Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ўзбекистон республикаси қишлоқ ХЎжалиги вазирлиги тошкент давлат аграр университети


Қўзғатувчининг белгилари. Анаморфа



Download 5,62 Mb.
bet93/96
Sana25.02.2022
Hajmi5,62 Mb.
#298441
1   ...   88   89   90   91   92   93   94   95   96
Bog'liq
фитоэкспертиза УМК

Қўзғатувчининг белгилари. Анаморфа. Пикнидларини 15Х лупада кўриш мумкин, улар думалоқ шаклли, бироз яссилашган, юпқа қобиқли, тўқ-сариқ тусли мева таначалари бўлиб, бироз тўқроқ тусли оғизчаси мавжуд. Уларнинг ўлчамлари 2 хил: гулбарглардаги пикнидалар тўдаларда, диаметри 72-180 мкм, поя ва баргларда эса тарқоқ жойлашган ва каттароқ – 111- 182-325 мкм. Конидиялари овал, цилиндр ёки кўпинча нотўғри шаклли, септасиз ёки 1 септали, септадан тортилмаган, рангсиз бир ҳужайрали
205
конидияларнинг ўлчами 6-22х2,5-8 мкм, кўпинча 8,5-13х3,5-5,5 мкм, икки ҳужайралиларининг ўлчами 9-23х3-6,6 мкм, кўпинча 13-15,5х4-5 мкм. Телеоморфа. Перитецийлари камроқ учрайди, думалоқ шаклли, тўқ-қўнғир тусли қалин қобиққа эга, диаметри 96-146-224 мкм. Аскоспоралари 1 септали, рангсиздан сал яшилроққача тусли, урчуқ шаклли, 12-14-16х4-5-6 мкм.

Хризантеманинг аскохитоз касаллиги қаламчалар, кесиб олинган гуллар, уруғлар, ўсимлик қолдиқлари ва тупроқ заррачалари билан тарқалиши мумкин.




Карантин чора-тадбирлари. Мамлакатга олиб кирилаётган хризантема гуллари, қаламчалари ва бошқа материаллари карантин назоратидан ўтказилиши лозим.
Чиннигул бактериал пакана бўлиб қолиши ва сўлиши


Қўзғатувчи Erwinia chrysanthemi (Эрвиния хризантеми) бактерияси (синонимлари Erwinia carotovora f. sp. dianthicola ва б.).

Қўзғатувчининг ҳар хил патоварлари жуда кўп ўсимлик турларини, жумладан, чиннигулдан ташқари, хризантема, бегония, банан, маккажўхори, шакарқамиш ва бошқа ўсимлик турларини зарарлайди. Бактерия зарарлайдиган хўжайин ўсимликлар спектри охиригача ўрганилмаган.




Касаллик белгилари. Касаллик иссиқхоналарда кенг тарқалган. Одатда зарарланган қаламчаларда касалликнинг ташқи белгилари бўлмайди, улар ўсув даврида кўринади. Типик белгилари – поянинг пастки қисмларида, айниқса энг пастки бўғимларда, узунасига жойлашган ёриқлар ва чуқур яралар ҳосил бўлиши, ёш барглар буралиши, улар кулранг-яшил тус олиши ва ўсимлик сўлиб қолишидир. Иссиқхоналарда зарарланган ниҳоллар пакана, бўғимлари калтароқ бўлиб қолади. Кейинроқ улар оқишроқ тус олади, сўлийди, қуриб, поялари сомондай сариқ тусга киради.

Зарарланган ўсимликларнинг илдизи чирийди – ўсимликларни тортганда, улар тупроқда қолади. Поянинг кўндаланг кесмасида ўтказувчи найчалар


206
қўнғир тус олганлиги ва уларда илдиз бўғзидан поянинг юқори қисмларига, баъзан 40-50 см баландликка тарқалувчи оч-қўнғир миқелий арқончаларини кўриш мумкин.

Инфекция зарарланган ўсимликлардан тайёрланган қаламчалар, ҳашаротлар, суғориш суви, қаламча тайёрлаш учун ишлатилган пичоқлар ва ишчилар воситасида тарқалиши мумкин. Бактерия тупроқда, қумда, иссиқхона қисмларида ва жиҳозларида сақланади. Ўсимлик пояси ва илдизларига бактерия устьицалар, гидатодлар, тупроққа ишлов беришда ҳамда ҳашаротлар зарарлаганда етказган механик жароҳатлар орқали кириши мумкин.


Чиннигулдада вилт касаллигини келтириб чиқарувчи бактериялар харакат чан таёқалар шаклидаги, бир тамонида хивчин хосил қилувчи, аэроб хаёт кечирувчи, ўлчами 0,8- 1,2х0,5- 0,6 мкм ни ташкил қилади. Картошкали агарда секин ўсади, колонияси силлиқ, сариқ рангда бўлади.


Бактериянинг ривожланиши учун оптимал харорат 28-30 ОC, максимал 35-37 ОC, ва 47 ОC да бактерия нобуд бўлади. Касаллик қўзғатувчиси пиёзбошлар, тупроқ, қум, мехнат қуроллари, ёмғир, шамол ва хашоратлар воситасида тарқалади. Соғлам ўсимликка устицалар, гидатоидлар, меха ник яралар воситасида кириб келади. Ўсимликнинг чиқиш оқимлари орқали поя бўйлаб бутун ўсимликка тарқалади.


Касалликка қарши карантин тадбирларига келтирил ган кўчатларни бир йил давомида карантин питомникларида мунтаззам фитосанитар назоратдан ўтказиб туриш, питом никларда ўсимлик ғунча хосил қилган даврдан бошлаб, пиёз бошлар хосил қиланга қадар назорат қилиш; Касалланган ўсимлик намуналарини йўқ қилиб ташлаш ва тупроқ, қиринди, ромларни 40 % формалин эритмаси билан ишлов бериш керак (1м2 жойга 10 л сувда 250 см3 формалин фойда-ланилади). Пиёзбошларни 370 С хароратда 4 хафта давомида қуритиш керак. Кўчат учун соғлам пиёзбошларни 5 % ли темир сулфид эритмасида ишлов бериб экиш ва касалланган ўсимлик


207
қолдиқларини ёқиб, жойларини 5 % ли формалин эритмаси билан ишлов бериш керак.

Download 5,62 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   88   89   90   91   92   93   94   95   96




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish