Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларини



Download 117,19 Kb.
bet1/15
Sana12.07.2022
Hajmi117,19 Kb.
#779263
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   15
Bog'liq
25 йилик қўлланма


Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги
Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази


Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларини
Ахборот-методик таъминлаш хизмати






Ўзбекистон Республикаси Давлат мустақиллигининг 25 йиллик байрамини юқори савияда ўтказиш юзасидан тавсия

Мазкур услубий тавсияакадемик лицей ва касб-ҳунар коллежларида Ўзбекистон Республикаси Давлат мустақиллигининг 25 йиллик байраминикўтаринки руҳда кенг нишонлашга тайёргарлик кўриш ва ўтказиш, ўқувчилардаюрт тинчлиги ва осойишталиги учун дахлдорлик ҳиссини кучайтириш, Ватанига, халқига фидокор, мустақил фикрлайдиган, масалаларни онгли равишда масъулият билан ҳал қила оладиган, изланувчан, янгиликка интилувчи ва истиқлол ғояларига садоқатли авлодни вояга етказиш мақсадидамаънавий-маърифийтадбирларниташкилэтишга қаратилган.Маънавий-маърифий тадбирларнинг адабий-бадиий қисмини ташкил этишда фойдаланиш учун Ватанни тараннум этувчи, ўқувчиларни она ерга, халқига садоқатли бўлишга чорловчи куй-қўшиқлар жамланмаси ҳамда “Юртимга дил изҳори” номли видеоролик илова қилинади.


Услубий тавсияни тузувчилар: Ш.Ашурматова, С.Хуррамова.
Юртимга дил изҳори”
видеоролик матни муаллифлари: Ш.Ашурматова, Б.Валиев.
Тақризчилар:
Кириш

Мустақиллик ҳар бир давлат ва жамият, бутун бир халқ учун мустақил яшаш, тараққий этишдек бебаҳо имконни тақдим этиши билан беҳад қадрли ва аҳамиятли саналади.Шу маънода, энг улуғ ва энг азиз неъмат ҳисобланган истиқлол туйғуси Ўзбекистон Республикасининг ижтимоий-иқтисодий, ҳуқуқий-маданий, маънавий-маърифий жиҳатдан эркин ва озод бўлиб, изчил ислоҳотлар йўлидан боришида ва жаҳон майдонида муносиб ўрин эгаллашида ҳаётбахш замин бўлмоқда.


Бу, шубҳасизки, Юртимиз раҳбари – Ислом Каримов томонидан мустақиллик йилларининг
аввалбошиданоқ оқилона йўл тутилгани, яъни миллий давлат қурилиши ва бошқаруви асосларини яратишда, янгиланишлар йўлидан боришда тадрижий йўл танланганлиги, бозор муносабатларига асосланган эркин фуқаролик жамиятини барпо этишга ижтимоий-иқтисодий ларзаларсиз, босқичма-босқич ўтишга қатъий эътибор қаратилганлигининг ўзига хос натижаси, албатта.
Ўтган 25 йил гарчи тарих олдида денгиздан томчи бўлса-да, ўз йўлидан собитқадамлик билан бораётган эркин ва озод, обод ҳамда фаровон мамлакатимиз, бағрикенг ва бунёдкор ўзбек халқи ҳаётида асрларга тенг даврни ўзида акс эттиради, десак муболағабўлмайди. Шу ўринда Юртбошимизнинг қуйидаги фикрларини келтириш ғоят ўринли: “... Бугунбизтарихийбирдаврда — халқимизўзолдига эзгуваулуғмақсадларқўйиб, тинч-осойиштаҳаёткечираётган, авваламборўзкучваимкониятларигатаяниб, демократикдавлатвафуқароликжамиятниқуришйўлидаулканнатижаларниқўлгакиритаётганбирзамондаяшамоқдамиз.
Бизўзтақдиримизниўзқўлимизгаолиб, азалийқадриятларимизгасуяниб,шубиланбирга, тараққийтопгандавлатлартажрибасиниҳисобгаолганҳолда, манашундайолижанобинтилишларбиланяшаётганимиз, халқимизасрлардавомидаорзиқибкутганозод, эркинвафаровонҳаётнибарпо этаётганимиз, буйўлда эришаётганютуқларимизнихалқароҳамжамияттанолгани — бундайимкониятларнингбарчасиниайнанмустақилликберганинибугунҳаммамизчуқуранглаймиз.
Анашуҳақиқатнихалқимизҳартомонламатўғритушуниб, танлагантараққиётйўлимизнионглиравишдақабулқилганивақўллаб-қувватлаётганиолдимизгақўйганмақсадларга эришишнингасосийманбаивагарови эканиниҳаётнингўзитасдиқламоқда...”. 1
Тарихга назар ташлайдиган бўлсак, ҳақиқатан ҳам, Ўзбекистон халқи советлар хукмронлиги даврида қарамлик, мустамлакачилик зулмини бошдан кечирди. Эски мустабид тузумдан бизга оғир ижтимоий-сиёсий, иқтисодий, маданий-маънавий мерос қолди. Сиёсий жиҳатдан халқимиз ўз тақдирини ўзи белгилаш ҳуқуқидан маҳрум этилган, ўз тараққиёт йўлини ўзи белгилай олмаган. Миллий давлатчилигимиз инкор этилиб, мамлакатимиз, халқнинг хоҳиш-иродасига қарши ўлароқ, собиқ совет империясининг маъмурий – ҳудудий қисмига айлантирилганди. Халқ ўз юртбошисини танлаш ва сайлашдан маҳрум эди. Бугун эса тамоман бунинг акси. Давлатимиз мустақил ва суверен республика. Халқимиз озод ва фаровон ҳаёт кечирмоқда. Биз ўз истиқлол ва тараққиёт йўлимиз, миллий давлат рамзларимиз, анъана ва қадриятларимиз, энг асосийси, қудратли Армиямизга эгамиз.
Амалга оширилаётган ислоҳотларда инсон омили, қадр-қиммати олий қадрият сифатида белгиланган. Ҳар бир йилга алоҳида ном берилиб, белгиланган йўналишларда давлат дастурлари ишлаб чиқилмоқда ва шу орқали давлатимиз қудрати янада оширилмоқда, халқимизнинг фаровон турмуш тарзи таъминланмоқда. Барча жабҳада юқори кўрсаткичлар қайд этиляпти. Ютуқларимиз нуфузли халқаро ташкилотлар томонидан эътироф қилинмоқда. Буни юртимиз таълим тизимидаги ислоҳотларда яққол кўришимиз мумкин. Ўзбекистон Республикасининг “Таълим тўғрисида”ги Қонуни, “Кадрлар тайёрлаш Миллий дастури”, унга асосан йўлга қўйилган узлуксиз таълим тизими ҳозирда мамлакатимизда ҳар томонлама баркамол авлодни вояга етказмоқда. Айниқса, мамлакатимиздаги касб-ҳунар, шунингдек, турли соҳа йўналишидаги коллежлар, академик лицейларда таҳсил олаётган ёшлар истиқлол берган имтиёз ва имкониятлардан фойдаланиб, илм-фан, касб-ҳунар сирларини пухта эгалламоқдалар, етук мутахассислар сифатида улғайиб, юртимизнинг турли жабҳаларида самарали фаолият юритмоқдалар.Албатта, бундай ютуқ ва самараларимизнинг туб асоси – миллийистиқлолимиздир. Давлатимиз мустақиллигининг 25 йиллигига бағишланган “Гўзал ва бетакроримсан, муқаддас Ватаним, жоним сенга фидо, Ўзбекистоним!”-деган бош ғоянинг юртимиз узра қанот қоқаётганлиги, жонажон мамлакатимизда энг улуғ ва энг азиз айём шукуҳи кезиб юрган ҳозирги дориломон кунларда бахтли ёшларимизга ушбу неъматнинг моҳиятини теран англатиш, мустақилликни мустаҳкамлашга даъват этиш уларни келажакда ватанпарвар, эл корига ярайдиган, давлати ва халқи тақдири олдида улкан жавобгарлик ҳиссини туядиган комил инсонлар этиб камол топтиришда мустаҳкам маънавий пойдеворвазифасини ўтайди.
Айни эҳтиёж ва заруратдан келиб чиққан ҳолда, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикаси Давлат мустақиллигининг йигирма беш йиллик байрамига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида”ги Қарори талабларини бажариш юзасидан мазкур қўлланмада мамлакатимиз ўрта махсус таълим муассасаларида республикамиз мустақиллигининг 25 йиллигини тантанали нишонлашга тайёргарликкўриш, уни юқори даражада ташкил қилиш ва ўтказиш, айни тадбирлар орқали ёш авлод онги ва қалбига эзгу умуминсоний ғояларни сингдириш билан боғлиқ тарғибот-ташвиқот ишлари ҳақида фикр юритилади.



Download 117,19 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   15




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish