Тавсиялар:
Мустақиллик деб аталган энг улуғ ва энг азиз неъмат натижасида юзага келган миллий ўзликни англаш, кўҳна урф-одат ва қадриятларимизнинг қайта тикланиш жараёнлари халқимиз турмуш тарзида, инсонларнинг тафаккур маданиятида, айниқса, баркамол авлод таълим-тарбияси йўлида янги саҳифаларни очди. Бу эса республикамизда ёшларни ватанпарвар, мустақиллик ғояларига содиқ, юксак билим-малакага эга бўлган огоҳ ва ҳушёр инсонлар сифатида улғайтиришда муҳим омил бўлмоқда. Шундан келиб чиқиб, ўрта махсус касб ҳунар таълими тизимида ёшлар онги ва қалбига мустақиллик ғояларини сингдириш, уларни истиқлол мазмун-моҳиятини теран тушунишга ўргатиш – ўқувчиларда мафкуравий иммунитетни юксалтириш, улуғ аждодлар билан фахрланиш, уларга муносиб ворислар бўлиш йўлида ғайрат-шижоат кўрсатиш, комил инсон сифатларини ўзида жамлаш, она юрт тараққиётига ҳисса қўшиш каби фазилатларни шакллантиради.
Мустақиллигимизнинг 25 йиллигига бағишланган маънавий-маърифий тадбирларўқувчиларнинг ёши, қизиқишлари, руҳий ҳолати, танлаган соҳаларини эътиборга олган ҳолда жонли, ҳаётий, таъсирчан ва самарали ўтказилгандагина бу борадаги тарбиявий мақсадларимизга эришган бўламиз.Негаки, чуқур ва таъсирчан мазмунга эга бўлган суҳбат, учрашув ёки бирон бир тарғибот руҳидаги ёрқин фото-видеоматериал ёшларда инсонийлик, меҳр-оқибат, ростгўйлик, раҳм-шафқатлилик, дўстлик-биродарлик, Ватанини, халқини севиш каби фазилатларнинг ортишига сабаб бўлади. Айни пайтда уларнинг дадил, ботир, шижоатли, тадбиркор, уддабурон бўлиб тарбияланишларига, ҳар бир нарсани қадрлай оладиган, миллий, умуминсоний қадриятларни тушуниб етадиганинсон сифатида шаклланишларига ёрдам беради.
Истиқлол қадри ва унинг мазмун-моҳияти ҳақида гапирилганда:
- ушбу неъматнинг азалий ва абадий қадрият эканлиги;
- мустақилликка эришиш барча халқлар қатори Ўзбекистон учун ҳам осонликча кечмаганлиги (Масалан, унинг замирида аждодларнинг олиб борган мислсиз курашлари, хусусан, Широқнинг фидойилиги, Тўмариснинг мардлиги,
Мангубердининг тантилиги, Амир Темурнинг улуғ лашкарбошлик салоҳияти-ю миллий давлат қуриш йўлидаги заковати, Бобурнинг пўлатдек иродаси, Навоийнинг уммон каби мавжланиб турувчи бетакрор ҳаёти ва ижоди, энг асосийси, Юртбошимиз Ислом Каримовнинг халқимизни истиқлолга олиб чиқишдаги буюк жасорати ҳамда матонатини теран мулоҳаза-ю мушоҳадалар, таҳлилу тавсифлар орқали ўқувчиларга англатиш лозим.Ўқувчиларга ана шу жиҳатларни сингдириш орқали уларда истиқлолга муҳаббат, уни асраб-авайлашга қатъият, ўз билими ва меҳнати орқали юрт тараққиётига ҳисса қўшиш, танбалликка нафрат, ўз келажаги учун масъулият ҳислари тарбияланади). Шу билан бирга:
- ҳозирги сиёсий зиддиятлар, этник можаролар глобаллашган бир асрда мустақилликни асраб-авайлаш, уни мустаҳкамлашбеҳад мураккаб, айни пайтда ғоят нозик, ўта зийраклик биланҳал этиладиган вазифалардан эканлиги;
- мамлакат мустақиллиги, аввало, унда яшаётган фуқароларнинг фаол ҳаётий позицияси, ислоҳотларнинг босқичма-босқич амалга оширилиши, қонунларнинг устуворлиги, оқилона ижтимоий-иқтисодий сиёсат эвазига таъминланиши;
-айни байрам юртимиз фуқароларининг миллати, дини, эътиқодидан қатъий назар, бир эзгу ғоя остида бирлаштирганлиги;
- байрам муносабати билан жамиятимизнинг турли жабҳаларида фаол хизмат қилиб келаётган соҳа ходимларининг юксак давлат мукофотлари билан тақдирланаётганлиги, инсон қадр-қимматининг муносиб эъзоз топаётганлиги;
- ўтган 25 йил давомида Ўзбекистон, чинакам маънода, ўз танлаган тараққиёт йўлидан оғишмай бораётганлиги ва натижада дунёнинг ривожланган мамлакатлари қаторига кираётганлиги каби жиҳатлар ҳаётий мисоллар, аниқ таҳлиллар асосидаўқувчиларга тушунтириб берилиши мақсадга мувофиқ.
Шу ўринда юқоридагиларнинг тасдиғи сифатида Президентимизнинг Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганининг 23 йиллигига бағишланган тантанали маросимдаги маърузасида қайд этилган бир маълумотни келтиришимиз мумкин: АҚШда фаолият кўрсатаётган, катта обрўга эга бўлган, Гэллап институти деб ном олган ижтимоий фикрни ўрганиш маркази томонидан «Қонуний тартибларга итоат қилиш индекси» деган мавзуда 2015 йилда тадқиқот материаллари ўтказилган.Ушбу нуфузли ташкилот шу йўналиш бўйича ўз хулосасини чиқариш учун жаҳон миқёсида 141 та мамлакатда сўров ўтказиб, катта ёшдаги 142 минг шахснинг фикрини ўрганган.Ундаги саволлар орқали, авваламбор, сўров ўтказилган мамлакатда яшаётган ҳар қайси одамнинг кайфиятига, унинг ўзини эркин ҳис этишига қонунда белгиланган тартибларга амал қилиш қандай таъсир кўрсатаётганини аниқлаш кўзда тутилган. Бизнинг мамлакатимизбу сўровнома натижаларига кўра, дунёдаги 141 та давлат орасида 2-ўринни эгаллагани алоҳида мамнуният бағишлайди. Бундан ташқари, халқаро нуфузли тадқиқот марказлари томонидан дунё мамлакатлари ва шаҳарларининг ободлиги, халқларининг фаровонлиги, ривожланиш даражаси юзасидан умумжаҳон миқёсида олиб борилганўрганишлар натижаларига кўра, мустақил Ўзбекистон Республикасининг етакчи ўринлардан бирини эгаллаганлиги барчамизни бирдек қувонтиради. Масалан, 2002 йили ЮНЕСКО Бош директоринингқарорига кўра“Шаҳарлар – тинчлик учун” танловида Бухоро шаҳри жаҳоннинг ўнта ғолиб шаҳарлари орасидан жой олди.2015 йили эса Ўзбекистон узоқ умр кўрувчилар сони бўйича дунёда 6-ўринни эгаллади.БМТ кўмагида АҚШнинг Колумбия университети социологлари томонидан ўтказилган тадқиқотлар асосида ташкил этилган “Бутунжаҳон бахт индекси”нинг янги рейтингида Ўзбекистон 158 мамлакат орасида 44-поғонада, МДҲга аъзо мамлакатлар орасида эса биринчи ўринда қайд этилди.
Буюк Британиянинг нуфузли “Экономист” журналининг эътироф этишича, Тошкент шаҳри ободлиги ва яшаш учун қулайлиги жиҳатидан дунё рейтингида 140 та шаҳар орасида 58-ўринни эгаллайди. (Маълумотларга кўра, Ер юзида бир миллиондан ортиқ шаҳар мавжуд).
Америка Қўшма Штатларидаги нуфузли «Тҳе Ҳуффингтон Пост» нашри томонидан Самарқанд шаҳрининг“Дунёнинг, албатта, бориб кўриш керак бўлган 50 шаҳри” рўйхатига киритилгани ва бундай эътирофга эришишда ҳам МДҲ мамлакатлари ўртасида Ўзбекистоннинг ягона экани эътиборга сазовордир.
Швейцарияда Жаҳон иқтисодий форуми -«Wорлд экономик Форум» иқтисодиёти энг тез ривожланаётган мамлакатлар рейтингини эълон қилди. Жаҳон банкининг «Глобал иқтисодий тараққиёт» прогнози асосида тайёрланган мазкур маълумотда 2014 йилдан2017 йилгача бўлган даврда йиллик ўсиш даражаси энг юқори бўлган давлатлар орасида Ўбекистоннинг 5-ўринда қайд этилгани юртимизда оқилона даражада юритилаётган ижтимоий-иқтисодий сиёсатдан далолат беради.
Яна бир ёрқин мисол: беш маротаба “Осиёнинг энг яхши ҳаками” деб эътироф этилган ҳамюртимиз Равшан Эрматов Халқаро футбол тарихи ва статистикаси федерацияси (IFFHS) томонидан 2014 йил якунлари бўйича дунёнинг энг яхши футбол ҳакамлари рўйхатида 37 балл жамғариб, бешинчи ўринни эгаллади.
Ҳеч иккиланмай айтиш мумкинки, дунёдаги бирорта давлат эртанги кун эгалари бўлган ёш авлоднинг маънавий ва жисмоний камолоти учун қайғуриш, уларнинг замон талабларига мос билим олиши, касб-ҳунар танлаши, қобилияти ва иқтидорини эркин намоён қилиши ва янада ривожланиши учун зарур шарт-шароитларни яратишда Ўзбекистонга тенглаша олмайди. Бу ҳақиқатни бугунги кунда жаҳон ҳамжамияти ҳам чуқур эътироф этганлигини таъкидлаш ўринлидир.
Шубҳасизки, бу каби юксак эътироф намуналари юртимизнинг 25 йилни ўз ичига олувчи мустақиллиги тарихида оламшумул ишлар амалга оширилганлигидан дарак беради.
Тадбирлар ва машғулотлар давомида юқоридаги каби эришилган юксак натижа ва кўрсаткичларни алоҳида эътироф этиш:
ўқувчиларни ҳам янги марралар сари руҳлантириши;
келажакда ўз танлаган соҳаси йўлида астойдил билим олиш ва юрт тараққиётига ҳисса қўшиш каби мақсадларининг янада қатъийлашуви;
халқимиз тарихи ва маданияти, қадриятларига нисбатан меҳр-муҳаббат, қизиқиш уйғотиши;
истиқлол ғоялари руҳида камол топиб, умуминсоний фазилатларга эга бўлиши билан зарур ва аҳамиятли саналади.
Хулоса қилиш керакки, истиқлолимиз ўз моҳиятига кўра, бугун ҳам, бундан кейин ҳам давлатимизни ҳар томонлама равнақ топтириш, халқимизнинг фаровон турмуш тарзини таъминлаш, республикамизни ривожланган давлатлар қаторига киритиш, келажак ворислари ҳисобланган ёш авлодни баркамол инсонлар сифатида тарбиялашнинг муҳим ҳаётбахш замини бўлибқолаверади. Шу боис ҳам, мамлакатимизда мустақилликнинг қадри тобора ортиб, у халқимизнинг энг улуғ ва энг азиз шодиёнаси сифатида ўзгача тантана қилинади. Дарҳақиқат, истиқлол – улуғ ва бебаҳо неъматдир.
Do'stlaringiz bilan baham: |