Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги самарқанд давлат университети ҳузуридаги педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш минтақавий маркази



Download 23,9 Mb.
bet12/19
Sana03.07.2022
Hajmi23,9 Mb.
#735806
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   19
Блитс савол ва топшириқлар
1. “Ўзбек фалсафаси” нинг муҳим хусусиятлари нимада?
2. Буюк аждодларимиз қолдирган фалсафий мероснинг мазмун - моҳиятини тушинтиринг.
3. Форобийнинг ижтимоий-фалсафий дунёқараши унинг қайси асарларда ўз аксини топган.
4. Шарқ мутафаккирлари фалсафий дунёқарашида диний ва дунёвий таълимотларнинг жамият тараққиётидаги ўрни ҳамда аҳамиятини асослаб беринг.
Нима учун?” техникасидан фойдаланиб саволнинг жавобларини жадвал-схемаларига ёзиб тўлдириш.

“Нима учун?” “Нима учун?” “Нима учун?”



“Нима учун?” “Нима учун?”


“Нима учун?” “Нима учун?” “Нима учун?”







«Нима “Нима учун?” “Нима учун?”


2.2. “Миллий тикланишдан миллий юксалиш сари” - ўзбек фалсафасининг замонавий концепцияси масалаларини ўқитишда таълим технологияларидан фойдаланиш.

Фалсафий тафаккурнинг ижтимоий-сиёсий асослари мустаҳкам бўлиши зарурлиги тараққиёт жараёнида кўп бор исботланган хақиқатдир. Ҳар қандай жамият ва мамлакат халқнинг турли қатламлари, партиялар, миллий - этник бирликларнинг ижтимоий онггини ўзгартира олмаса, ўзининг пировард мақсадларини амалга ошириши қийин. Бугунги кунда жаҳон ҳамжамиятининг тенг ҳуқуқли аъзосига айланган Ўзбекистонда янги мазмун ва шаклдаги сиёсий тизим ҳамда тузилмалар вужудга келди. Буларнинг барчаси янги мазмундаги фалсафий дунёқарашни шакллантиришнинг ижтимоий - сиёсий асосларини яратди.


Фалсафий янгиланишда маънавий асослар ниҳоятда муҳим аҳамият касб этади. Чунки бундай жараён мамлакатда амалга ошаётган маънавий соҳадаги ўзгаришларнинг таркибий қисмидир. Бу борада Ўзбекистонда амалга оширилаётган ислоҳотлар, халқ маънавиятининг тозаланиши, асрлар давомида яратилган қадриятларни тиклаш, асраб-авайлаш, келажакка етказиш билан боғлик саъй-ҳаракатлар катта аҳамиятга эга. Бунда, айниқса, тарих фалсафаси, халқимизнинг хотираси, ўтмишдаги авлодлар яратган бой маданий меросдан тула-тукис фойдаланиш имконияти яратилганини алоҳида таъкидлаш лозим.
Фалсафий янгиланишнинг ғоявий омиллари ҳам бор, яъни бу жараён мамлакатимиз тараққиётининг мафкуравий тамойиллари билан узвий боғлиқдир. Маълумки, мафкура жамиятдаги маънавий муҳит қандай эканини кўрсатиб турадиган энг асосий мезонлардан бири бўлса, фалсафа уни шакллантирадиган омиллар сирасига киради. Президентимиз асарларида таъкидлангани каби, мафкура бўлмаса, ҳар қандай миллат, жамият ўз йўлини йўқотиб қўйиши мумкин. Бугунги кунда мамлакатимизда миллий истиқлол ғоясини аҳоли онги ва қалбига сингдириш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда. Бу жараён фалсафий дунёқараш янгиланишининг асосий йўналишини белгилайдиган омиллардан бирига айланиб бормоқда.
Ҳозирги замонга, унинг шиддатли ўзгаришларига мос фалсафий дунёқарашни янада янгилаш зарурати бир қатор йўналишларда намоён бўлмоқда:

  1. Аввало, бу мамлакатимизда демократик давлат ва фуқаролик жамиятини барпо этиш жараёни билан узвий боғлиқ. Бунда ана шу янги жамият хакида, бозор муносабатларига боскичма-боскич утиш жараёни, янги ижтимоий-иктисодий муносабатларнинг карор топа бориши, ислохотларнинг инсон манфаатларига хизмат килиши, комил инсонни вояга етказиш давр талаби экани каби дастурий вазифаларнинг хаётийлиги тугрисидаги гояларни одамлар дунёкарашида карор топтириш, уларнинг калби ва онгига демократик кадриятларни муттасил сингдириб бориш зарур.

  2. Фалсафий онгнинг янгиланиши мохият эътибори билан мустакилликни мустахкамлаш, мамлакатимизнинг халкаро нуфузи ва алокаларининг усиб бориши, тинчлик, осойишталик, миллий тотувлик, хамжихатликка хизмат килувчи гояларга таянади. Унинг хаётийлиги купмиллатли халкимиз иродасига, рухиятига, миллий туйгулари, орзу- интилишларига мослиги билан белгиланади.

  3. Албатта, фалсафадаги янгиланиш инсон, миллат ва Ватан манфаатлари, миллий кадриятларимиз рухига мос холда амалга ошмокда. Бу эса, уз навбатида, юртимизда кечаётган ислохотлар жараёни, давлатимизнинг сиёсий, хукукий, иктисодий, ижтимоий, маънавий хаётидаги ижобий узгаришлар тугрисида халкимизда тугри тасаввур ва тушунчаларни муттасил равишда хосил килиб бориш лозимлигини курсатади.

  4. Фалсафий дунёқарашнинг янгиланиши тақозо этадиган энг муҳим вазифалардан бири ҳуқуқий қадриятлар, мақсад ва ғояларни амалга ошириш йўлида хизмат қиладиган тафаккур тарзини шакллантиришдир. Бу қонун устиворлиги ва шу соҳадаги мақсад ва ғоялар аввало инсон ва бутун жамият манфаатларини акс эттиргани боис, уларни маънавий ҳаёт тарзининг таркибий қисмига айлантириш муҳим аҳамиятга эга.




Download 23,9 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   19




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish