Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2022 йил " " апрелдаги



Download 1,19 Mb.
Pdf ko'rish
bet11/49
Sana01.06.2022
Hajmi1,19 Mb.
#627920
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   49
Bog'liq
ЖСТ ўқув қўлланма (3)

Қизиқарли маълумот!
ЖСТ тарихида ишчи гуруҳнинг энг каттаси 62 
та, энг кичиги 17 та аъзога эга бўлган. 
Ишчи гуруҳ фаолияти учта босқичга бўлинади.
1-босқич.
Номзод давлатнинг ташқи савдо режимига оид маълумотлар 
жамланиб, амалдаги қонунчилик тизими ва ташқи савдо режимини тўлиқ 
ўрганилади ва уларни ЖСТ талабларига мувофиқлаштириш учун зарур бўлган 
ислоҳотлар йўналишлари ишлаб чиқилади.
Номзод давлат биринчи навбатда ташқи савдо режимининг батафсил 
тавсифини ўз ичига олган меморандумни тақдим этади. Ишчи гуруҳ 
меморандумни қабул қилгач, аъзоликка қабул қилиш жараёнини бошлаш 
мақсадида биринчи йиғилишни ўтказади. Ишчи гуруҳнинг биринчи 
йиғилишида ўрганишлар асосида аниқланган тизимли фарқлар ва муаммолар 
ҳамда ЖСТ қоидаларига зид бўлган қонунчилик нормаларини босқичма-
босқич бартараф қилиш бўйича амалга ошириладиган ишлар келишиб 
олинади. 
2-босқич.
Ишчи гуруҳ ўрганишлар асосида мавжуд камчиликлар 
ва номувофиқликларни инобатга олиб, ЖСТга аъзолик шартларини ишлаб 
чиқади ва номзод давлат билан уларни амалга ошириш бўйича музокараларни 
олиб боришга киришади. Хусусан, номзод давлатга ташқи савдо тизимини 
ЖСТ қоидаларига мослаштириш, қишлоқ хўжалигини қўллаб-қувватлаш ва 


24 
экспорт субсидиялари, божхона тарифлари ва хизматлар савдоси бўйича 
умумий мажбуриятларни қабул қилиш шарти қўйилади.
Товарлар ва хизматлар ҳамда интеллектуал мулкка тааллуқли умумий 
қоидалар бўйича музокаралар кўп томонлама тарзда ўтказилади. Ушбу 
музокаралар билан бир қаторда, номзод давлат ишчи гуруҳнинг манфаатдор 
аъзолари билан тарифлар, техник тўсиқлар ва божхона тартиботлари бўйича 
икки томонлама музокаралар олиб боради. 
3-босқич.
Музокаралар якуни бўйича ҳисобот тайёрланади. Ҳисоботдан 
номзод мамлакат қабул қилишга рози бўлган умумий қоидалар, икки 
томонлама ва кўп томонлама музокаралар натижалари ва ЖСТга аъзолик 
баённомасининг лойиҳаси ўрин олади. Ишчи гуруҳ ҳисобот лойиҳасини 
тасдиқлайди ва якуний қарорни қабул қилиш учун Бош кенгашга тақдим 
этади. 
Таъкидлаш лозимки, ишчи гуруҳ аъзоларини музокараларда мунтазам 
иштирок этиши ихтиёрий бўлиб, асосан савдо манфаатларига мос келадиган 
музокаралардагина иштирок этадилар. Лекин номзод давлат ишчи гуруҳдаги 
барча муҳокамаларда мунтазам иштирок этиши шарт. 
Эътиборлиси шундаки, ЖСТ халқаро ташкилотларга ҳам кузатувчи 
мақомини беради ва уларга ташкилотдаги барча жараёнлар билан яқиндан 
танишиб бориш ҳамда бевосита манфаатли бўлган масалаларни ўзаро 
мувофиқлаштириш имкониятини яратиб беради.
Халқаро ташкилотлар кузатувчи мақомини олиш учун ҳудди давлатлар 
ва алоҳида божхона ҳудудлари каби ЖСТга ариза билан мурожаат қилади. 
ЖСТ бош кенгаши ариза берган халқаро ташкилотнинг фаолияти ва савдо 
соҳасига алоқаси, 1947 йилда қабул қилинган “Тарифлар ва савдо бўйича бош 
келишув”га тааллуқли жиҳатларини ўрганади. Бундан ташқари, халқаро 
ташкилотларга муайян номзод давлатнинг ЖСТга кириш жараёнини кузатиб 
боришлари учун ишчи гуруҳ мажлисларида иштирок этишга рухсат берилади. 
Бунда халқаро ташкилот аниқ сабаб ва мақсадларни кўрсатган ҳолда кузатувчи 
мақоми берилишини сўраб ЖСТ Бош кенгашига мурожаат қилади. Ҳозирда 
БМТ, Халқаро валюта жамғармаси, Жаҳон банки, Европа тикланиш ва 
тараққиёт банки, БМТ Савдо ва тараққиёт конференциси, Бутунжаҳон 
интеллектуал мулк ташкилоти барча ишчи гуруҳлар фаолиятида кузатувчи 
сифатида иштирок этиб келмоқда. 

Download 1,19 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   49




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish