Оқилона сиёсат
Юртимга келганлар – барча ҳавасда,
Гўзаллигу равнақ ҳар бир нафасда.
Озод ўзбегимнинг ўтган йиллари,
Тараққиёт учун тутган йўллари...
Жаҳонда ўзгача эътирофдадир,
Тинч юртга юксалиш, байрамлар татир.
Юксалиш сендадир, ором сендадир,
Ёшларинг топар рағбат, кексалар – қадр.
Сен асли – дунёга олтин дарвоза,
Жамолу камолинг бугун овоза.
Бари мард Сарбонинг шижоатидур,
Бу ҳам Яратганнинг иноятидур.
Эй, кўзида орзу чақнаган авлод!
Эй, сўзида шиддат сачраган авлод!
Сен шу озод юртга келажакдурсан,
Кўкда қуёш мисли тўлажакдурсан!
Унутма, бу кунлар келмас қайтадан,
Биздан қолсин озод, ҳам обод Ватан!
Do'stlaringiz bilan baham: |