Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги низомий номидаги тошкент давлат педагогика университети логопедик ритмика


Диққат-эътиборни фаоллаштирувчи машқлар



Download 1,93 Mb.
bet19/50
Sana18.02.2022
Hajmi1,93 Mb.
#455769
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   50
Диққат-эътиборни фаоллаштирувчи машқлар. Бу машқлар кўриш ва тинглашни қўзғатувчи тезкор ва аниқ реакцияларни тарбиялайди, хотиранинг барча шаклларини: нигоҳдаги, тингланган ва мотор кўринишларини тарбиялайди. Шуғулланувчилар диққат-эътиборни мужассамлаштиришни ўрганадилар ҳамда ирода мустаҳкамлигини намоѐн этадилар. Доимий ҳаракатда бўладиган муҳит барпо қилиш орқали тарбиячи шуғулланувчиларда аниқ йўналиш бўйича маълум бир тарзда фаолият кўрсатишга тайѐргарликни шакллантиради. Бундай тайѐргарликнинг тарбияланиши диққат-эътиборнинг мустаҳкамлигини таъминлайди, берилган кетма-кетликдаги фаолиятларни амалга ошириш малакасини, бир ҳаракатдан бошқа бир ҳаракатга ўтиш қобилиятини ҳамда амаллар кетма-кетлигини хотирада сақлаб қолишни шакллантиради.
Диққатни шакллантиришда сўз, мусиқа ва салоҳият асосий омиллар бўлиб ҳисобланади. Айниқса, мусиқа кенг кўламда қўлланилади. Мусиқий руҳиятнинг, оҳанг парчалари, ритмлари, регистрлар ѐрқинлиги, характери ҳамда товуш кучи ва ижро этиш шаклининг алмашинуви машқларни ташкил этувчи ҳаракатлар алмашинувини бошқаришга имкон беради, шунингдек, шуғулланувчилар эътиборини мусиқани ўзгартиришга, демак ҳаракатни ҳам ўзгартиришга жалб этадилар.
Логоритмик машғулотлар вақтида, одатда, диққат-эътиборни фаоллаштирувчи икки машғулот ўтказилади. Югуриш ѐки юриш билан боғлиқ бўлган ҳаракатланувчи машғулотни ѐки бўлмаса статистик машғулотни танлашни тарбиячи ўйлаб чиқади. Бундай танлов машғулот схемасига киритилган бўлиб, ўтилган ва навбатдаги машқлар жараѐнидаги руҳий мотор зўриқишларига боғлиқ бўлади.
Ҳаракатни алмаштиршмашқлари.
Болалар бир-бирига юзма-юз ҳолатда икки қатор бўлиб тизилишибб турадилар ва Д.Кобалевскийнинг «Масхарабозлар» номли мусиқаси остида ҳар бир тактнинг бошланишида биргаликда қарама-қарши машқларни бажарадилар. Бир қатор аввал ўтирган кейин оѐқ учида турган ҳолатда бўлса, иккинчи қатор эса аввал оѐқ учида турган, кейин ўтирган ҳолатларда бўлади.
Диққатни мустаҳкамловчи машқлар (импровизация).
Болалар занжир бўйлаб турли хил йўналишлар бўйича ҳаракатланадилар. Мусиқадаги кутилмаган оҳангда занжир бошловчиси битта тиззаси билан ўтириши қолганлар эса уни давом эттиршлари лозим. Навбатдаги оҳангда
бошловчи бир тиззага туради. Бундай ҳолат ҳамма болалар бир тиззаларини пастга туширгунларича давом этади. Кейинги оҳангда биринчи бола туради ва бошқа болалар орасида уларни биттадан яна занжирга йиғган ҳолда (мусиқадаги оҳанг остида) юра бошлайди.
Диққатни тақсимловчимашқлар.
Болалар (катталар) айлана шаклида турадилар ва «биринчи, «иккинчи» ҳамда «учинчи»га саноқ санайдилар. Биринчи рақам остидагилар Д. Кобалевскийнинг «Қувноқ саргузаштлар» номли мусиқасида айлана бўйлаб ўнг томонга юрадилар. Бир вақтнинг ўзида биринчилар билан биргаликда иккинчи рақамли болалар чап томонга юра бошлайдилар. Учини рақамли болалар эса бу вақтда турган жойларида кафтлари билан чапак чала бошлайдилар. Сўнгра ҳаракатлар алмашади, яъни иккинчилар ўнгга томон юрадилар, учинчилар чапга томон юра бошлайдилар ва биринчилар эса қарсак чаладилар. Ва ниҳоят учинчи рақамли болалар ўнг томонга, биринчи рақамлилар эса чап томонга юрадилар ва иккинчи рақамлилар эса қарсак чаладилар. Ҳаракатларнинг алмашинуви ҳар 8 тактнинг охирида 4 марта бўлади.
Коптокли машқлар (С.Майкапарнинг «Полька» асаридан парча).
Болалар айлана шаклида туриб кетма-кетликда санайдилар. Мусиқасиз коптокни бир-бирларига навбатма-навбат узата бошлайдилар ва ҳар ким коптокни кимга узатганини эслаб қолади. Бошқа вариант: копток рақамлар кетма-кетлиги бўйича ирғитилади – биринчи бола коптокни иккинчи болага, иккинчи эса коптокни аввал юқорига бир марта думалатиб, кейин учинчи болага ирғитади. Учинчиси эса шу тарзда тўртинчига, тўртинчи бешинчига ирғитади ва ҳамма болалар турган жойларида айланадилар (10 та такт). Коптокни отиш яна бошқатдан бошланади, бунда болалар жойларини бир неча марта алмашинишлари мумкин.
«Қўнғиз»машқи.
Болалар майдонча бўйлаб эркин ҳолатда турадилар. Тарбиячи «қўнғизлар учди», деб сигнал бериши билан ҳар томонга қочадилар. Сўнгра «қўнғизлар чалқанчасига ѐтибдилар ва тура олмайдилар» деган сигнал айтилиши билан болалар бир зумда тўхтаб қоладилар ва улар ҳам чалқанчасига ѐтиб қўл- оѐқларини ҳавода ўйната бошлайдилар. Тарбиячининг сигнали билан дарров ўринларидан турадилар.

Download 1,93 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   50




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish