Канада талабаларининг академик ўзлаштириши ва кутилган
натижалар. (Андерсен Роберт, Давид Зарифа)
Канаданинг мактаб интизомий иқлими ва илмий ютуқлари
ўртасидаги алоқа мавжудлиги қатор мақолаларда ёритилган.
Мактабларнинг интизомий иқлими академик самаранинг келажагини
башорат қилишда маълум роль ўйнаётган бўлса-да, лекин унинг таъсири
бошқа мамлакатларга нисбатан Канадада камроқ сезилади. Канаданинг
мактаб интизом муаммолари ўртача деб баҳоланади-асосан безорилик ва
тартиббузарлик ва камдан-кам ҳолларда шиддатли зўравонлик кузатилади.
Шунинг учун академик фаолият ва мактаб интизомий иқлими ҳисоботлари
ўртасида заиф муносабатларни кўриш мумкин. Масалан, Онтариода
мактаб интизомий иқлими талабаларнинг академик фаолиятларига ҳеч
қандай таъсир кўрсатмайди. Квебекда эса, синф интизомининг издан
чиқиши тўғрисидаги ўқитувчиларнинг ҳисоботлари талабаларнинг академик
ўзлаштириш билан кучли боғлиқдир.
Канадада талабалар фаолиятининг мактаб интизоми иқлими
ҳақидаги тадқиқот 2 муҳим аҳамиятга эга. Биринчидан, бу умумий маънода
мактаб интизоми иқлими масаласини тизимли тарзда ўрганувчи
Канададаги биринчи тадқиқотдир, яъни унинг академик фаолият ва
натижаларига таъсир қилиши ва вилоятларда бу қанчалар фарқ қилишига
қаратилган. Вилоятлардаги(провинциал) фарқлар масаласида, маълумотлар
мавжудлигини ҳисобга олиб Онтарио ва Квебек ўрганилди. Бу 2 вилоят
ўртасидаги умумий маданий фарқлар –иммиграцион ва таълимий тизимлар
фарқлари-Канададаги мактаб интизоми иқлимини ўзига хослигини намоён
қилади. Иккинчидан, кросс-миллий истиқболдаги мактаб интизоми иқлимини
ўзаро муносабатларини намоён бўлишида ёрдам беради.
3
Америка Қўшма Штатларидан фарқли ўлароқ, Канадада мактаб
интизоми ва академик фаолият ўртасидаги ўзаро муносабатлар виртуал
мавжуд эмас. Шундай бўлса-да, Америкада ўтказилган баъзи тадқиқотлар
Канададаги
вазиятга
қисман
тегишли
бўлиши
мумкин.
Масалан,
тадқиқотларнинг кўрсатишича Америка мактаб фаолиятида талабчанлик
даражаси ижобий боғлиқликни кўрсатади (Арум 2003; Бартон, Колей, ва
Венглингский 1998; ва ҳок.). Ўз навбатида, камчиликни ташкил этувчи
гуруҳлар ўртасидаги фарқлиликни акс этувчи тадқиқотлар ҳам мавжуддир.
Валерий Ли ва Антони Брик (1989) томонидан олиб борилган тадқиқотлар
оқлар ва камчиликни ташкил этувчи талабалар эришган ютуқлар орасидаги
бўшлиқ Америка Қўшма Штатларида нисбатан камроқ эканлигини
кўрсатди. Бошқа тадқиқотларга кўра, ютуқлар борасидаги камчиликни
ташкил этувчи гуруҳлар ўртасидаги бўшлиқ балки католик таълим
муассасалари билан чегаралангандир. Чунки у ердаги талабалар ўзларини
фарқли томонларини кўпроқ намоён қилишга мойилдирлар, шунинг учун ҳам
мактаб иқлимида тартибсизликлар кам содир қилиниши кузатилади ва
кўпроқ таълим олишга, ўрганишга мойиллик намоён бўлади.
Аввалги тадқиқотлар ушбу муаммога бевосита қаратилмаган бўлса-
да, лекин Канададаги айни механизмлар қўлланилган. Масалан, таълимдаги
интизомий иқлим Онтарио ва Квебекдаги таълим фаолияти фарқларини
очиб бериши мумкин. Шунингдек, интизомий иқлим таълим фаолияти ва
ютуқларини тасвирлашда икки вилоятдаги иммигрант ва иммигрант
бўлмаганлар орасидаги фарқларни кўрсатишда ҳам муҳим роль ўйнайди.
Айниқса, яқиндан эътиборан этник озчиликни ташкил этувчи Канадалик
Do'stlaringiz bilan baham: |