2.3. Номзод давлатнинг миллий қонунчилик тизими ва ташқи
савдо режимини ўрганиш ва ЖСТга кириш шартларини белгилаш
Номзод давлат ўзининг миллий қонунчилиги ва савдо режимига оид
батафсил маълумотни ишчи гуруҳга тақдим этади (2.1-жадвал). Бунда асосий
25
ҳужжат “Ташқи савдо режими тўғрисидаги меморандум” бўлиб, саволнома
шаклида мамлакатнинг ташқи савдо режимининг тўлиқ тавсифи, жорий
ҳолати ва ўзига хос хусусиятларини очиб беради.
2.1-жадвал.
Миллий қонунчилик ва ташқи савдо режимига оид маълумотлар
рўйхати
Маълумот тури
Ҳужжат тури
Умумий тавсифловчи ҳужжатлар
Ташқи савдо режими тўғрисидаги меморандум
Статистик маълумотлар ва расмий нашрлар
Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар
Товарлар савдоси
Импортни лицензиялаш тартиби тўғрисида
саволнома
Божхона тартиботлари тўғрисида саволнома
Ташқи савдодаги техник тўсиқлар тўғрисида
саволнома
Давлатнинг ташқи савдо фаолиятида бевосита
иштироки тўғрисида саволнома
Хизматлар савдоси
Хизматларнинг тармоқ классификатори
Ташқи савдо шартномалари
Ташқи савдо шартномалари рўйхати
“Ташқи савдо режими тўғрисидаги меморандум” қуйидаги қисмлардан
иборат:
1. Кириш;
2. Иқтисодий сиёсат ва ташқи савдо тизими;
3. Товарлар ва хизматлар савдоси сиёсати;
4. Товарлар савдоси сиёсати;
5. Интеллектуал мулк ҳуқуқларининг савдо билан боғлиқ жиҳатларини
тартибга солиш (TRIPS) тизими;
4. Тижорий хизматлар режими;
5. Учинчи
давлатлар билан савдо-иқтисодий муносабатларнинг
институционал аосолари.
26
Қизиқарли маълумот!
Меморандумни тайёрлаш кўп вақт ва катта
маблағни талаб қилади. Бази мамлкатлар ташкилотга аъзолик аризаси билан
биргаликда меморандумни ҳам тақдим этган бўлса, айрим мамлакатлар аъзо
бўлиш тўғрисида ариза берганидан 10 йилдан ортиқ вақт ўтиб меморандумни
тақдим эта олган. Ҳозирги кунда меморандумни тақдим этишнинг ўртача
муддати икки йилу етти ойни ташкил қилмоқда.
Маморандум ишчи гуруҳ фаолиятини ташкил қилиш учун асос бўлиб
хизмат қилади. Меморандумда келтирилган маълумотлар ишчи гуруҳнинг
айнан қайси соҳаларни ЖСТ талабларига мослаштириш зарурлиги, қайси
жиҳатлар амалдаги қоидаларга зидлиги ва қандай ислоҳотларни амалга
ошириш лозимлигини кўрсатиб беради. Шундан келиб чиқиб, Бош кенгаш
ташкилотга қўшилиш шартларини ишлаб чиқади.
Бош кенгаш меморандумни экспертизадан ўтказиб, берилган саволларга
берилган жавоблар тўлиқлигини, мамлакатнинг келажакдаги режалари ва
аъзоликдан кутаётган натижалари ЖСТ тамойилларига мувофиқлигини
баҳолайди. Меморандум экспертизадан ўта олмаган тақдирда ЖСТга кириш
жараёни тўхтатиб қўйилмайди ва меморандум қайта ишлаш учун қайтариб
юборилмайди. Бош кенгаш ишчи гуруҳ воситачилигида номзод давлатдан
қўшимча маълумотлар, тушунтиришлар ва қонуний асосларни сўрайди ва
камчиликларни бартараф этишга шароит яратиб беради. Бу жараён
меморандум экспертизадан муваффақиятли ўтгунга қадар давом этади.
Меморандум экспертизадан муваффақиятли ўтганидан сўнг, у барча
аъзо мамлакатларга тақдим қилиниб, ўз фикр-мулоҳазаларини билдиришлари
сўралади. Манфаатдор мамлакатлар меморандумни ўрнатилган тартибда
кўриб чиқиб, саволлари, таклиф ва тавсияларини тақдим этади. Номзод
мамлакат барча саволлар ва таклифларга расмий равишда жавоб беради ва
ишчи гуруҳнинг биринчи йиғилишига қадар меморандумнинг тегишли
қисмларини қайта кўриб чиқади.
Ишчи гуруҳнинг дастлабки йиғилишида меморандумдаги маълумотлар
ва аъзо мамлакатлардан келиб тушган саволларга жавоблар муҳокама
қилинади. Йиғилиш якунида муҳокама жараёнида юзага келган саволлар
рўйхати номзод мамлакатга тақдим этилди ва кейинги учрашувга қадар
расмий жавоб тайёрлаш вазифаси юклатилади. Номзод давлатнинг миллий
қонунчилиги ва ташқи савдо режимини ўрганиш якунланмагунга қадар ишчи
гуруҳ йиғилишлари савол-жавоб шаклида ўтади. Бунда йиғилиш якунларига
асосан меморандумга тегишли ўзгартиришлар кириб борилади. Номзод
давлатнинг миллий қонунчилиги, иқтисодиёти ва ташқи савдо режими тўлиқ
ўрганилгандан кейингина музокаралар босқичига ўтишга рухсат берилади.
27
Do'stlaringiz bilan baham: |