Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2022 йил " " апрелдаги



Download 1,19 Mb.
Pdf ko'rish
bet2/49
Sana01.06.2022
Hajmi1,19 Mb.
#627920
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   49
Bog'liq
ЖСТ ўқув қўлланма (3)

А.Х.Ахмаджонов 
Тошкент давлат иқтисодиёт университети “Жаҳон 
иқтисодиёти” кафедраси катта ўқитувчиси 
Х.К.Файзиева
Тошкент давлат иқтисодиёт университети “Жаҳон 
иқтисодиёти” кафедраси катта ўқитувчиси
З.Х.Ахмадалиева 
Тошкент давлат иқтисодиёт университети “Жаҳон 
иқтисодиёти” кафедраси катта ўқитувчиси 
Тақризчилар: 
У.В.Гофуров 
Тошкент давлат иқтисодиёт университети “Бизнес 
бошкаруви ва логистика” кафедраси мудири и.ф.д., 
проффесор
Г.К.Султанова 
Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети 
“Халқаро иқтисодиёт” кафедраси доценти, и.ф.н. 
И.Хотамов 
Тошкент 
давлат 
иқтисодиёт 
университети
“Тармоқлар иқтисодиёти” кафедраси мудири и.ф.н., 
доцент



Услубий қўлланма Тошкент давлат иқтисодиёт университети Услубий 
кенгашининг 2022 йил “29” март № 8-сон мажлисида муҳокама этилиб нашрга 
тавсия қилинган. 
КИРИШ 
Жаҳон хўжалиги ривожланишининг ўзига хос хусусиятларидан бири – бу 
халқаро иқтисодий муносабатларнинг интенсив ривожланиб бориши 
ҳисобланади. Бу эса мамлакатлар, мамлакатлар гуруҳи, алоҳида фирма ва 
корхоналар ўртасида савдо-иқтисодий алоқаларнинг кенгайиши тобора 
чуқурлашуви билан изоҳланади. Ушбу ҳолат жаҳон бозорида, шунингдек, 
унинг турли сегментларида юзага келаётган конъюнктуравий ўзгаришлар ҳар 
қандай давлатни жаҳон бозорида фаоллашишга, бунда ташқи савдони 
тартибга солиш, назорат қилиш ва қўллаб-қувватлаш воситалари ҳамда 
дастакларидан ҳар қачонгидан ҳам кўпроқ унумли фойдаланишга ундамоқда.
Жаҳон хўжалигида давлатлар ташқи савдо алоқаларини қайтадан ташкил 
этиш, айрим тармоқ ва соҳаларда таркибий ўзгаришларни чуқурлаштириш 
зарурати борлиги ҳам аён бўлмоқда. Натижада, кейинги йилларда глобал ва 
минтақавий даражада дунё ташқи савдосида янги йўналишларда силжишлар 
ва транформация рўй бермоқда. Давлатларнинг ташқи савдо стратегияларида 
ҳам туб ўзгаришлар намоён бўлмоқда.
Ўзбекистон миллий иқтисодиётини янада ривожлантириш ва жаҳон 
ҳамжамиятидаги ўрнини мустаҳкамлаш бугунги кундаги долзарб 
масалалардан бири ҳисобланади. Бунда ташқи алоқалар, айниқса ташқи савдо 
алоқаларининг аҳамияти беқиёсдир. Шунинг учун ҳукуматимиз томонидан 
мамлакат экспорт салоҳиятини ошириш бўйича кенг кўламли ислоҳотлар 
амалга оширилиб келинмоқда. Мамлакатимиз ўзининг экспорт салоҳиятини 
янада оширишни Жаҳон савдо ташкилотига аъзо бўлишда кўрмоқда. 
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 2020 йил 4 
февраль куни қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини чуқур қайта ишлаш ва озиқ-
овқат товарлари сифатини ошириш масалаларига бағишланган йиғилиш 
ўтказди. Шу йиғилиш жараёнида ҳам Жаҳон савдо ташкилоти стандартларига 
экспорт товарларимизнинг жавоб бермаслиги ҳамда импорт товарларнинг 
кириб келиш пайти уларни текширувдан ўтказиш қийинчилик туғдираётгани 
ҳақида гапирилди. Озиқ-овқат маҳсулотларини синаш бўйича Жаҳон савдо 
ташкилотининг талабларига мос 775 та стандарт бўлса, мамлакатимизда 
уларнинг 100 таси жорий қилингани, 100 дан ортиқ лабораториядан атиги 10 
таси халқаро даражада аккредитациядан ўтгани танқид қилинди. Бу 
корхоналаримиз 
маҳсулотларини 
экспорт 
қилиш 
имконияларини 
қийинлаштириши ҳақида ҳам қайд этилди. Шу билан бирга уларга тегишли 



чора-тадбирлар кўрилиши ва йўл хариталари белгилаб берилиши бўйича 
кўрсатмалар берилди. Юқоридаги стандартларни жорий қилиниши ҳам биз 
учун Жаҳон савдо ташкилотига аъзо бўлиш босқичларимизни бир мунча 
енгиллаштиради.
Жаҳон савдо ташкилоти мамлакатлар ўртасидаги ўзаро савдо алоқалари 
олиб бориладиган ва бу борадаги низоларни ҳал этиш имкониятини берувчи 
глобал майдон ҳисобланади. Бугунги кунда дунёнинг 164 та давлати унга 
аъзо. БМТ мамлакатлар ўртасидаги сиёсий муносабатларни, Жаҳон савдо 
ташкилоти (кейинги ўринларда ЖСТ) эса улар ўртасидаги савдо 
муносабатларини тартибга солади. 
 
Жаҳон савдо ташкилотига аъзо бўлиш, аъзо мамлакатларга иқтисодий 
манфаат келтиради. Ташкилотга аъзо бўлишнинг ижобий жиҳатлари 
қуйидагилар: иқтисодий манфаат энг аввало ўзаро маҳсулот айрибошлаш 
йўлидаги тўсиқларни олиб ташлашга шароит яратади; мамлакатдаги 
ижтимоий ва сиёсий вазиятга иқтисодий низолар тинч йўл билан ҳал этилиши 
эвазига ижобий таъсир қилади; аҳоли турмуш даражасини яхшиланишига 
туртки беради, инсонларга сифатли маҳсулот истеъмол қилиш имконини 
яратади; либерал савдо мамлакат ва алоҳида ватандошларнинг даромадларини 
оширади; меҳнат бандлиги соҳасида ижобий таъсир қилади; савдо соҳасидаги 
ортиқча харажатни камайтиради; истеъмолчилар учун танлаш имкони бериб, 
экспорт қилинаётган маҳсулотлар ҳисобига миллий маҳсулотлар таннархини 
туширишга хизмат қилади. 
Бундан 
ташқари, 
Ўзбекистоннинг 
ташкилотга 
аъзо 
бўлиши 
протекционистик тўсиқлар натижасидаги юқори нархларнинг тушишига
ҳамда мавжуд ресурслардан унумли фойдаланишда, мамлакатда рақобат 
муҳитининг кучайишида, коррупциянинг пасайишида ҳамда импорт 
контрабанда товарларининг қонуний йўл билан мамлакатга кириб келишида 
аҳамият касб этади. 
Ташкилотга аъзолик янги маҳсулот ва хизматлар бўйича янги стандарт, 
қоидаларни шакллантирадиган турли халқаро ташкилот ва битимларда 
иштирок этишга йўл очади. Юртимизда дунё мамлакатларига экспорт 
қилинадиган 
маҳсулотларнинг 
ишлаб 
чиқариш 
шароитини 
янада 
яхшиланишига имкон беради. 
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йилдаги “2022 — 2026 
йилларга мўлжалланган янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси 
тўғрисида”ги ПҚ-60 сон Фармони билан тасдиқланган 2022 — 2026 йилларга 
мўлжалланган янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегиясидаги 97-мақсадда 
Жаҳон савдо ташкилотига аъзо бўлиш масаласининг киритилганлигидир. 
Бунда Жаҳон савдо ташкилотига аъзо давлатлар билан музокаралар 



ўтказиш; Ўзбекистонлик мутахассисларнинг Жаҳон савдо ташкилоти ва кўп 
томонлама савдо тизими соҳасида салоҳиятини ошириш; техник жиҳатдан 
тартибга солиш, санитария ва фитосанитария чоралари ва интеллектуал мулк 
ҳимояси соҳаларида миллий қонунчиликни Жаҳон савдо ташкилоти 
битимларининг талабларига мувофиқлаштириш бўйича тегишли таклифлар 
ишлаб чиқиш; Ўзбекистоннинг Жаҳон савдо ташкилотига аъзо бўлишининг 
металлургия, тўқимачилик, озиқ-овқат, автомобиль ишлаб чиқариш 
соҳаларига таъсирини ўрганиш; Ўзбекистон Жаҳон савдо ташкилотига аъзо 
бўлишининг миллий иқтисодиётга таъсирини ўрганиш; Жаҳон савдо 
ташкилоти қоидаларига мувофиқ бўлган ички бозорни нотариф чоралар 
орқали ҳимоя қилиш тизимини ривожлантириш; Жаҳон савдо ташкилоти 
қоидаларига мувофиқ бўлган экспортни қўллаб-қувватлаш ва субсидиялаш 
чораларини ишлаб чиқиш каби чораларнинг давлатимиз учун мақсад қилиб 
олиниши Ташкилотга аъзолик ишларининг жадаллашишига олиб келиб, ушбу 
соҳанинг ўрганилишини янада чуқурлаштиради. 

Download 1,19 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   49




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish