Ексикаторда намуналар олинган жойи
|
Заҳарнинг микроскопда кўринадиган заррачаларининг миқдори ва катта-кичиклиги
|
|
25 микрондан кичик
|
25 микрондан катта
|
Остидан
|
341
|
122
|
Деворларидан.
|
34
|
йўқ
|
Шипидан
|
49
|
йўқ
|
Ойналари синган, катта ёриқлари бўлган, ешиклари яхши ёпилмайдиган бинолардан дуд чиқиб кетади, натижада дорилаш яхши натижа бермайди. Бундан ташқари дорилаш вақтида безовталанган капалаклар бундай бинолардан чиқиб кетиб, бошқа биноларга кириши ва уларга хам юқтириши мумкин.
Омборларни аерозол усуллар билан ишлаш учун
керакли машиналар
Золлар хосил қилиш учун хозирги вақтда хар хил типдаги машина ва мосламалар тақдим етилди. Булардан баoзиларида заҳарли суюқликларни механик парчалаш йўли билан туман хосил қилинади. Масалан, ён насадкали УД—2 бензин двигателига ўрнаштирилган МАГ— 1 да, суюқликни алюминий дисклар ёрдамида парчалайдиган генератор — «Микрозол» да (англ). Гусман типидаги генераторда (АҚШ), заҳарли суюқликларни ҳавонинг катта босим остида махсус форсункалар орқали ўтказиш йўли билан золлар хосил қилинади. Бошқа генераторларда суюқликни термомеханик парчалаш натижасида туман хосил килинади. Туман хосил қилишнинг бу принсипи, айниқса, яхши натижалар беради, чунки бу усул суюқликнинг 1 микрон чамаси келадиган енг майда заррачаларини кам олишга имкон беради.
МДХ да термомеханик генераторлардан ААГ ва АГЛ6 машиналари кенг қўлланилмоқда. ААГ генератор и Бу аерозол генератори (инж. Степанов ва Короткихлар яратган) ГАЗ-ММ, ГАЗ-51 ва бошқа машиналарга ўрнатилади. 25 литр хажмли бак автомашинанинг кузовига ўрнатилади. Бу бакдан заҳарлар еритмаси егилувчан резина шланг орқали чиқарадиган найга ўрнатилган насадкага берилади. Насадкага еритмани олиб келувчи жиклёр ва сопло (Вентури трубаси) ўрнатилган, бу сопло катта босимда итариладиган ва чиқаётган газ билан иситилган суюқликни парчалайди. АГ-Л6 ва АН-УД 2 аерозол генераторлари трактор тележкасига ёки юк автомобилларига ўрнатилади. Бу аерозол генераторларнинг ишлаш принсипи хам ААГ генераторникига ўхшайди, аммо иссиқлик енергиясини ичдан ёниш кичик бензин двигателидан олади. Бу машиналар жуда кучли машиналар бўлиб, 1 минутда 3—6 литр суюқлик чиқаради, ААГ генератори еса 1 минутда 0,6— -0,9 литр суюқлик чиқаради. Бошқа генератор машиналар хам тахминан шундай қурилган. Масалан, бензин билан ишлайдиган «МАГ-1», «Микрозол», «Ракета, «Микрон —80» ва сиқиб-кенгайиб турадиган бензин билан ишлайдиган двигателли (1 минутда 0,2—0,3 литр суюқлик чиқарадиган) кичик хўл генератори хам тахминан шундай типда тузилган. Кичик қўл генератори кичик хажмли омборларни дорилаш учун жуда қулай.
Do'stlaringiz bilan baham: |