Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2021 йил " " даги



Download 0,97 Mb.
Pdf ko'rish
bet46/83
Sana26.02.2022
Hajmi0,97 Mb.
#468300
1   ...   42   43   44   45   46   47   48   49   ...   83
Bog'liq
2

Биринчи босқич
да (ХVIII аср охири- ХIХ аср охири) шахсий, сиёсий 
ҳуқуқлар - фикр, виждон ва дин эркинлиги, ҳар бир шахснинг давлат 
бошарувидаги иштироки, ҳамманинг қонун олдида тенглиги, яшаш ҳуқуқи, 
шахсий дахлсизлик каби ҳуқуқларнинг эътироф этилиш даври ҳисобланади. 
Бу ҳуқуқлар давлат зиммасига фуаронинг шахсий ҳаётига аралашмаслик ва 


83 
сиёсий ҳаётда иштирок этиши учун фуқароларга шароит яратиб бериш 
мажбуриятини юклайди. 
Иккинчи босқич
да (ХIХ аср охири - ХХ аср бошлари) меҳнат қилиш, 
эркин иш танлаш ҳуқуқи, ижтимоий таъминот, дам олиш ҳуқуқи, жамият 
маданий ҳаётида қатнашиш ҳуқуқи ва ҳоказолар илк маротаба давлатлар 
Конституцияларида мустаҳкамланди (асосан социалистик мамлакатларда). 
Бу ҳуқуқлар Инсон ҳуқуқлар Умумжаҳон декларациясида ва айниқса, 
иқтисодий, ижтимоий ва маданий ҳуқуқлар тўғрисидаги Халқаро Пактда 
ёрқин ифодалаб берилган.
Иккинчи жаҳон урушидан кейинги даврда инсон ҳуқуқлари 
ривожланишининг учинчи босқичи ХХ асрнинг иккинчи ярмида дунёда 
глобал муаммоларнинг юзага келиши, улар сирасидан боғлган экологик 
муаммоларнинг кескинлашуви ва ахборот технологияларининг ривожланиб 
бориши билан ифодаланади. Шу каби омиллар соғлом атроф-муҳитга эга 
бўлиш, ахборот олиш ва тарқатиш каби ҳуқуқларнинг давлатлар 
конституцияларида эътироф этилишига олиб келди. 
Фуқароларнинг шахсий ҳуқуқ ва эркинликлари устувор ҳуқуқ 
ҳисобланади ва бу Ўзбекистон Конституциясида биринчи ўринда 
берилганлигида ҳам кўринади. 
Шахсий ҳуқуқ эркинликлар фуқароларнинг ҳаёти, соғлиги, эътиқоди 
билан боғлиқдир. Шахсий ҳуқуқ ва эркинликлар инсонни шахс сифатида 
намоён этувчи имкониятдир. Шахсий ҳуқуқ ва эркинликларни одатда табиий 
ҳуқуқлар ҳам деб юритилади. Улар инсон туғилиши билан вужудга келади. 
Уларни давлат бермайди. Фақат шу ҳуқуқларни давлат таъминлайди ва 
шунга мажбур. Шахсий яъни табиий ҳуқуқлар барча мамлакатларда мавжуд 
ва давлат томонидан таъминланади. Шахсий ҳуқуқ ва эркинликлар халқаро 
ҳужжатлар билан ҳам ҳимоя қилинади. 
Шахснинг шахсий ҳаёти бузилиши йўлларидан бири бу у тўғрисида 
назорат қилиш орқали керакли маълумотлар тўплашдир.
42
Ушбу усул турли 
йўллар орқали амалга оширилиши мумкин: давлат томонидан, ахборот 
воситалари орқали шахсий далсизлигини бузилишига олиб келиши, эшитиш 
мосламаларини қўллаш ёки турли алоқа воситаларига аралашишни келтириб 
чиқариши мумкин. Умумий ҳуқуқга кўра, бирор шахсни назорат остига 
қўйиш ноқонуний ҳисобланмайди, гарчи ушбу назорат унга қонун томонидан 
тақдим этилган ҳуқуқларни бузилишига олиб келсада. Шахсий ҳаётга 
42
Therewillbecircumstanceswheresurveillancedoesnotrequireauthorisation:seeOfficialReport, 
Standing CommitteeF, 30 March 2000, col 274


84 
тажовуз қилиш судлар томонидан ушбу ҳолатни ўрганилишига асос 
бўлмайди.
43
Кан ишида айбланувчи ноқонуний дори воситалари импортида 
гумонланаётган эди. Полиция эшитиш мосламаларини айбланувчи ташриф 
буюрадиган уйлар ташқарисига ўрнатди, аммо бундай ҳаракат ҳеч қандай 
ваколатли органлар розилигисиз амалга оширилди. Шунга қарамасдан, 
Crown полициясининг мослама ўрнатилган уйларга зарар етказгани ва 
бостириб кирганини қабул қилди. Кан дори воситалари импортида айбдор 
деб топилди. Унга қарши далиллар эшитиш воситалари орқали ёзиб олинган 
эди. У қарор устидан шикоят бериб, таъкидладики ушбу далиллар ноқонуний 
олингани учун ҳеч қандай аҳамиятга эга эмас бу ҳолат инсон ҳуқуқлари 
бўйича Европа конвенсиясига зиддир. Аммо Кан енгилди: далилларнинг 
ноқонунийлиги уларнинг ноқонуний олинганлигига боғлиқ эмас
44
.
Кишиларни шаъни, обрўсини ҳимоя қилувчи тегишли воситалар бўлиб, 
улар орасида суд алоҳида муҳим роль уйнайди. Ҳар бир киши ўзининг шаъни 
обрўсини ҳимоя қилишни сўраб судга мурожаат қилиш ҳуқуқига эга. 
Инсоннинг шаъни, обрўси турмуш шароитида, хизмат вазифасини 
бажаришда зарар кўриши мумкин. Шундай ҳолларда улар судга мурожаат 
қилишлари мумкин. Суд ишни кўриб, инсон шаъни, обрўсини бузилиши 
ҳолларини аниқласа, тегишли чоралар кўради. Бундай чоралар натижасида 
айбдорларга турли жазолар берилиши, зарар маънавий ва моддий томондан 
қопланиши мумкин. Кўпинча инсон шаъни, обрўсига туҳмат натижасида 
зарар келтирилади. Кўра олмаслиқ ҳасад кабилар ҳам инсон шаъни, обрўсига 
тажовузни туғдиради. 
Сиёсий ҳуқуқлар фуқаролик билан боғлиқ бўлиб, у тегишли 
давлатнинг фуқароларига давлат ва жамият ишларини бошқариш 
имкониятини беради. Сиёсий ҳуқуқларга фақат мамлакат фуқароси эга 
бўлиши мумкин. 
Сиёсий ҳуқуқлар орқали фуқаролар, тегишли давлат органларини 
тузиш, уларни ишида иштирок этиш, давлат органлари ва мансабдорлар 
фаолиятини назорат қилиш, қонунлар яратилишида иштирок этиш, сиёсат 
ва давлат фаолияти ҳақида ўз фикрларини билдириш имкониятига эга 
бўлади. 
Фуқароларнинг мулкка эгалик қилиш, меҳнат қилиш, дам олиш, нафақа 
олиш, тиббий хизматдан фойдаланиш, билим олиш, илмий ва техникавий 
ютуқлардан фойдаланиш кабиларга бўлган ҳуқуқлари “Иқтисодий ва 
43
Bradley A.W., Ewing K.D. Constitutional and Administrative Law.Pearson Education Limited 
2003. – P. 498
44
Ўша манба. – P. 497


85 
ижтимоий ҳуқуқлар” деб белгиланган. Бу ҳуқуқлар давлат томонидан 
ўрнатилиб, давлатнинг иқтисодий қудратини ошиб бориши, имкониятларини 
кенгайиши натижасида кенгайиб боради. Бу ҳуқуқдардан фойдаланиш 
орқали фуқаролар ўз яшаш шароитини ўзи таъминлайди. Иқтисодий ва 
ижтимоий ҳуқуқлар иқтисодий ва ижтимоий муносабатларни тартибга 
солади. 
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг IX боби “Иқтисодий ва 
ижтимоий ҳуқуқлар” деб аталиб, унинг алоҳида моддаларида белгиланган 
қоидалар, фуқароларнинг турмуш тарзини нормал бўлишини кўзда тутади. 
Ўзбекистон 
Конституциясида 
белгиланган 
иқтисодий-ижтимоий 
ҳуқуқлар доираси, қўлланиш тарзи ҳеч қандай демократик давлатлардан кам 
эмас ва белгиланган қоидалар халқаро ҳужжат нормаларига ва уларда 
белгиланган талабларга мосдир. 
Ўзбекистон фуқаролари учун белгиланган айрим иқтисодий ҳуқуқлар, 
Ўзбекистонни демократик йўлдан бораётганлиги, жаҳон тажрибасига 
таяниш, бозор муносабатларига асосланган жамият қуриш мақсадининг 
ҳақиқий исботини кўрсатади. Масалан, “Мулкдор бўлиш ҳуқуқи”. Айрим 
иқтисодий ҳуқуқлар эса юқоридаги ҳолатларга асосан янгича мазмунда, 
шароитга мос равишда талқин қилинди. Масалан, “Меҳнат қилиш ҳуқуқи” 
Собиқ тузум даврида ҳам “Меҳнат қилиш ҳуқуқи” бўлсада, албатта меҳнат 
қилишни бурч сифатида ҳам белгилаб қўйилган эди. Бу эркин меҳнат қилиш 
тамойилига зид эди. 
Инсон ҳуқуқлари энг кўп эътибор талаб қиладиган, шу билан бирга 
мураккаб ҳодисадир. Инсон ҳуқуқларини эълон қилиш, эътироф этиш, 
ҳужжатларда акс эттириш осон масала, лекин уларни таъминлаш ўта 
мураккаб масаладир. Сабаби ҳуқуқ ва эркинлик бурч билан боғлиқ, ҳуқуқ ва 
эркинликнинг таъминланиши айрим мажбурий характердаги ҳаракатларни 
қилишни, ёки қилишдан тийилишни тақозо этади. Бурч шахсларнинг бир 
бири олдида эмас, давлат ва жамият олдида ҳам вужудга келади. Бундан 
ташқари эркинлик ҳеч вақт мутлақ бўлиши мумкин эмас. Айрим ҳолатларда 
ва шароитда уни чеклашга зарурат вужудга келади. 
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 20-моддасига мувофиқ 
фуқаролар ўз ҳуқуқ ва эркинликларини амалга оширишда бошқа 
шахсларнинг, давлат ва жамиятнинг қонуний манфаатлари, ҳуқуқлари ва 
эркинликларига путур етказмасликлари шарт. Мана шу ҳолатлардан бири юз 
берганда фуқароларнинг ҳуқуқлари ва эркинликлари чекланади. 
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 19-моддасига мувофиқ 
Фуқароларнинг Конституция ва қонунларда мустаҳкамлаб қўйилган ҳуқуқ ва 


86 
эркинликлари дахлсиздир, улардан суд қарорисиз маҳрум этишга ёки уларни 
чеклаб қўйишга ҳеч ким ҳақли эмас. 
Ҳуқуқ ва эркинликларни Конституцияда белгилаб қўйилишини узи 
билан масала ҳал бўлиб қолмайди. Конституцияларда хоҳлаганча ҳуқуқ ва 
эркинликларни мустаҳкамлаб қўйиш мумкин ва бу жуда осон иш. 
Конституциянинг ўзида “Инсон ҳуқуқлари ва эркинликларининг 
кафолатлари” учун алоҳида (Х-боб) ажратилганлигини ўзи кафолатга 
эътиборни кучли эканлигини кўрсатади. Ҳамма мамлакатлар ҳам 
Конституцияда кафолатлар учун махсус боб ажратмаган. Конституциянинг 
кўплаб моддаларида ҳуқуқ ва эркинликлар шунчаки белгилаб 
қолинмасдан, улар кафолатланиши Конституция моддаларида алоҳида 
кўрсатилган. Масалан, Конституциянинг 42-моддаси. Унда қайд 
қилинишича давлат жамиятнинг маданий, илмий ва техникавий 
ривожланишига ғамҳўрлик қилади. Айрим моддаларда тегишли ҳуқуқ ва 
эркинликларни амалга ошириш тартиби қонун билан белгиланиши 
Конституция моддасининг ўзида кўрсатилган. Масалан, 35-модда. Унда 
аризалар, таклифлар ва шикоятлар қонунда белгилнган тартибда ва 
муддатларда кўриб чиқилиши шарт, – деб белгиланган. 

Download 0,97 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   42   43   44   45   46   47   48   49   ...   83




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish