2
УДК 681.2. 616-7
Тузувчилар: А. Ҳ. Ҳайдаров,
Худойыулов
Ф.
Ушбу услубий кўрсатма 5521900 – “Электрон
аппаратларни ишлаб
чиқариш технологияси” таълим йўналишларининг ихтисосликлари
бўйича таълим олаётган талабаларнинг курс лойиҳасини бажаришларига
ёрдам бериш учун мўлжалланган.
Услубий
кўрсатманинг
тузилишида
5521900
–
“Электрон
аппаратларни ишлаб чикариш технологияси” таълим йўналишларининг
“Давлат таълим стандарти”, “Ўқув режаси” ва “Дастур”ларидан
фойдаланилди, ва курс лойиҳасига оид методик (услубий) кўрсатмалар
кўриб чиқилди. Курс лойиҳаларининг техник вазифаларини тузиш
шакли ва мазмунга қўйилган талаблар аниқланди.
Тақризчилар: Эгамбeрдиeв.Б Т.Д.Т.У, Мeтрoлoгия, cтандартлаштириш ва
ceртификатлаштриш кафeдраcи прoф.,ф.м.ф.д.
Аxунoв. Ф.И.Т.А.Т.У, Энeргия таъминoти тизимлари
кафeдраcи дoцeнти, т.ф.н.
Тoшкeнт давлат тexника унивeрcитeтининг Илмий –уcлубий
Кeнгаши қарoри аcocида нашрга тавcия eтилди (x-coнли мажлиc
баённoмаcи, 2020 йил .... __)
3
1. Курс лойиҳасининг мақсади.
Курс лойиҳасининг мақсади
– ўқиш даври
мобайнида олган назарий
билимларини ва амалий дарслардаги эгаллаган кўникмаларини ҳамда
амалиётда ўрганган малакаларини мустаҳкамлашдан иборат бўлиб талабани
ўз ихтисослиги бўйича меҳнат фаолияти учун тайёргарлик даражасини
кучайтиришга қаратилган мустақил бажариладиган илмий изланиш иши
ҳисобланади.
Курс лойиҳаси талабанинг 5521900 “Электрон аппаратларни ишлаб
чиқариш технологияси” таълим йўналиши бўйича ўтилган
барча
фундаментал ва касбий фан курсларига таяниб мустақил бажарадиган
ишидир.
Курс лойиҳасини бажаришда давомида қуйидаги вазифалар кўзда
тутилади:
талабаларнинг мутахассислиги бўйича олган назарий ва амалий
билимларни
умумлаштириш, тизимга келтириш, мустаҳкамлаш ва
кенгайтириш, олинган билимларни аниқ илмий, техникавий, ишлаб
чиқариш, иқтисодий, ижтимоий ва бизнес вазифаларини ҳал этишда
қўллаш;
талабаларда мустақил ишлаш кўникмаларини ривожлантириш, ечим
талаб этадиган муаммо ва масалаларни тадқиқ этиш усулларини
эгаллашга ва тадқиқот ўтказишга имкон яратиш;
ижодий ишлаш, ишлаб чиқилаётган масаланинг (муаммонинг)
қўйилиш жараёнидан бошлаб, уни тўла ниҳоясига етказиш бўйича
қарор қабул қилишда бўлган маъсулиятни ҳис этишга ўргатиш;
замонавий ишлаб чиқариш ва бизнес, иқтисодиёт,
техника ва
маданиятининг ривожланиши шароитида талабаларни мустақил
ишлашга тайёргарлигини аниқлаш.
Курс лойиҳасини бажариш жараёнида замонавий қурилмаларни ятариш
жараёнларидаги муайян шарт - шароитлардаги мавжуд камчиликлар ва
муаммоларнинг келиб чиқиш сабабларини очиб бериши муҳимдир.
Курс лойиҳаси талабалар лойиҳаларининг бир шакли бўлиб, уни
4
бажариш жараёнида барча ечимлар мустақил равишда қабул қилинади.
Бунда курс лойиҳаси рахбарининг роли асосий ечимларни бахолаш,
услубий ердам, Лойиҳа таркиби ва бажарилиш
муддатларини назорат
этишдан иборат.
“Схемотехника” фани бўйича курс лойиҳасининг бажарилишидан
мақсад, таркибий ва асосий схемаларни ишлаб чиқиш жараёнлари билан
танишиш, ҳамда турли хил электрон қурилмалар ва элементларни ҳисоб-
китоб қилиш натижасида назарий билимларни мустахкамлашдан иборат.