Совитиш қурилмалари совутиш унумдорлигини ўзгартириш
қурилмалари ва буғлатгичларни совутиш агенти билан таъминлаш
тизимлари, конденсациялаш
босимини ростлаш, хавфли ёки авария
режимларида автоматик муҳофазалашдан иборат бўлади.
1-Расм. ШХ-1.12М1 совитиш шкафини электрик схемаси.
2-расм. КХС-2—12 совитиш камерасини электрик схемаси.
9-мавзу. Савдо жиҳозларини автоматлаштириш
Маъруза режаси:
1. Савдо автоматларини тавсифи.
2. Газли сув тайёрлаш ва сотиш автоматини иш принципи ва электр
схемаси.
Ҳозирги вақтда савдо корхоналарида янги жиҳозларнинг
қўлланилиши қаторида, савдо автоматлари алоҳида ўрин эгаллайди.
Савдо автоматлари деб, шундай қурилмалар
тушуниладики,
харидорларнинг берган пулига сотувчисиз товар берилади, яъни савдо
жараёнидаги товаралар сотиш сотувчисиз бажарилади.
Сотувчи-операторларга фақат автоматлар ишини созлаш, назорат
қилиш, олдиндан уларни товарлар билан таъминлаш вазифаси қолади.
Ҳозирги вақтда автоматлар орқали айрим саноат товарлари
гуруҳлари, турли овқатланиш маҳсулотлари: нон маҳсулотлари, бакалей ва
қандолатчилик
товарлари, гастрономик, сут товарлари, консервалар,
бульонлар, бутербродлар, шарбатлар, пиво, вино ва ҳ.к. сотилади.
Товарларни сотиш билан айрим автоматлар маҳсулотларни
тайёрлаш технологик функцияларини ҳам бажарадилар. Шулардан оммавий
тус олган: газли сувни тайёрлаб сотиш, шарбатлар, ўсимлик ёғи,
пиво ва
папирослар ҳисобланади. Чунки, автоматлар орқали оммавий талабга эга
маҳсулотларни сотиш иқтисодий самарали ҳисобланади, сотувчиларни
мураккаб бир хилдаги ишдан озод этади.
Савдо автоматларнинг асосий вазифаси, бу савдо тармоқларини
оммавий
харидга эга товарларни сотиш, харидорга бу товарларни
яқинлаштириш, вақт жиҳатидан кеча ва кундуз доимий биринчи керак бўлган
товарлар савдосини ташкил этиш ҳисобланади.
Замонавий савдо меҳнатининг маданиятини кўтариш автоматлар
билан савдолашнинг асосий ривожланиш омилидир.
Автоматлар билан савдолаш самарадорлигини ошириш унинг
тўғри ташкил этилиши ва унинг қаерда ўрнатилшига ҳам боғлиқ бўлади.
Ҳар бир автоматнинг маълум индексда, ҳарфли шифрда – АТ-
савдо
автомати, шундан сўнг сонлар кўрсатилади: биринчи ОН гуруҳ
номерини билдирса, кейинги иккитаси гуруҳ ичидаги номерациясини
билдиради. Индивидуал ўрнатиладиган автоматлар 00 дан 49 гача бўлган
сонларда, гуруҳдагиси 50 дан 99 гача сонларда белгиланади.
Масалан, АТ-702Б-автомат музқаймоқ сотиш учун: АТ – садво
автомати, 7 – гуруҳ номери, 02 – гуруҳ ичидаги номер (индивидувал ўрнатиш
кераклигини кўрсатади), Б – автоматнинг навбатдаги модификацияси.
Худди шундай тасниф автоматнинг бошқа узелларида:
танга
механизмида, совитиш агрегатига ва ҳ.к. бўлиши мумкин.
Савдо автоматлари – шундай қурилмаки, унга маҳсулот пули
тўлангандан сўнг автоматик тарзда маҳсулот олиш мумкин.
Улар ичимликлар (сув, квас, пиво), кондитер маҳсулотлари,
музқаймоқ ва бошқаларни сотишда қўлланилади.
Do'stlaringiz bilan baham: