4-Мавзу:Фонетик-фонематик нутқ нуқсонини ва овоз
бузилишларини бартараф этишдаги коррекцион иш тизимида логопедик ритмика(4 соат маъруза)
Товуш талаффузи нуқсонларига ва овоз бузилишларига эга шахсларга қисқача тавсиф.
Товушлар талаффузини коррекционлаш учун нутқий ўйинлар ва машқлар. Товуш ҳосил қилиш босқичлари мимикани, орал праксисни, умумий моторикани, эшитиш ва кўриш диққатини, тақлид қилишни ривожлантириш. Ўйинлар ва машқлар тавсифи. Товушни мустаҳкамлаш босқичида. Артикуляция, дикция, интонацион ифодалиликни, мантиқий уруғни ривожлантириш. Нутқий ўйин, қўшиқли ўйинлар тавсия товушларни дифференция қилиш босқичида фонематик эшитишни ривожлантириш, товушлар талаффузи, нутқнинг суръати, оҳангини ривожлантириш.
Нутқий ўйинлар ва мусиқа ритмик машқлар тавсифи.
Дизартрик болалар учун мусиқали ритмик машқлар, нутқ иштирок этган ва НТК иштирок этмаган ўйинлар. I Давр. Нутқсиз дидактик ўйинлар, ҳаракат статистикаси учун машқлар, аста-секин ва эҳтиѐткорлик билан предметларда бажариладиган ҳаракатларни (обручлар, коптоклар, шарлар, тўғноғичлар билан) киритиш; умумий ва майда моторикани ривожлантириш учун машқлар, юз мускулларини ривожлантириш, тақлид қилишни тарбиялаш учун машқлар; овозни фаоллаштириш учун қўшиқли ўйинлар (инсценировка, хороводлар). Эшитиш диққатини ривожлантириш мақсадида мусиқа эшитиш. Ҳаракат малакасини шакллантиришдаги аста-секинлик: мусиқанинг иштирокисиз дастлабки кўникмаларни шакллантириш, ҳаракат малакасига мусиқали ритмларни қўшиб ўргатиш, малакаларни мустаҳкамлаш – уларни ўйин фаолиятида ва ҳаѐтий вазиятларда қўллаш.
II Давр. Қўшиқли ўйинлар, қоидали ўйинлар (воқеабанд, воқеабанд бўлмаган, спорт элементлари бўлган), нутқий дидактик ўйинлар, болаларнинг нутқини, ҳаракатларини ва ўзаро муносабатларини ривожлантириш учун мусиқали ўйинлар.
Ринолалик болалар билан олиб бориладиган мусиқали-ритмик машғулотлар.
Умумий моторикани ривожлантириш учун қоидали ҳаракатли ўйинлар. Юз мимикасини ривожлантириш учун ўйин ва машқлар. Танглай устунини фаоллаштириш учун мусиқа жўрлигидаги товушга тақлид тарзидаги ўйинлар, ҳаракатли ўйинлар. Ринолаликлардаги манқаланишни қўшиқ воситасида бартараф этиш. Вокал машқлар ва нутқий материалларни танлашга қўйилган талаблар.
Овоз бузилишига эга бўлган шахслар билан олиб бориладиган мусиқали- ритмик машқлар. Фунционал ва органик овоз бузилишларига эга шахсларнинг қисқача тавсифи. Қўшиқ айтиш кўникма ва малакаларини ривожлантириш йўли билан овозни тарбиялаш: нафасни ривожлантириш, овознинг кучи, тембри, баландлигини ривожлантириш, овоз диапозонини мустаҳкамлаш ва кенгайтириш. Вокал машқлар тавсифи.
Do'stlaringiz bilan baham: |