Донолар бисотидан
Ҳунар бирла ақлинг бириккан замон –
Ҳар иш бу жаҳонда юришгай равон.
Абулқосим Фирдавсий
Юмшоқ табиатлик бўлса жамоли,
Илм бирла ҳикматдир одам камоли.
Билимдиншодбўлуркомидилужон,
Билимсиз оламда– ҳайрон, саргардон.
Носир Хисрав
Кимки шогирдликдан чин дилидан шод
Бир кун келиб, ўзи ҳам бўлғуси устод.
Носир Хисрав
Ҳунар ўрган, чунки ҳунарда кўп сир,
Ёпиқ эшикларин очар бирма-бир.
Низомий Ганжавий
Отангдан мерос учун қимматбаҳо зийнатларни кутма, яхшиси сен ундан доноликни мерос қил. Қимматбаҳо зийнатлардан нима фойда: улар тезда тугайди, донолик эса сен учун абадий фойда манбаидир.
Саъдий Шерозий
Ҳар ким устоддин қочган замонда,
Давлат муроддин қочар жаҳонда.
Жалолиддин Румий
Улуғлик ақл ва билим биландир, насл-насаби билан эмас. Ота-онанг қўйган отига мағрур бўлмагил, бу исм фақат ташқи кўринишдан бошқа нарса эмас. Сен касб орқали бирон-бир номга эга бўлгин.
Кайковус
Илм олишга белингни чоғла,
Бошқа ҳар ишдан қўлингни боғла.
Устод, муаллимсиз қолса бир замон,
Нодонликдан қора бўларди жаҳон.
Абдураҳмон Жомий
Одам ўлғон, зеби-зоҳирдан демас,
Кимки андин фахр этар одам эмас.
Менга не ёру не ошиқ ҳавасдир,
Гар мен одам ўлсам – ушбу басдир.
Алишер Навоий
Инсонга фақат маҳорат бахтли тақдир эшикларини очади.
Абдулқодир Бедил
Ҳар кишида илму санъат бордур,
Бахту давлат ул кишига ёрдур.
Камий
Меҳнат бизни учта зўр фалокатдан: ғамгинлик, иллат ва муҳтожликдан сақлайди.
Ф.Вольтер
Билим кифоя қилмайди, уни амалда қўллаш ҳам зарур, истак бўлиши камлик қилади, уни рўёбга чиқариш ҳам керак.
И.В.Гёте
Ким кўп билса, унинг учун вақтни йўқотиш шунча оғир кечади.
И.В.Гёте
Ҳаммадан ҳам кўра ҳаётда мен учун энг зарури – унда учрайдиган қуйидаги учта нуқсон – тез аччиқланиш (жиззакилик), характерсизлик ва дангасаликдан киши ёшликдан ўзини тийишидир.
Л.Н.Толстой
Менинг виждонимни, менинг буюк устозларим–табиат, ҳаётий тажриба ва асрлар донишмандлиги тарбиялаган.
Расул Гамзатов
Инсон ҳамма нарсани ўзи қилишни ўрганиши керак, калла безак учун берилмаган.
С.А. Чаплигин, академик
Нақадар баланд чиқсанг, шу қадар кўпни кўрасан.
Рус халқ мақоли
Қуёш оламга, билим одамга нур сочар.
Рус халқ мақоли
Текин бойлик ахтаргунча,
Ўзингга боп ҳунар топ.
Ҳар дарёнинг ўз кемаси бор,
Ҳар ҳунарнинг ўз чамаси бор.
Вақтинг қўлдан кетмасдан кўп ҳунарни билиб ол,
Ёшлик бекор ўтмасдан элга хизмат қилиб қол.
Илму ҳикмат сувни ёндирар.
Ўзбек халқ мақоллари
Айт, бироқ мен унутаман, кўрсат–мен уни эсда қолдираман, ишлашга буюр- мен ўрганаман.
Хитой халқ мақоли
“Юртимга дил изҳори”
Ш.Ашурматова, Б.Валиев
Кириш
Бу – улуғлар даврон сурган майдондир,
Асрларким, хазон билмас ошёндир.
Юртимда бу кун тўй! Куй қўшиқ, ялла
Ўзбекистон номи янграр баралла!
Дунё дурдонаси - Ўзбекистоним!
Аждодлари уйғоқ, кўҳна маконим!
Гўзал, бетакроримсан, муқаддас Ватаним,
Жоним сенга фидо, Ўзбекистоним!
Do'stlaringiz bilan baham: |