23
4.2.17. Электр токи ва газ плиталаридан тўғри ҳамда тежамли фойдаланишни, хонада
қўшимча электр иситгич асбобларидан фойдаланиш;
4.2.18. Ўзга шахсларни турар жойида тунаб қолишига йўл қўймаслик;
4.2.19. Хонага бегона шахсларни кеч соат 22:00
дан кейин киритмаслик;
4.2.20. Талабалар турар жойларига спиртли ичимликларни олиб келмаслик ҳамда истеъмол
қилмаслик ва спиртли ичимлик ичган ҳолатда ТТЖга келмаслик;
4.2.21. Деразадан турли чиқинди ва бошқа нарсаларни ташламаслик;
4.2.22. Турар жой қаватида ва вахтада жадвал бўйича ўз вақтида навбатчилик қилиш, (кириб–
чиқиш қоидаларига амал қилган ҳолда)талаб даражасида умумий фойдаланиш(хожатхона,
ювиниш хонаси, ошхона ва бошқалар)ни тозалаш, ахлат ва бошқа чиқиндиларни ўз вақтида
чиқариш;
4.2.23. ТТЖ биносида тамаки махсулотлари чекмаслик;
4.2.24. Университет талабасига муносиб ташқи кўринишга риоя қилиш;
4.2.25. ТТЖда қимор(карта) ўйнамаслик, рухсатсиз тадбир ва кечаларни ўтказмаслик;
4.2.26. Соат 22:00 дан кечикмасдан ТТЖдаги ўз хонасида бўлиш;
4.2.27. ТТЖ талабалар Кенгаши раиси ва қават сардорлари кўрсатмаларини бажариш;
4.2.28. ТТЖ талабалар Кенгаши томонидан белгиланган қават сардорларининг ўз
вазифаларига маъсул бўлиши;
4.2.29. Ҳар куни дарсга ёки бошқа юмуш билан кетиш олдидан
хона калитини вахтадаги
махсус жойда қолдириб кетиш;
4.2.30. ТТЖ хонасини фойдаланишга олувчилар ўз уйларига ёки амалиётларга кетишдан
олдин хонадаги жихозларни ҳамда хона калитини, талабалар
турар жойи коммендантига
топшириб кетиши зарур;
4.2.31. ТТЖ хоналаридан фойдаланувчилар ўз шахсий буюмларига эхтиёткор бўлишлари ва
уларнинг йўқолишини олдини олувчи барча хати –харакатларни амалга оширишлари шарт.
ТТЖ хоналаридан фойдаланувчилар томонидан шартлар бузилиб, шахсий буюмлари йўқолган
тақдирда ТТЖ маъмурияти жавобгарликни ўз зиммасига олмайди;
4.2.32. ТТЖда истиқомат қилаётган талабалар бошқа талбаларнинг шахсий ва ТТЖ
томонидан бириктирилган буюм ҳамда жихозларга шунингдек моддий қиймат касб этувчи хар
қандай нарсларни рухсатсиз олмасликлари шарт;
4.2.33. Шартнома муддати тугагач хона ва жиҳозларни бут ҳолатда шартномада белгиланган
муддатда турар жой коммендантига топшириши лозим;
4.2.34. Ички меҳнат тартиб қоидаларининг ТТЖ қисмидаги бандларни
бузган талабаларга
нисбатан огоҳлантириш, хайфсан ва ТТЖдан четлаштириш чоралари кўрилади ҳамда 3 кун
муддатда ТТЖдан чиқариб юборилади;
4.2.35. Университетдан четлаштирилган талабалар уч кун муддат ичида ТТЖдан чиқариб
юборилади;
4.2.36. ТТЖ мулкларидан фойдаланиш давомида уларга етказилган зарар 100% миқдорида
ундирилади.
Do'stlaringiz bilan baham: