Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2021 йил " " даги



Download 0,97 Mb.
Pdf ko'rish
bet63/83
Sana26.02.2022
Hajmi0,97 Mb.
#468300
1   ...   59   60   61   62   63   64   65   66   ...   83
Bog'liq
2

11) халқаро ҳамкорлик.
Давлатлар қийноқни қўллашда айбдорларни 
ушлаш юзасидан барча давлатларнинг ҳукуматлари билан алоқалар ўрнатиш 
имкониятларидан фойдаланишлари шарт. Қийноққа қарши самарали ва 
тезкор терговни амалга ошириш бўйича давлатлараро механизмлардан 
фойдаланиши ва уларни ишлаб чиқиши зарур. Давлатлар қуролли кучлар, 
ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ва хавфсизлик хизмати ходимларини 
тайёрлаш юзасидан тажриба алмашишда қийноқни қўлламасликни 
таъминлашлари муҳим;
12) халқаро шартномаларни ратификация қилиш.
Барча давлатлар 
индивидуал шикоятлар билдириш жараёнини ҳуқуқий тартибга солувчи 
«Фуқаролик ва сиёсий ҳуқуқлар тўғрисидаги халқаро пакт» ва унга 
факультатив протоколни, шунингдек қийноқдан ҳуқуқий ҳимоя қилиш 
воситалари ва кафолатларини ўзида акс эттирган халқаро шартномаларни 
ратификация қилишлари керак;
13) қийноққа қарши қўмитанинг фаолияти.
БМТ Қийноққа қарши 
қўмитасининг тавсиялари ҳамда Конвенциянинг асосий шартарини ижро 
этиш бўйича давлатларнинг миллий ҳисоботларини кўриб чиқиши лозим 
Қийноққа қарши кураш амалиёти даставвал 1948 йилда қабул қилинган 
«Инсон 
ҳуқуқлари 
умумжаҳон 
декларацияси» 
ҳамда 
Геноцид 
жиноятларининг олдини олиш ҳамда уларни жазолаш тўғрисидаги 
конвенциядан бошланган. Ушбу ҳужжатлар 1966 йилда қабул қилинган 
«Фуқаролик ва сиёсий ҳуқуқлар тўғрисидаги халқаро пакт» ҳамда 1984 
йилдаги Қийноққа ва бошқа шафқатсиз, ноинсоний ва қадр-қимматни 
таҳқирловчи муомала ва жазо турларига қарши кураш тўғрисидаги 
конвенция ёрдамида тасдиқланди. 
Конвенцияда ҳар бир давлат ўз юрисдикциясидаги борасида ҳар 
қандай ҳудудда қийноқ билан боғлиқ ҳолатларнинг олдини олиш бўйича 
самарали қонунчилик, маъмурий ва бошқа чораларни кўриши зарурлиги 
белгилаб қўйилган (2-модданинг 1-б.). Уруш ҳолати ва таҳдиди, ички сиёсий 
тартибсизлик ёки ҳар қандай фавқулодда ҳолатлар қийноқни оқлаш билан 
боғлиқ сабаб сифатида баҳоланмайди (2-модданинг 2-б.). Бундан ташқари, 1-
параграфнинг 3-моддасида: «Ҳеч қандай иштирокчи давлат шахсни унга 
жўнатилаётган давлатда қийноқни қўллаш билан боғлиқ жиддий асослар 
мавжуд бўлган ҳолатда бошқа давлатга жўнатиши, қайтариши ва бериши 
тақиқланади», дейилган. 


116 
Унда нафақат инсон ҳуқуқлари, балки инсон ҳуқуқларини 
таъминлашнинг кафолатлари ҳам ёритиб берилган. Ушбу конвенция халқаро 
ҳужжатлар тизимининг умум эътироф этилган инсон ҳуқуқлари манбалари 
орасида ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар фаолияти борасида муҳим 
аҳамият касб этади. Ушбу халқаро ҳуқуқий ҳужжатда халқаро ҳуқуқ 
нормаларининг миллий қонунчиликлар олдидаги мавқеи кўрсатиб ўтилган. 
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг «Муқаддима»сида белгилаб 
қўйилганидек, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ўз фаолиятларида инсон 
ҳуқуқлари соҳасидаги умум эътироф этилган халқаро стандартларга амал 
қиладилар.
Бироқ ҳозирги халқаро муносабатларнинг ўзига хос жиҳатларидан 
бири, нафақат халқаро ҳаётда, балки жамиятнинг ички ҳаётида ҳам халқаро 
орган ва ташкилотлар резолюцияларининг таъсири ўсиб бориши 
ҳисобланади. Кўриб чиқилаётган муаммода қайд этилган ўзига хослик 
қийноққа қарши конвенцияни ҳамда унинг меъёрий табиатини таҳлил 
қилишни талаб этмоқда. Шу нуқтаи назардан Ўзбекистон Республикасининг 
ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари, шу жумладан, ички ишлар органлари 
томонидан қийноқ ва шунга ўхшаш шафқатсиз муомаланинг қўлланишига 
йўл қўймаслик мақсадида ушбу ҳужжатнинг нормаларига оид билимларнинг 
аҳамияти жуда ҳам муҳимдир. 

Download 0,97 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   59   60   61   62   63   64   65   66   ...   83




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish