I боб. КЎЧМАС МУЛК КАДАСТРИНИ ЯРАТИШ ВА ЮРИТИШ.
Кўчмас мулк, кўчмас мулк мазмун моҳияти ва юритилиши.
Мол-мулк фуқаролик ҳуқуқлари объекти сифатида кўчмас мулкка ва кўчар мулкка бўлинади.
Кўчмас мулк жумласига ер участкалари, ер ости бойликлари, бинолар, иншоотлар, кўп йиллик дов-дарахтлар ва ер билан узвий боғланган бошқа мол-мулк, яъни белгиланган мақсадига номутаносиб зарар етказмаган ҳолда жойини ўзгартириш мумкин бўлмайдиган объектлар киради.
Қонунда бошқа мол-мулк ҳам кўчмас мол-мулк қаторига киритилиши мумкин.
Кўчмас мол-мулкка бўлган ҳуқуқларни қўлга киритиш ва улар бекор бўлишининг хусусиятлари қонунлар билан белгилаб қўйилади.
Кўчмас мулк жумласига кирмайдиган мол-мулк кўчар мулк ҳисобланади. Кўчар мулкка бўлган ҳуқуқларни рўйхатдан ўтказиш талаб этилмайди, қонунда назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно. (Ўзбекистон Республикасининг Фуқоралик Кодекси 83-моддаси)
Хозирги вақтда кадастр жаҳондаги барча мамлакатларда юритилмоқда, у табий ресурслардан фойдаланишни, мухандислик фаолиятини, экологик, ижтимойи ходисаларни ҳисобга олиш, холатини баҳолаш, тушунчаси билан узвий боғлиқдир.
Кадастр ўз шароити билан бир хил бўлган ҳудудий бирликларни ажартишга, уларни картага тушириш, сифат ва миқдор тавсифларидан фойдаланган ҳолда тарифлашга мўлжалланган.
Шуниси аҳамиятлики хорижий мамлакатлар тажрибасида кадастр тушинчасини кўп ҳолларда кўчмас мул тушунчаси билан боғлашади. Шунинг билан биргликда кўчмас мулк деганда қуйидагилар тушинилади: ерга мустахкам боғланган (боғлиқ) сони ва қиймати тўғрисидаги маълумотларга эга бўлган, ер участкаларга ва бошқа кўчмас мулкларга бўлган мулкчиликни умумий хатга олиш (рўйхатга олиш).
“Кадастр” сўзи бутун дунёга тарқалган бўлиб, фақат Скандинавия давлатлари унинг ўрнига “Реестр” сўзидан фойдаланишади.
“Кадастр” сўзининг келиб чиқишини этимолог-олимлар хар ҳил тушинтиришади.
Масалан, француз этимологи Блондхейм “кадастр” сўзи грекча “катастикон” сўзидан келиб чиққан бўлиб “ёзув дафтари” деган маънони билдиради деб ҳисоблайди.
Бошқа олим, Добнер (1892 й.) “кадастр” сўзини ўрта аср латин сўзи “капитаструм” билан боғлайди, бу сўз иккита сўздан “капитум” ва региструм” сўзларининг қўшилишидан ташкил топган бўлиб, бўлинган рим вилоятлари ҳудудларни баҳолаш бирлиги “реестри” деган маънони беради.
Блондхеймнинг таърифи 1185 йилда ёзилган венеция ҳужжатларига асосланган бўлиб, ҳақиқатга ёқинроқ деб тан олинади.
1985 йилда кадастр ва ер аҳборотлари ҳалқора экспертлар гуруҳи кадастрга кенгироқ умумлаштирилган таъриф беришди.
Do'stlaringiz bilan baham: |