Қўзғатувчининг белгилари. Конидиофоралари оддий ёки шохланган, рангсиз, вақт ўтиши билан оч-қўнғир тусли, кўпинча 8-20х2-3 мкм. Фиалидалари бутилка шаклли, зич дасталарда, 8-12х2,5-3,5 мкм. Конидиялари 1 ҳужайрали, рангсиздан оч-қўнғиргача, цилиндр, тухум ёки эллипсоид шаклли, 3-6х1,5-2,6 мкм. Гифалари гиалиндан оч-қўнғиргача, эни 1-3 мкм, эски культураларда диаметри 6 мкм гача бўлган, усти ясси сўгалчалар билан қопланган ҳужайралар ҳосил бўлади. Баъзи тадқиқотчилар ушбу ҳужайраларни адашиб, хламидаоспоралар деб аташган.
Топшириқ. Хризантеманинг оқ занг касаллиги билан танишиш
Дарсни мақсади: Хризантеманинг оқ занг касаллигининг ташқи белгиларини ўрганиш ва касаллик қўзғатувчиларнинг морфологик тузилиши билан танишиш.
Дарсга зарур жиҳоз ва материаллар: Касалланган ўсимлик гербарийлари, микроскоп, буюм ва қоплагич ойна, препоравал нина, пипеткалар, пинцетлар.
201
Топшириқни бажариш тартиби: Хризантеманинг оқ занг касаллигининг ташқи белгиларини тафсилотини ёзиб, расмини чизинг.
Хризантеманинг оқ занги
Касалликни облигат паразит, Puccinia horiana Henn базидиомицет замбуруғ қўзғатади.
Касаллик белгилари. Асосан барглар, кам ҳолларда поялар зарарланади. Баргларнинг устки тарафида оч-яшил, сариқ, диаметри 5 мм гача бўлган доғлар ҳосил бўлади, вақт ўтиши билан уларнинг ўртасида тўқима некрозга учрайди, қўнғир тус ва ботиқ шакл олади. Баргларнинг пастки тарафида, устки тарафдаги доғларнинг қаршисида бўртган, сўгалча шаклии, сарғиш-нимранг тусли, мумсимон телиопустулалар ҳосил бўлади. Кейинчалик, базидиоспоралар ҳосил бўлганида, телиялар оқиш тусга киради. Телиялар баъзан, кам ҳолларда, баргларнинг устки тарафларида ҳам ҳосил бўлади. Кучли зарарланган барглар сўлийди, пояда осилиб қолади ва сўнгра қурийди.
Қўзғатувчининг белгилари. Қўзғатувчи якка хўжайинли тур бўлиб, унинг фақат эцио- ва телиобосқичлари мавжуд, урединиобосқичи мавжуд эмас. Телиоспоралари 2 ҳужайрали, узунчоқ ёки узунчоқ-тўқмоқ шаклли, устки қисми думалоқлашган, септадан тортилган, қобиғи силлиқ, оч-сариқ тусли, 32-50-58х10-14,5-19 мкм; рангсиз оёқчасининг узунлиги 70 мкм гача, эни 3-7 мкм. Телиоспоралар юқори намлик ва 4-36оС, оптимум 17-28оС ҳарорат мавжудлигида ўсади; бунда рангсиз, 1 ҳужайрали базидиоспоралар ҳосил бўлади, улар шамол билан тарқалиб, ўсимликларга тушади ва уларни зарарлайди. Инкубацион давр (ўртача 10 кун) дан кейин зарарланган баргларда телялар ва телиоспоралар ривожланади. Ўсув даврида касаллик базидиоспоралар билан тарқалади.
Хризантеманинг оқ занги қаламчалар ва кесиб олинган гуллар билан тарқалади.
Do'stlaringiz bilan baham: |