расмийлаштириш;
2.20. Университет Бошланғич Касаба уюшмаси қўмитаси билан ҳамкорлик қилиш, ўзаро
таклифлар ва талабларни ўз вақтида кўриб чиқиш;
2.21. Ходим ўз меҳнат вазифаларини бажариши билан боғлиқ ҳолда меҳнатда майиб бўлиши,
касб касаллигига чалиниши ёки соғлиғининг бошқача тарзда шикастланиши муносабати билан
унинг ҳаёти ёки соғлиғига етказилган зарарнинг ўрнини қоплаш бўйича ўз фуқаролик
жавобгарлигини Ўзбекистон Республикасининг “Иш берувчининг фуқаролик жавобгарлигини
мажбурий суғурта қилиш тўғрисида”ги Қонунда белгиланган шартлар асосида ва тартибда
суғурталаш;
2.22. Ўзбекистон Республикаси “Жисмоний ва юридик
шахсларнинг мурожаатлари
тўғрисида”ги Қонунига мувофиқ фуқароларнинг ёзма ва оғзаки мурожаатларини белгиланган
тартибда ва муддатда холисона кўриб чиқишни таъминлаш;
2.23. Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, шунингдек университет бўйсунадиган вазирлик
ва идоралар лавозимлари номенклатурасига қарашли бўлган проректор, декан лавозимларига
номзодларни ўрнатилган тартибда мутасадди вазирлиги ва идорасига киритиш ҳамда уларнинг
қарорлари билан тайинланган (деканлар учун - келишилган) номзодлар билан меҳнат
шартномасини тузиш;
2.24. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 12 январдаги 12-сонли
«Ижро интизомини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ
университет ходимлари томонидан ижро интизомига риоя этиш ҳамда
ходимлар томонидан
ижро интизомига қатъий риоя этилишини таъминлаш.
Do'stlaringiz bilan baham: