42-расм. Фосфин фумиганти.
Омбор зараркунандаларига қарши курашда
аерозолларнинг қўлланилиши
Омборлар, машиналар, қаттиқ тар (идиш, қоп) ларни аерозол усули билан зарарсизлантириш мумкин. Аерозол — ҳашаротларга таoсир етувчи суюқликнинг завода туман холида муаллақ турувчи майда заррачаларидир. Золларнинг бошқа холлари — дудлар, яoни заҳарларнинг ҳавода муаллақ турувчи жуда майда заррачаларидир.
Хозирги вақтда заҳарли холлар кар хил усулда: аерозол генераторларнинг сопло (конуссимон найчаси) сида ёки фреонли баллонлар орқали ўтаётган заҳарли суюқликларни парчалаш усули билан, ҳашаротларга таoсир етувчи шашкаларни ёндириш усули билан, заҳарни қиздирилган юзада — махсус електролампа «Инсекта»да қиздириб ҳайдаш йўли, ва хоказолар билан хосил қилинади. Берк хонада муаллақ холатдаги заҳарли золлар горизонтал сатхларга аста-секин ўтириб уларни заҳарнинг майда зарралари билан қоплайди, аммо деворга, ойнага, ешикларга ва устунларга кам ўтиради. Бунда заҳар заррачалари қанча кичкина бўлса, улар девор ва катта шип сатхига шунча зичроқ ўтиради ва ҳашаротларни шунча кўп ўлдиради, яoни дорилаш иши юқори натижалар беради.
Заҳарли туман ва дуд хосил қилиш учун кўпинча тошкўмир мойи ёки нефт мойида еритилган инсектицид препарати ишлатилади.
Бошқа заҳарлардан карбофос ва актеллик препаратлар хам яхши натижалар беради.
Аерозол усулда ишлаш учун токсикантлар сифатида зараркунандалар учун кучлизаҳарли ва иссиқ қонли хайвонлар учун кам заҳарли ва ёнғин жихатидан хавфсиз бўлган бошқа заҳарларни кам олиш мумкин. Бу заҳарўткир хидли бўлмаслиги, яхши шимиладиган ҳамда ишланган омборда ва маҳсулотларда узоқ вақт сақланадиган, машиналарнинг метали қисмларини, бўялган юзаларини, тўқималарини бузмайдиган бўлиши ва таoсири узоқ вақт сақланиши керак.
Қишлоқ хўжалик зараркунандаларига қарши курашишда аерозол усули яқиндагина (15—20 йил буён) қўлланила бошланди. Аерозол усулларининг, айниқса махсус машинага ехтиёжи бўлмаган аерозол шашкаларининг қўлланишининг соддалиги, унинг юқори унумдорлиги, арзон тушиши аерозол усулларнинг келажакда истиқболи борлигини ва уни янада мукаммаллаштириш лозимлигини кўрсатади.
Токсикантларни танлашда ҳашарот ва каналарнинг хар хил заҳарларга нисбатан қанчалик чидамли еканлигини хисобга олиш лозим, чунки заҳарлардан баoзилари қишлоқ хўжалик маҳсулотлари зараркунандаларига танлаб таoсир етиш хусусиятига ега.
Бундай кураш усулининг камчилиги шундаки, унда захар заррачалари ишланаётган бинонинг вертикал ва горизонтал сатхларини бир текисда қопламайди. Бу сатхларга захарнинг йирик заррачалари айниқса кам ўтиради (10- жадвал).
10- жадвал
Do'stlaringiz bilan baham: |