Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги низомий номидаги тошкент давлат педагогика университети логопедик ритмика



Download 1,93 Mb.
bet23/50
Sana18.02.2022
Hajmi1,93 Mb.
#455769
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   50
«Обруч билан ўйнаш».
Болалар икки қатор бўлиб турдилар хар иккала қатордан биринчи ўйинчиларга обруч берилди. Тарбиячининг шартли сигнали билан обруч ушлаб турилган уни қатор охирига бумалатади. Охирги турган бола уни тутиб олиб ва обруч билан қаторнинг бошига қараб юради. Сўнгра биринчи бўлиб туриб олади.
У ҳам ўз навбатида обручни қатор охирига қараб думалатади.Бу амал обруч ўйини бошланган иштирокчи қўлига такроран келиб тушганига қараб давом этади. Ўйин мусобақаси қаторлардан қайси биридан энг аввалги ўйинчи обручга эга бўлса шу қатор ғолиб хисобланади.
«Ким биринчи».
Икки стул бир биридан 10-12 қадам назоратида трибди уларнинг орқасида полга арқон чўзиб қўйилган стулларда ўтирган икки ўйинчи кутилмаган, лекин олдиндан белгиланган сигналда ўринларидан сакраб турадилар ва полга тортиб қўйилган арқонни тортиб олишга ҳаракат қилади. Арқонни биринчи бўлиб тортиб олган ўйинчи ютган ҳисобланади.
«Байроқча эстафетаси».
Болалар қўлларини икки томонга чўзган ҳолда масофасида коридор ҳосил қилиб икки қатор бўлиб турадилар, барчага турли хилдаги байроқчалар тарқатилади. Иккила қатордан хар бир жуфтга бир хил рангдаги байроқчалар узатилди. Тарбиячи қатор олдида ундан 4-5 қадам масофа туради.Унинг орқасида турган стулда байроқчалар ѐтибди – хар бир рангдан биттадан ўйинчиларга белгиланган байроқчалар. Тарбиячи байроқни кўрсатиши билан, масалан яшил рангдаги байроқни кўрсаца, яшил рангдаги байроқча ушлаган ўйинчи коридор бўйлаб югуради ва тарбиячига ўз байроғини узатади. Бундан сўнг ўйинчи қатор айланиб ўтиб, коридар бўйлаб тарбиячи томон югуради. Ўзининг байроғига биринчи бўлиб эга бўлиши учун биринчи бўлиб етиб келган ўз қаторига бир очко ѐздирган бўлади. Ўйин барча рангдаги байроқлар ўйналгунга қадар давом этади. Қайси қатор кўп очко йиғса шу қатор ютган ҳисобланади.
Спорт элементларига эга бўлган ўйинларида бошқа ўйинлардагига нисбатан кўпроқ эпчиллик, кучлилик, эътибор ва кузатувчанлик талаб қилинади.
«Уйқусирама!» Зал ўртасига мел билан айлана чизиб қўйилган. Унинг ичига эса турли жойларига ўйинчилар сонидан биттага кам бўлган кичик айланачалар чизилган. Ҳамма катта айлана ичига киради. Сигнал берилиши билан ўйинчилар биттадан кичик айланаларни эгаллашга харакат қиладилар. Жойсиз қолган ютқазган хисобланади ва ўйиндан чиқади. Бунда кичик айланаларнинг бири ҳам ўгирилади, яна ўйинчилар сонидан биттага кам бўлади.
Юқорида санаб ўтилган барча ҳаракатлантирувчи ўйинларда ўйинчиларнинг ҳаракатлари такомиллашиб боради, кўриш ва эшитишга бўлган диққат-эътиборлари ривожланади, маконҳамда вақт бўйича мўлжаллашга нисбатан ҳаракат реакциясининг тезлиги, кучларини ҳисоблашдаги аниқлик, ҳаракат уйғунлигидаги эпчиллик ва тезкорлик ортади, шахснинг журъатлилик, қатъиятлилик, ҳожатбарорлик, ўйин иштирокчиларига нисбатан дўстона муносабатлар ва жамоатчилик каби фазилатларга тарбияланиб боради.
Мос келувчилар қоидалари билан махсус ташкиллаштирилган ҳаракатлантирувчи ўйинларга рақсларни мисол келтириш мумкин. Турлича кўринишларига боғлиқ ҳолда рақслар маълум бир қатъий қоидаларга эга бўлиб, уларнинг бажарилиши мусиқа иштирокида амалга оширилади. Рақслар ўйновчиларда чуқур ҳис-ҳаяжонни ҳосил қилади. Рақслардаги жисмоний юкланиш ҳам турличадир, у давомийлиги ва такрорланиши частотаси бўйича даражаланади. Турли хил рақсларда зўриқиш ѐки бутун организмга, ѐки фақатгина пастки қисмларга йўналтирилган бўлади. Рақслардан махсус харакат координачияси бузилган ҳолатда фойдаланилади. (секин ритм ва темпдаги рақслар), турли генездаги нутқнинг бузилишида (рақснинг темпи ва давомийлиги пациентнинг ѐши ва нутқ билан бирга ҳаракатининг хам бузилишига аниқланади), асаб системалари функцияларининг шкастланишига (тез ва секин рақслар) логоритмик машғулотларга энг турли хил мавзу ва сюжет шери ѐки проздик матинни сахналаштириш ўйинларини қўллаш фойдалидир. Ҳаракатлар, пантомимо, мимика ҳамда иродали нутқ орқали ўйинчилар ўйин мазмуни ва ундаги қиѐфаларни намоѐн этадилар. Саҳналаштириш ўйинлари бутун қйин давомида мусиқа билан биргаликда ѐки мусиқа унинг айрим қисмларига аккомпонемент сифатида берилади ва шунингдек, мусиқасиз ўтказилади. Бундай ўйинлар турли хил ѐшдагиларга қизиқиш уйғотади; ѐшга ва коррекция ишининг эгалигига боғлиқ ҳолда ўйиннинг нутқ материали қиѐфанинг ҳаракатда шаклланишини мураккаблаштиради.
«Товуқ, жўжалар ва лочин».
Ўйинчилардан бири товуқни, иккинчиси лочин, қолганлари эса жўжаларни акс эттирадилар. Жўжалар «товуқ» бошчилигида залда югуриб юришади, ва озуқани «чўқилашади». Шартли сигналда «лочин» учиб чиқиб, «жўжаларни» овлай бошлайди. Қўрқиб кетган жўжалар ҳар томонга қочади «товуқ» жўжаларни химоя қилиб, лочинга ташланади, уларни эса уйига (мел билан чизиб қўйилган жой) бошлайди. Агар лочин бирор бир жўжани тутиб олса, учиб кетади. Қўлга тушиб қолган жўжа ўйиндан чиқади ва «жўжаларни» иккита
«лочин» овлайди. Ўйин мусиқа остида ўтказилади ѐки мусиқасиз. «Товуқ,
қўрқиб кетган жўжалар, ҳамла қилувчи ва овланган жўжа билан учиб кетаѐтган лочин мавзуси».
«Айиқ» (М.Красив мусиқаси, халқ сўзи)
Ўйинчилар қўлларидан ушлашиб, айлана бўлиб турадилар, айлана ўртасига айиқ чиқади, унинг бошидаги катта қалпоқ кўзига тушиб туради.Ҳамма биринчи куплетини куйлайди.
Шеър:
Айлана бўйлаб юрадилар ва охирги сўзини айтишда айиқ томон қўл чўзадилар.
Тарбиячи сигнал бериши билан ўйинчилардан бирортаси «айқни» чақиради, товушни ўзгартириш мумкин. Агарда «айиқ» уни ким чақирганлигини топиб олса, унинг бошидан қалпоғи олинади, ўзи эса бирор бир ширинлик билан (конфет ѐки фанта) меҳмон қилинади. Ўйинни уч маротаба такрорлашда ҳам айиқ уни ким чақирганлигини топа олмаса, айлана четига бошқа болалар ѐнига бориб туради.
«Мен кимга ўхшайман».
Ўйинчиларнинг бирига ҳаракатлар орқали ўзи яхши билган хайвонни кўрсатиб бериши таклиф қилинади. Қолганлар эса ҳаракатларнинг турига қараб қандай ҳайвон ифодаланаѐтганлигини топишлари зарур. Биринчи бўлиб топган ҳам бирор-бир ҳайвонни кўрсатиб беришга эришади. Энг муваффақиятли чиққан намойишни бошқа ўйинчилар ҳам такрорлайдилар.

Download 1,93 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   50




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish