Мавзу буйича назорат саволлари:
1.
“Савдо сиёсати таҳлиллари нима учун керак?
2.
Савдога қўйилган тўсиқлар борасида қандай кўп томонлама
шартномаларни биласиз?
3.
ЖСТ шартномалари қишлоқ хўжалиги соҳасини ҳимоялашга рухсат
берадими? Фикрингизни Қишлоқ хўжалиги шартномасидаги шартлар
ёрдамида изоҳланг.
4.
ЖСТ энг кам ривожланган мамлакатлар гуруҳига қандай ёндашади?
5.
Қандай ҳолатларда савдони чеклаш учун истиснолар мавжуд?
6.
ГАТС доирасида “Энг қулай мамлакат” тамойили қандай ишлайди?
7.
Интеллектуал мулкнинг савдога боғлиқ жиҳатлари тўғрисидаги
Келишув (ТРИПС) нималарни қамраб олади?
8.
Минтақавий савдо келишувлари ЖСТ фаолиятига қандай таъсир
қилади?
51
4-МАВЗУ. ЎЗБЕКИСТОННИНГ ЖАҲОН САВДО
ТАШКИЛОТИГА АЪЗО БЎЛИШ ЖАРАЁНИДАГИ ИҚТИСОДИЙ
ОҚИБАТЛАР ТАВСИФИ
Режа:
4.1. Ўзбекистоннинг Жаҳон савдо ташкилотига аъзо бўлиши учун
амалга оширилаётган амалий вазифа ва чора-тадбирлар.
4.2. Ўзбекистоннинг Жаҳон савдо ташкилотига аъзо бўлишининг
иқтисодий оқибатлари.
4.3. Ўзбекистоннинг Жаҳон савдо ташкилотига аъзо бўлишининг
иқтисодиёт тармоқларига таъсири ва истиқболлари.
4.1. Ўзбекистоннинг Жаҳон савдо ташкилотига аъзо бўлиши учун
амалга оширилаётган амалий вазифа ва чора-тадбирлар
Бугун Ўзбекистон иқтисодиётининг олдида турган муҳим масалалардан
бири Жаҳон савдо ташкилотининг тенг ҳуқуқли аъзоси бўлишдир.
Ўзбекистонда ЖСТга аъзо бўлиш учун ҳозирги кунда амалий вазифалар ва
турли
чора
тадбирлар
босқичма-босқич
амалга ошилмоқда. Бу
мамлакатимизнинг халқаро иқтисодий муносабатларни ривожлантиришда
аҳамиятли ҳисобланади.
Ҳозирги кунда жаҳондаги жаҳон товар
айланмасининг 98,0 фоизи ЖСТга аъзо мамлакатлар улушига тўғри келган,
шунингдек Ўзбекистон Республикаси ташқи савдо айланмасининг 97,0 фоизи
ЖСТга аъзо мамлакатлар ҳиссасига тўғри келмоқда.
Мамлакатимизнинг ЖСТга аъзо бўлиши ташқи иқтисодий сиёсатнинг
асосий устувор йўналишларидан бири бўлиб, келажакда мамлакатимиз
иқтисодиётини истиқболи айнан шу жараёнга боғлиқ.
Ўзбекистоннинг ЖСТга аъзо бўлиши бўйича ишчи гуруҳ 1998 йилда
ташкил этилган эди. Кейинги йилларда ушбу ишчи гуруҳ фақат уч марта
учрашди ва 2000 йилларнинг ўрталарида унинг халқаро экспертлар билан
учрашувлари тўхтатилган.
Ўзбекистон Республикаси ЖСТга қўшилиш учун унинг камида 15 та
битимларида акс эттирилган мажбуриятларни бажаришни ўз зиммасига
олиши талаб қилинади. Шу билан бирга, ЖСТ битимлари кенг қамровли ва
мураккабдир, чунки улар кенг доирада жаҳон савдоси масалаларини қамраб
олувчи юридик ҳужжатлар ҳисобланади. Барча битимлар негизида аъзо
мамлакатлар иқтисодиётини ривожлантиришга қаратилган қуйидаги
фундаментал тамойиллар ётади, жумладан:
1) Камситишларсиз савдо тамойили. Мамлакат ўз савдо шериклари
ҳамда мамлакат ва хорижий товарлар, хизматлар ва шахслар ўртасида
дискриминация ўтказмаслиги керак;
52
2) савдо тўсиқларини бартараф этиш тамойили. Музокаралар ўтказиш
орқали мавжуд савдо тўсиқларини аста-секин бартараф этиш;
3) прогноз қилинадиган савдо тамойили. Хорижий инвесторлар,
компания ва ҳукуматлар савдо тўсиқлари (жумладан тарифлар, нотариф
тўсиқлари ва бошқалар) асоссиз жорий этилмаслигига ишонч ҳосил
қилишлари шарт ва бозорни эркинлаштириш мажбуриятлари ЖСТ зиммасида
бўлади;
4) рақобатбардошликни такомиллаштириш тамойили. ЖСТ қоидалари
экспортни субсидиялаш ва демпинг каби “адолатсиз” фаолиятларига
тўсқинлик қилади;
5) етарли даражада ривожланмаган давлатлар учун қулай шарт-
шароитлар тамойили. Етарли даражада ривожланмаган, ўтиш даврида бўлган
давлатларга махсус режимлар тақдим этилади;
6) савдони тариф усуллари билан тартибга солиш тамойили. Бу тамойил
ЖСТга аъзо давлатлар ташқи савдосини тартибга солишда нотариф усулларни
қисқартириб ёки йўқ қилиб, кўпроқ бож тарифи орқали тартибга солишга
асосланишни талаб этади;
7) савдо сиёсатининг ҳалоллиги тамойили. Ушбу тамойил давлатлараро
савдо муносабатларида носоғлом рақобатни инкор этиб, соғлом рақобат
асосида олди-сотди операцияларини амалга оширишга ундайди;
8) савдо келишмовчиликларини консультация ва музокаралар ёрдамида
ҳал этиш тамойили. ЖСТга аъзо мамлакатларнинг ўзаро савдо- иқтисодий
муносабатларида юзага келадиган ҳар қандай келишмовчиликлар фақатгина
тинч йўллар билан, музокаралар орқали ҳал этилади.
Мамлакатимизни ЖСТга аъзолик бўйича 1995 йилдан бери
меморандумга 9 марта ўзгартириш ва қўшимчалар киритилган. 2019 йил 25
июлда тўлиқ қайта кўриб чиқилган ва янгидан имзоланган. Меморандумнинг
охирги шакли 2020 йил 7 майда тақдим этилди. Ташкилотга аъзолик сари
қўйилган энг катта қадамлардан бири бу, шубхасиз, Ўзбекистон Республикаси
Президентининг 2022 йилдаги “2022 — 2026 йилларга мўлжалланган янги
Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси тўғрисида”ги ПҚ-60 сон Фармони
билан тасдиқланган 2022 — 2026 йилларга мўлжалланган янги
Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегиясидаги 97-мақсадда Жаҳон савдо
ташкилотига аъзо бўлиш масаласининг киритилганлигидир. Хусусан:
– Жаҳон савдо ташкилотига аъзо давлатлар билан музокаралар ўтказиш;
– Ўзбекистонлик мутахассисларнинг Жаҳон савдо ташкилоти ва кўп
томонлама савдо тизими соҳасида салоҳиятини ошириш;
– Техник жиҳатдан тартибга солиш, санитария ва фитосанитария
чоралари ва интеллектуал мулк ҳимояси соҳаларида миллий қонунчиликни
53
Жаҳон савдо ташкилоти битимларининг талабларига мувофиқлаштириш
бўйича тегишли таклифлар ишлаб чиқиш;
– Ўзбекистоннинг Жаҳон савдо ташкилотига аъзо бўлишининг
металлургия, тўқимачилик, озиқ-овқат, автомобиль ишлаб чиқариш
соҳаларига таъсирини ўрганиш;
– Ўзбекистон Жаҳон савдо ташкилотига аъзо бўлишининг миллий
иқтисодиётга таъсирини ўрганиш;
– Жаҳон савдо ташкилоти қоидаларига мувофиқ бўлган ички бозорни
нотариф чоралар орқали ҳимоя қилиш тизимини ривожлантириш;
– Жаҳон савдо ташкилоти қоидаларига мувофиқ бўлган экспортни
қўллаб-қувватлаш ва субсидиялаш чораларини ишлаб чиқиш каби
чораларнинг давлатимиз учун мақсад қилиб олиниши Ташкилотга аъзолик
ишларининг жадаллашишига олиб келиб, ушбу соҳанинг ўрганилишини янада
чуқурлаштиради.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 2018 йил 24
декабрдаги «Жаҳон савдо ташкилоти билан ишлаш бўйича Идоралараро
комиссия таркибини тасдиқлаш тўғрисида»ги Қарорига асосан ва 2020 йил 28
майдаги қарорига асосан мамлакатимизнинг «Жаҳон савдо ташкилоти билан
ишлаш буйича Идоралараро комиссия таркибини тасдиқлаш тўғрисида» Низом
асосида мамлакатимизнинг Жахон савдо ташкилотига (ЖСТ) аъзо бўлиши
бўйича кўп профиллий ишлар олиб борилмокда. Вазирлар Махкамасининг
«Республика комиссия ва кенгашлари таркибини тасдиқлаш ҳақида» 2004 йил
26 июлдаги 358-сон Қарорига (Ўзбекистон Республикаси КДТ, 2004 й., 30-сон,
344-модда) 28-илова уз кучини йукотди». Ўзбекистон Республикасини
ривожлантириш буйича «Ҳаракатлар стратегияси»нинг 3 устувор йуналиши
борасида мамлакатимизда валютани тартибга солиш, ташки савдо, божхона ва
солиқ қонунчилигини либераллаштиришда тубдан ислохотлар амалга
оширилмокда, бу ўз ўрнида Ўзбекистоннинг ЖСТга киришда қулай шароит
яратиб беради.
2018 йилнинг 13 март куни Ўзбекистон Республикасининг ЖСТга
киришини янгилаш ва Ўзбекистон Республикаси Ташки савдо вазирлигига БМТ
нинг ривожланиш дастури кўмагида техник ёрдам курсатишга жалб килиш
масаласида Осиё тараккиёт банки (ОТБ), Жахон банки, Халқаро ривожланиш
бўйича АҚШ Халқаро тараққиёт агентлиги (USAID), Ўзбекистондаги Европа
Иттифоқи делегацияси, Халкаро хамкорлик буйича Германия жамияти ва
бошка халкаро ташкилотлар иштирокида ишчи гурух йиғилиши
ташкиллаштирилди. Унда ЖСТ фаолияти ҳақида халқаро ва миллий эксперт
ҳуқуқшунослар атрофлича маълумот берилди.
54
Ўзбекистонинг ЖСТга кириш жараёнини доимий мониторинг килиб
боришда тизимли ишларни ташкиллаштириш мақсадида Вазирлар Махкамаси
томонидан «Йўл харитаси» (иловада келтирилган) тасдиқланди, ушбу йул
харитасига 34 та тадбир киритилган бўлиб, улар ташкилотга киришни янгилаш
борасида
ҳужжатларни
тайёрлаш
ва
мамлакат
қонунчилигини
мувофиқлаштиришга қаратилган.
Ўзбекистоннинг ЖСТга аъзо бўлишнинг амалий натижаси сифатида 2021
йил 12 май куни
Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари -
инвестициялар ва ташқи савдо вазири С.Умурзаков Жаҳон савдо ташкилоти
(ЖСТ) бош директори Нгози Оконжо – Ивеала билан музокарада
Ўзбекистоннинг ЖСТга аъзо бўлиш жараёнининг бугунги ҳолати,
мамлакатимизнинг ушбу Ташкилотга қўшилиш доирасида музокараларни
янада ривожлантириш бўйича асосий вазифалар белгилаб олинди.
Ҳозирги кунда Ўзбекистонда 2002 йилнинг 1 январидан Бутунжаҳон
божхона ташкилоти томонидан Уйғунлашган Тизимда киритилган импорт
божхона божлари тарифи амалда қўлланилмоқда. Ҳукумат томонидан божхона
божларининг уч тури қўлланилмоқда:
1) адвалор, товарларнинг божхона қийматига фоизларда ҳисобланади; 2)
маҳсус, киритилаётган товарларнинг сонига нисбатан ҳисобланади;
3) умумлашган, юқорида келтирилган иккала турни ҳам ўз ичига олади.
Импорт божхона божлари ставкалари асосан тўрт даражада гуруҳланади:
товарларнинг божхона қийматига нисбатан адвалор ставкалар билан 0%, 5%,
10% ва 30% ҳисобланади. Бунда маҳаллий ишлаб чиқарувчилар мухофаза
қилинган. Бироқ амалиётда фақат адволор ва умумлашган ставкалар
қўлланилади (алкогол ва алкоголсиз ичимликлар, сигаретлар, енгил
автомобиллар).
Ўзбекистон давлатлар ўртасида тузилган савдо-иқтисодий ҳамкорлик
шартномаларига мувофиқ дунёнинг 40 мамлакатига ставкалар бўйича қулай
шароит яратиб берган. Мамлакатдан чиқаётган товарларга нисбатан, агар
савдо-иқтисодий муносабатларда қулай шароит яратиш назарда тутилмаган
бўлса импорт божлари икки марта оширилади. Бунда шуни таъкидлаш
жоизки, ушбу мамлакатларни улуши, мамлакат импорти умумий ҳажмида 7%
ни ташкил этади, холос. Ташқи савдо тарифларнинг таҳлили шуни
кўрсатмоқдаки, ставкалар юқори бўлишига қарамасдан ўрта арифметик ва
ўрта орттирилган ставкалар нисбатан жуда паст даражада сақланмоқда.
Бу эса ўз навбатида бозорга кириш шароитлари бўйича музокаралар
олиб борувчи мамлакатнинг кучсиз мавқеда эканлигини билдиради.
Шунинг учун ҳам ижтимоий ва стратегик аҳамиятга эга бўлган
саноат товарларини ҳимоя қилувчи божлар ўрнатилиши мақсадга мувофиқ.
55
Ташқи иқтисодий фаолиятни тартибга солишнинг асосий жиҳатларидан бири
товарлар импортини тартибга солиш ҳисобланади. Ўзбекистонда товарлар
импортини тартибга солиш турли хил воситалар орқали амалга оширилади.
Жумладан, импорт божлари ва тарифлари, квоталар ва лицензиялаш,
импортни ички солиққа тортиш воситалари ҳисобланади. Энг асосий восита
эса, импорт божхона божлари ҳисобланади.
2020 йил 6 мартда мамлакатимиз томонидан Хизматлар савдоси бўйича
келишув таклифи ЖСТнинг барча аъзоларига тақдим этилди.
Ўзбекистонни ЖСТга аъзо бўлиши учун мамлакатимизда етарлича
амалий чора-тадбирлар қўлланилаётгани, шунингдек ушбу масала янги
Ўзбекистоннинг
2022-2026
йилларга
мўлжалланган
“Тараққиёт
стратегияси”да белгиланган асосий вазифалар сифатида намоён бўлади.
Do'stlaringiz bilan baham: |