Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги олий таълим тизими педагог ва раҳбар кадрларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишни ташкил



Download 2,06 Mb.
Pdf ko'rish
bet16/24
Sana22.02.2022
Hajmi2,06 Mb.
#88306
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   24
Bog'liq
2.2.-Talimda-ilgor-xorijiy-tajribalar

иммигрантлар бунга яққол мисолдир. Фарқлилик таъсири эҳтимоли шуни 
кўрсатадики, иммигрант ва иммигрант бўлмаганлар таълим фаолияти 
орасидаги бўшлиқ\фарқ, умуман олганда Иқтисодий Ҳамкорлик ва 
Тараққиёт Ташкилотига (ИҲТТ) аъзо давлатлар орасида энг кам 


3
кўрсаткични ташкил этади. Фақатгина Квебек бундан мустасно, чунки у 
ердаги фарқлилик ИҲТТ даги ўртача кўрсаткич билан ўхшашдир.
14
  
Бельгия таълим тизими.
№ 
Таълим босқичлари 
Ёш 

Бошланғич мактаб 
6-12 

Ўрта мактаб 
12-16 

Ўрта касбий мактаб 
16-18 

Олий мактаб 
18-23 
Мактабгача таълим 
Бельгияда мактабгача таълим (МТ) 2,5 ёшдан бошланади. Ушбу 
белгиланган ёшга етганда болаларни мактабгача таълим муассасасига
беришади, шу сабабли гуруҳдаги болалар сони йил давомида ўзгариб боради. 
Мактабгача таълим гуруҳларининг асосий мақсади: болаларнинг билиш
билим орттириш (когнитив), коммуникатив ва ижодий қобилиятларини 
ривожлантириш ҳисобланади. Машғулотлар ўйин шаклида олиб борилади. 
Мактабгача таълим мажбурий таълим дастурига киритилмаган бўлсада, 
Бельгияда тахминан 90%гача бўлган болалар унга қатнашади. Кўп ҳолларда 
мактабгача таълим муассасалари бошланғич мактабларга уйғунлашган 
бўлади. 
Болалар 6 ёшга етганда бошланғич мактабнинг биринчи синфига 
ўқишга киради.
Мактаб 
Мактаб таълими даври 2 та-бошланғич ва ўрта мактаб босқичига 
бўлинади. Бошланғич мактаб, ўз навбатида, 3 та ва 2 та синфли босқичдан 
14
Richard Arum, Melisa Velez. Inproving Learning Enviroment: Schoоl Discipline and 
Comporative Perspektive. Stanford Universiy Press, USA 2012. Р. 42-50 


3
иборат. Бу даврда болалар арифметика, ўқиш, ёзиш, мусиқа, тарих ва баъзи 
бошқа фанлардан таълим олишади. Дарслар 8.30 да бошланиб, 15.30 гача 
давом этади. Соат 12.00 дан 13.00 гача тушлик учун танаффус берилади. 
Чоршанба куни тушликдан сўнг, шанба ва якшанба кунлари дам олиш 
кунлари ҳисобланади. 
Брюсселдаги фламанд мактаб дастурига биринчи ёки иккинчи синфдан 
бошлаб, 
француз 
тилини 
ўқитиш 
киритилган. 
Қолган 
фламанд 
мактабларининг кўп қисмида бу фан бошланғич мактабнинг 3-босқичида 
ўргатилади. Мамлакатнинг француз тилида сўзлашувчи қисмида ўқувчининг 
ҳоҳишига кўра инглиз ёки нидерланд тиллари ҳам ўргатилади. Герман 
тилида сўзлашувчи қисмида француз тили мажбурий тарзда ўқитилади. 
Шунингдек, Бельгияда, белгиланган ижтимоий гуруҳ (денгизчи ва 
дипломатлар болалари)га йўналтирилган қатор хусусий мактаблар ҳам 
фаолият кўрсатади. 
Ўқувчилар бошлангич мактабни тугатиб, худди шундай 3 та 2 йиллик 
босқичдан иборат ўрта мактабга ўтадилар. Бу босқичда ўқувчилар фанларни 
маълум гуруҳлар орасидан танлашлари шарт бўлади ва бу танлов маълум 
даражада уларнинг дарс жадвалини аниқлаб беришга асос бўлади. Дарс 
жадвалидан бу танланган фанлардан ташқари хамма учун мажбурий фанлар 
ҳам жой олган. Масалан, давлат тили ва жисмоний тарбия фанлари ва ҳоказо. 


3
Бельгия ҳудудида 4 типдаги ўрта мактаблар фаолият юритади: 
Умумий таълим берувчи ўрта мактаб (Algemeen Secundair Onderwijs
(АСО)). Мазкур типдаги муассасалар ўқув дастурида мактаб битирувчиси 6 
йил тўлиқ таълим олиб, ўқишни олий ўқув юртида давом эттириши кўзда 
тутилган. Меҳнат бозорида АСОни тугатганлик тўғрисидаги дипломли 
шахсларга эҳтиёж мавжуд эмас, чунки мазкур типдаги муассасаларда таълим 
кўп ҳажмли назарий билимлар берувчи фанларга қаратилган бўлиб, амалий 
ва касбий тайёргарлик кўзда тутилмаган. 

Download 2,06 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   24




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish