Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги олий таълим тизими педагог ва раҳбар кадрларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишни ташкил



Download 2,26 Mb.
Pdf ko'rish
bet23/103
Sana06.04.2022
Hajmi2,26 Mb.
#532500
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   103
Bog'liq
6.2-Tarix-fanini-oqitish-metodikasi





30 
2. Ижодий қобилиятлар ривожланади. Ҳамкорликда ўқиѐтган гуруҳ 
аъзолари бетакрор ғояларни кўпроқ ишлаб чиқади, турли мақсадларга 
эришишда ва дарс жараѐнида пайдо бўлган ҳар хил ўқув масалаларининг 
янги ечимларини топишда ижодий қобилиятлар ривожланиб боради.
3. Бир вазиятда олинган билимлар бошқа вазиятда қўлланишига 
кўмаклашади. Бугун гуруҳ бажарган топшириқни эртага ҳар ўқувчи мустақил 
бажара олиши мумкин.
4. Дарс мазмунига ижобий ѐндашув шакллантирилади. Ҳамкорлик 
билимларга кўпроқ қизиқиш учун ҳам шароитлар яратади. Машғулот 
ўтказиш усули қанчалик такомиллашган бўлса, ўқувчиларнинг ўрганилаѐтган 
масалага қизиқиши ва фаолли ортиб боради.
5. Топшириқларни бажариш учун кўпроқ вақт сарфланади. 
Ҳамкорликда ўқиѐтганлар топшириқларни бажариш учун рақобат қилаѐтган 
ѐки индивидуал ўқиѐтганларга нисбатан кўпроқ вақт сарфлайдилар.
Ҳамкорликда ўқитишнинг асосий афзалликлари: 

ҳамкорликда ўқиѐтган ўқувчилар бир-бирининг муваффақиятига 
кўмаклашади;

ѐрдам ва мадад берадилар ва ѐрдамни қабул қиладилар, гап фақат 
ўқиш тўғрисида эмас, балки инсоний, дўстона муносабат тўғрисида кетаяпти;

ахборот ва ―моддий ресурслар‖, яъни топшириқни бажариш учун 
зарур бўлган барча нарсалар билан алмашади;

ўртоқлари берган маълумотларни ўзлаштиради ва қўллашга ҳаракат 
қиладилар. Оғзаки тушунтиришлар, ахборотни ўйлаб кўриш ва 
умумлаштириш, ўз билимлари ва кўникмаларини бошқаларга узатиш – 
буларнинг ҳаммаси билимларни тартибга солиш, уларни яхшироқ англаб 
ўзлаштириш ва умумий мақсадга эришишга шахсий улушини қўшишга олиб 
келади;

болалар бир-бири билан музокара олиб боришга ва далиллар 
келтиришга ўрганади. Интеллектуал майдондаги зидликлар қизиқувчанликни 
ривожлантиради, билимларни ўзлаштириш ва уларни қайта англаш, 
ўрганилаѐтган муаммога чуқурроқ киришишга ундайди ҳамда бошқа кўп 
фойдали сифат ва кўникмаларни шакллантиради; 

ўқувчилар яхшироқ ўқишга интилишда бир-бирига кўмаклашади. 
Ўқишда ўртоқларига ѐрдам бераѐтган ўқувчи ўзи ҳам сезиларли даражада 
яхшироқ ўқийди;

бир-бирига таъсир этади. Ҳамкорликда ўқиѐтган гуруҳ аъзолари 
ўртоқларига таъсир этишнинг ҳар қандай имкониятидан фойдаланадилар ва 
ўз навбатида таъсир учун очиқлар;


31 

аниқ ифодоланган мотивaцияга эга. Билимларни ўзлаштиришга 
интилиш умумий мақсадга эришишга қаратилган ҳамкорликдаги меҳнат 
туфайли кучаяди; 

ўзаро ишонч шароитини яратади ва талабларни юқори даражада 
ушлаб туради. Гуруҳ аъзолари ўз ўртоқларига ишонадилар ва ўзларини 
ўртоқлари 
ишончини 
қозонадиган 
тарзда 
тутадилар, 
бу 
катта 
муваффақиятларга эришиш учун шароитлар яратади. Ўзаро ишонч – ҳар 
бирининг юқори ютуқлари учун яхши асос.
Ҳамкорликдаги ўқиш тамойиллари сифатида қуйидагиларни кўрсатиш 
мумкин:
-
гуруҳга битта топшириқ;
-
битта рағбат: гуруҳ барча иштирокчилари ҳамкорликдаги иш баҳоси 
(умумий натижага эришиш учун барча гуруҳ аъзолари сарфлайдиган кучи 
баҳоланади) ва академик натижалари йиғиндисидан ташкил топган битта 
баҳо олади, яъни гуруҳ (команда) муваффақияти ҳар бир иштирокчининг 
ҳиссасига боғлиқ;
-
ҳар бирининг ўз муваффақияти ва гуруҳнинг бошқа аъзолари 
муваффақияти учун шахсий масъулияти;
-
ҳамкорликдаги фаолият: гуруҳий музокара, ҳамкорлик, ўзаро ѐрдам 
бериш каби ўзаро ҳаракат усуллари асосида ташкил топади;
-
муваффақиятга эришишда тенг имкониятлар: ҳар бир ўқиѐтган ўз 
шахсий 
ютуғини 
такомиллаштириш, 
шахсий 
имкониятлари, 
қобилиятларидан келиб чиққан ҳолда ўқишга берилган бўлиши зарур, чунки 
у бошқалар билан тенг баҳоланади.
2

Download 2,26 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   103




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish