Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2021 йил " " даги



Download 0,97 Mb.
Pdf ko'rish
bet48/83
Sana26.02.2022
Hajmi0,97 Mb.
#468300
1   ...   44   45   46   47   48   49   50   51   ...   83
Bog'liq
2

 
Фуқароларнинг 
шахсий ҳуқуқларини 
белгиловчи 
Конституция 
нормаларида, ҳар кимга ўз шаъни ва обрўсига қилинган тажовузлардан, 
шахсий ҳаётига аралашишдан ҳимояланиш ҳуқуқи берилган бўлса 
(Конституциянинг 27-модда), Конституциянинг 48-моддасига асосан бошқа 
кишиларнинг ҳуқуқлари ва эркинликлари, шаъни ва қадр қимматини ҳурмат 
қилишга 
фақат 
давлат 
органлари, 
мансабдор 
шахслар, 
жамоат 
бирлашмаларигина мажбур бўлмасдан, ҳар бир фуқаро ҳам мажбур эканлиги 
кўрсатилди. 
Конституциянинг бу моддаларидаги бурчлар, жамият ва давлатнинг 
ривожланиши асосларидан ҳисобланувчи Конституция ва қонунларга тўла ва 
оғишмай амал қилиш зарурлигини, шу асосда ижтимоий ҳаётни 
ривожлантиришни таъминлашни назарда тутади. 
Конституция ва қонунларга риоя қилмаслик хавфсизликка, фуқаролар 
манфаатига, давлат бошқарувига умуман Конституциявий тузумга катта ва 
жиддий зарар етказади. 
Ўзбекистон Республикасида солиқарни тўлаш – фуқароларнинг бурчи 
(мажбурияти) ҳисобланади. 
Шунинг учун Конституцияга ва қонунларга амал қилмаслиқ уларни ҳар 
қандай йўллар билан бузиш ҳолатларига турли жиноий ва маъмурий жазолар 
белгиланади. Қонунларда Конституция ва қонунлардаги бурчларни 
бажармаганлик учун жазо чораларини белгиланиши Конституциявий 
бурчларнинг таъминланишини кафолати ҳисобланади. 
Конституциявий ҳуқуқда шахс ҳуқуқий мақоми масаласи марказий 
масалалардандир. Ўзбекистон Конституциясида шахс ҳуқуқий мақомига, 
тааллуқли етарли даражада нормалар мавжуд. 
Шахс ҳуқуқий мақомини қандай бўлишлигига энг аввало аввал ҳам қайд 
қилинган Конституциянинг 13-моддасидаги қоидалар таъсир этади. Бу шахс 


90 
ҳуқуқий ҳолатини белгилашда бош принцип қоидадир. Уларга асосан инсон, 
унинг ҳуқуқ ва эркинликлари олий қадрият ҳисобланади. Инсон ва шахс 
тушунчалари асосан бир маънони беришини назарда тутсак бу қоида инсонга 
ҳам тааллуқлидир. 
Шахснинг ҳуқуқий мақоми деганда шахснинг ҳуқуқлари, эркинликлари, 
бурчлари йиғиндисига айтилади. Ҳар бир жамиятда шахс билан давлат 
ўртасида ўрнатилган муносабат, шахс ҳуқуқий мақомига таъсир қилса, бошқа 
томондан шахс ҳуқуқий мақоми ҳам шахс, давлат муносабатига таъсир 
қилади.
Шахснинг ҳуқуқий ҳолати масаласида унинг конституциявий ҳуқуқ ва 
эркинликлари ҳамда бурчлари даражаси миқдори муҳим роль ўйнайди. 
Шунингдек шахс ҳуқуқий ҳолатини аниқлашда фуқаролик масаласи алоҳида 
аҳамиятга эга. Бу масалалар Ўзбекистон Конституциясида етарлича тартибга 
солинган. Шахс тенглиги бу ерда қонун олдидаги тенглик асосида 
қаралмоқда. Ҳар бир кишини қонун олдида тенглиги адолат принципини 
ўзагидир. 
Шахснинг қонун олдида тенглигига ҳеч қандай ҳолат (бу ҳолатлар 
конституция нормасида санаб ўтилган) таъсир қила олмайди. Қонун олдида 
тенглик шахсни ҳуқуқ, эркинликлардан фойдаланишда ҳам тенг эканлигини, 
шунингдек бурчларни бажаришда ҳам тенглик бўлишини назарда тутади. 
Демак, бу норма шахснинг ҳуқуқий ҳолатини белгилашда асосий ўлчовдир. 
Шу билан бирга жамият ва давлатнинг инсонпарварлик моҳиятидан 
келиб чиқиб конституциянинг ўзида адолат принципларига мос равишда 
айрим шахсларга имтиёзлар белгиланиши ҳам кўрсатиб қўйилган. Бунда 
имтиёзлар фақат қонун асосида бўлиши алоҳида қайд қилинади (18-
модданинг иккинчи хатбошиси). 
Имтиёзларни қонун асосида бўлиши, ижтимоий адолат принципларига 
мос тушиши эса, мамлакатда яшовчи, ёрдамга муҳтож, жисмоний жиҳатдан 
заиф тоифали кишиларгина имтиёз берилишини назарда тутади. 
Конституцияга асосан қонуний асосда Ўзбекистонда аёллар, болалар, 
ногиронлар, ёлғиз қариялар имтиёзга эга бўлиб, бу имтиёз асосан иқтисодий 
жиҳатдан қўлланилади. 
Шахснинг ҳуқуқий ҳолати ҳуқуқлар ва эркинликлар ҳамда бурчлар 
йиғиндиси деб айтган эдик. Бу масалани яъни ҳуқуқ ва бурчларни ўзаро 
боғлиқлилиги конституциянинг 19-моддаси қоидаларида ҳам кўриш мумкин. 
Унда қайд қилинишига фуқаролар ва давлат бир бирига нисбатан бўлган 
ҳуқуқлари ва бурчлари билан ўзаро боғлиқдирлар. Яъни фуқаро ҳуқуқга эга 
бўлса уни таъминлаш бурчи давлатда бўлади. Фуқароларни конституциявий 


91 
бурчларга эга бўлиши эса, давлатни фуқаролардан шу бурчларга амал 
қилишини талаб қилиш ҳуқуқини келтириб чиқаради. 
Конституциянинг шу моддаси қоидалари яна фуқароларнинг 
конституция ва қонунларда белгилаб қўйилган ҳуқуқларини дахлсиз 
эканлигини, улардан суд қарорисиз маҳрум этишга ёки уларни чеклаб 
қўйишига ҳеч ким ҳақли эмаслигини белгилайди. 
Фуқароларнинг конституциявий ва бошқа қонуний ҳуқуқлари 
дахлсизлиги конституциявий асосда белгиланган. Демак, улардан маҳрум 
қилишга, чеклашга ҳеч кимни ҳақи йўқ. Фақат конституция бунга яъни 
фуқаролар ҳуқуқини чеклашга судга рухсат беради. Чеклаш қонуний, асосли 
бўлиши керак, бу суд қарорида асослантирилиши зарур. 
Бошқаларни манфаатига (фуқаро, жамият, давлат манфаати) зарар 
етказилса, зарар етказган фуқаро ҳуқуқи чекланади, суд қарорига асосан 
шундай ҳолларда, ҳамда хавфсизлик нуқтаи назаридан фуқароларнинг 
ҳуқуқларини чеклаш мумкинлиги халқаро ҳуқуқий ҳужжатларда ҳам қайд 
қилинган бўлиб, Ўзбекистон Конституциясининг мазкур нормаси (фуқаро 
ҳуқуқини чеклаш ҳақидаги) халқаро нормаларга ҳам тўла мос тушади. 
Хорижий адабиётларда, ушбу тушунчаларга қуйидагича таърифлар 
берилган. Масалан, “инсон ҳуқуқлари” тушунчасининг ўзи, аввалданоқ 
инсоннинг моҳиятини очиб берувчи, уни инсон сифатида ўзини тута 
билишини кўрсатиб берувчи қадриятлар билан чамбарчас боғлиқ бўлган 
табиий ҳуқуқнинг пайдо бўлиши билан вужудга келди. 
Инсон ҳуқуқлари инсон табиатига оид шундай ҳуқуқлардирки, уларсиз 
инсон инсоний мавжудот сифатида мавжуд бўла олмайди. Ушбу ҳуқуқ ва 
эркинликлар инсонга ўзининг инсоний сифатларини, интеллектини, 
қобилиятини ривожлантириш, улардан фойдаланиш ҳамда руҳий ва бошқа 
эҳтиёжларини қондириш имкониятини беради. 
Инсонларни бирлаштирган жамият ишлаб чиқариш ва моддий 
бойликларни тақсимлаш жараёнида, шунингдек сиёсий, маданий ва 
ижтимоий борлиқнинг бошқа соҳаларида иштирок этувчи турли алоқалар 
тизимида жойлашган муайян кишилардан ташкил топган. 
Юридик адабиётлар ва қонунчиликда инсон ҳақида гапира туриб, шахс, 
фуқаро, субъект каби атамалар ҳам ишлатилади. Инсон ижтимоий 
алоқалардан ташқари олинган, яъни тирик мавжудот, инсоният наслининг 
вакили сифатида қаралиши мумкин. “Инсон” тушунчаси инсоният наслининг 
биологик моҳиятини ифодалайди, унинг қобилияти онгли фаолият 
юритишдир. Шахс тушунчаси инсоннинг ижтимоий моҳиятини ифодалайди, 
унинг қобилияти бошқа кишилар билан кўп сонли ижтимоий алоқаларга 


92 
киришишдир. Фуқаро — бу унинг давлат билан муносабатларидан олинган 
инсондир, яъни маълум ҳуқуқий мақомга эга бўлган шахс. 

Download 0,97 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   44   45   46   47   48   49   50   51   ...   83




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish