АТ-101СМ автомати газланган сиропли ёки сиропсиз сув
тайёрлаш ва сотишга мўлжалланган. Автомат металли шкаф шаклида
қилиниб, танга механизмидан, ортиш қурилмасидан, дозаловчи ва берувчи,
температура режимини ҳосил қилувчи қурилмалардан, автоматика асбоблари
ва ёрдамчи воситалардан ташкил топган.
Танга механизми, маҳсулот учун берилган тангаларни назорат
қилиб қабул қилади (ёки қабул қилмайди) ва товарни беришга сигнал беради.
Тангаларнинг геометрик размери, массаси, ферромагнитли қотишма
хусусияти, электрўтказувчанлиги текширилади.
Ортиш қурилмаси маҳсулотларни занжирда маълум миқдорда
сақлаб туриш учун хизмат қилади. Суюқликлар учун бак, бочка, фляга,
бункер, балонлар қўлланилиш мумкин. Донали товарлар барабанга ва
касетага жойлаштирилади.
Дозаловчи қурилмалар истеъмолчига бериладиган товарни
маълум дозада ўлчаб, тайёрлаб беради.
Бериш қурилмалари истеъмолчиларга товар маҳсулотларини
беришга қўлланилади. Суюқ маҳсулотлар учун электромагнит клапанли
қўйиш трубкаси ишлатилади. Электромагнитга кучланишнинг берилиши
билан трубкадаги клапан очилиб суюқлик йўли очилади ва идишга қуйилади.
Газли сув, сироп, шарбат, квас ҳажм бўйича ўлчанади, ўсимлик
ёғи – массаси, яъни автоматик тарозида ўлчанади.
Автоматлардаги
автоматика
асбоблари
автоматлардаги
бажариладиган барча операцияларни бошқаради, сигнал беради, авария
ҳолатида ҳимоя этади. Булар учун автоматик ўчиргичлар, сувли ва газли
редукторлар, температура релеси, босим релеси ва ҳ.к. киради.
Автоматларда қўшимча операцияларни бажариш учун стакан
ювувчи, фильтрловчи, бир маротаба қўлланиладиган идишларни бериш,
қайтимни бериш, рекламани ёритиш ва бошқалар киради.
Автоматнинг барча ташкил этган қурилма механизмлари бир
бутун каркасли корпусга йиғилади. Олд томондан истеъмолчи учун, орқадан
эса хизмат кўрсатувчилар учун турли хилдаги воситалар ўрнатилади. Олд
эшигида рекламали ва тушунтирувчи хат, танга ташлаш товар олиш жойи,
тангани қайтариб олиш жойи бўлади.
Газли сув тайёрлаб сотувчи АТ-101СМ автоматининг кўриниши
ва тузилиш схемаси 1-расмда берилган.
Автомат ичида газли балон редуктори билан, сатураторли сув
совитгич, иккита сироп учун бочкача ва автоматика асбоблари мавжуд.
Сатураторли сув совитгич автоматик тарзда сувга карбонат
ангидирид газини аралаштириб, совитади ва газли сувни, сиропни дозалаб
тайёр ичимликни беради. Сув совитгич совитиш агрегати ёрдамида сув
температурасини 10-12
0
С туширади. Автомат сувнинг босими 0,1 дан 0,6
МПа бўлганда, газнинг 0,4 дан 0,5 МПа бўлганда нормал ишлайди. Танга
берилганидан сўнг сув дозаси 170 мл, сиропи 20 мл бўлган ичимликни 15 с
беради.
1-Расм. АТ-101-СМ газланган сувларни тайёрлаш ва сотиш автомати:
а-умумий кўриниши; б-схемаси: 1-рангли табло; 2-тангали механизм;
3-ичимлик бериш қисми; 4-тангани қайтариб олувчи коса; 5-музлатувчи
агрегат; 6-стаканли мойка; 7-ичимлик қуювчи труба; 8-қиём учун бак; 9-
қиёма дозатори; 10-қиёмли газланган сувни электромагнитли қуювчи клапан;
11-газланган сувни қуювчи клапан; 12-сув совитувчи аппарат; 13-газланган
сув дозатори; 14-суво совитувчи бак; 15-сув совитувчи машинани
буғлатгичи; 16-карбонат ангидрид редуктори УР-2; 17-корбанат ангидиридли
баллон.
Do'stlaringiz bilan baham: |