3
кўрсаткични ташкил этади. Фақатгина Квебек бундан мустасно, чунки у
ердаги фарқлилик ИҲТТ даги ўртача кўрсаткич билан ўхшашдир.
14
Бельгия таълим тизими.
№
Таълим босқичлари
Ёш
1
Бошланғич мактаб
6-12
2
Ўрта мактаб
12-16
3
Ўрта касбий мактаб
16-18
4
Олий мактаб
18-23
Мактабгача таълим
Бельгияда мактабгача таълим (МТ) 2,5 ёшдан бошланади. Ушбу
белгиланган ёшга етганда болаларни мактабгача таълим муассасасига
беришади, шу сабабли гуруҳдаги болалар сони йил давомида ўзгариб боради.
Мактабгача таълим гуруҳларининг асосий мақсади:
болаларнинг билиш,
билим орттириш (когнитив), коммуникатив ва ижодий қобилиятларини
ривожлантириш ҳисобланади. Машғулотлар ўйин шаклида олиб борилади.
Мактабгача таълим мажбурий таълим дастурига киритилмаган бўлсада,
Бельгияда тахминан 90%гача бўлган болалар унга қатнашади. Кўп ҳолларда
мактабгача таълим муассасалари бошланғич мактабларга уйғунлашган
бўлади.
Болалар 6 ёшга етганда бошланғич мактабнинг биринчи синфига
ўқишга киради.
Мактаб
Мактаб таълими даври 2 та-бошланғич ва ўрта мактаб босқичига
бўлинади. Бошланғич мактаб, ўз навбатида, 3 та ва 2 та синфли босқичдан
14
Richard Arum, Melisa Velez. Inproving Learning Enviroment:
Schoоl Discipline and
Comporative Perspektive. Stanford Universiy Press, USA 2012. Р. 42-50
3
иборат. Бу даврда болалар арифметика, ўқиш, ёзиш, мусиқа,
тарих ва баъзи
бошқа фанлардан таълим олишади. Дарслар 8.30 да бошланиб, 15.30 гача
давом этади. Соат 12.00 дан 13.00 гача тушлик учун танаффус берилади.
Чоршанба куни тушликдан сўнг, шанба ва якшанба кунлари дам олиш
кунлари ҳисобланади.
Брюсселдаги фламанд мактаб дастурига биринчи ёки иккинчи синфдан
бошлаб,
француз
тилини
ўқитиш
киритилган.
Қолган
фламанд
мактабларининг кўп қисмида бу фан бошланғич мактабнинг 3-босқичида
ўргатилади. Мамлакатнинг француз тилида сўзлашувчи қисмида ўқувчининг
ҳоҳишига кўра инглиз ёки нидерланд тиллари ҳам ўргатилади.
Герман
тилида сўзлашувчи қисмида француз тили мажбурий тарзда ўқитилади.
Шунингдек, Бельгияда, белгиланган ижтимоий гуруҳ (денгизчи ва
дипломатлар болалари)га йўналтирилган қатор хусусий мактаблар ҳам
фаолият кўрсатади.
Ўқувчилар бошлангич мактабни тугатиб, худди шундай 3 та 2
йиллик
босқичдан иборат ўрта мактабга ўтадилар. Бу босқичда ўқувчилар фанларни
маълум гуруҳлар орасидан танлашлари шарт бўлади ва бу танлов маълум
даражада уларнинг дарс жадвалини аниқлаб беришга асос бўлади. Дарс
жадвалидан бу танланган фанлардан ташқари хамма учун мажбурий фанлар
ҳам жой олган. Масалан, давлат тили ва жисмоний тарбия фанлари ва ҳоказо.
3
Бельгия ҳудудида 4 типдаги ўрта мактаблар фаолият юритади:
Умумий таълим берувчи ўрта мактаб (Algemeen
Secundair Onderwijs,
(АСО)). Мазкур типдаги муассасалар ўқув дастурида мактаб битирувчиси 6
йил тўлиқ таълим олиб, ўқишни олий ўқув юртида давом эттириши кўзда
тутилган. Меҳнат бозорида АСОни тугатганлик тўғрисидаги дипломли
шахсларга эҳтиёж мавжуд эмас, чунки мазкур типдаги муассасаларда таълим
кўп ҳажмли назарий билимлар берувчи фанларга қаратилган бўлиб, амалий
ва касбий тайёргарлик кўзда тутилмаган.
Do'stlaringiz bilan baham: