14-Мавзу: Педагогларни малакасини оширишга раҳбарнинг
тизимли ёндашув
Режа:
1. Таълимни бошқариш ва билимдонлик.
2. Мактабгача таълим муассасасини бошқариш ва ташкил этишда ҳуқуқий меёрлар.
3. Мактабгача таълим мауаасасанинг педагогларни малакасини ошириш тизими
Таянч тушунчалар:
Методология, таълим тизими, таълим сифати, моделлаштириш, илмий билиш, умумметодологик, диалектик, тадқиқот, жараён, қонуният, тамойил, ижтимоий тизим.
Таълим сифати муаммоларини тадқиқ қилиш методологияси уч хил таҳлил даражасини: тадқиқотнинг умумметодологик, хусусий методологик ва аниқ методикаларини ўз ичига олади.
Тизимли-таркибий таҳлил дастлаб ХВИИИ асрда жамиятнинг ижтимоий-иқтисодий тизими мисолида ишлаб чиқилган. Ўшанда тайёр методология ишлаб чиқилмаган эди, бироқ у яхлит ўрганишда тизимли-таркибий таҳлил имкониятлари ва истиқболларини кўрсатди. Кейинчалик ижтимоий-фалсафий, психологик ва педагогик муаммоларни ишлаб чиқишда ушбу тамойил тобора кенг қўлланилмоқда.
Таълимни тизим сифатида жамият тузилмасидан ажралган ҳолда кўриш имконини берувчи мезон унинг аниқ мақсадга йўналтирилганлигидир. Тизимли ёндашувда кўзда тутилган мақсадли таҳлил таълимни ижтимоий-иқтисодий, демографик, сиёсий ва бошқа жараёнлар билан алоқалари нуқтаи назаридан кўриб чиқиш имконини беради. Таълимнинг ҳар бир таркибий қисми ҳам ана шу алоқанинг муайян жиҳатини акс эттирган ҳолда, аниқ йўналишдаги мақсадга эга. Масалан, таълим сифати, таълим тизимининг таркибий-мазмунли қисми сифатида давлат, жамият, шахснинг (ижтимоий-шахс буюртмаси) мақсадли кўрсатмалари ва қадриятлар билан боғлиқ йўналишлари, фан, техника, маданият, технологияларнинг тараққиёт даражаси, шунингдек тизимнинг тегишли тарзда кадрлар ҳамда ресурслар таъминланиши билан белгиланади.
Ижтимоий тизимни ўрганишда «ҳамма нарса ҳамма нарсадан иборат» тамойили мақбулдир. Мураккаб тизимнинг таркибий унсурларга бўлиниши ижтимоий ҳодисалар ва жараёнларни тадқиқ қилишнинг энг тўғри усулидир.
Тизимли — таркибий таҳлилнинг қўлланилиши қуйидагиларни назарда тутади.
1. Таълим сифатини ўзаро таъсирда бўлган таркибий қисмлардан ташкил топган яхлит масала сифатида кўриб чиқиш. Шу боисдан, таълим сифати муайян боғлиқликда ва иерархияда бўлган қатор таркибий қисмларни бирлаштирувчи яхлит тизим сифатида таҳлил қилинади.
2. Таълим сифатини ўрганишда асосий эътибор таркибий қисмларнинг ўзаро ва муҳит билан таъсирига қаратилади. Бунда таълим сифати таркибий қисмларининг функсионал иерархиясини ва уларнинг бўйсунишини аниқлаш зарур. Фақат ана шу ўзаро таъсир асосидагина бирмунча юқори даражадаги ҳал қилувчи таркибий қисмлар янада такомиллашган таълим сифатининг шакллантирилишини таъминлайди. Таълим сифатининг ташқи омиллар билан ўзаро таъсирини ўрганиш, унга таъсир этувчи шарт-шароитларни аниқлаш ҳамда акс эттирилаётганнинг акс эттирилгани учун аҳамиятини ҳар томонлама ва чуқур очиб бориш имконини беради.
3. Таълим сифатини динамик ҳолат сифатида кўриб чиқиш. У ҳам шаклан, ҳам мазмунан ва пировард (кутилаётган, мақсадли ва ҳақиқий) натижага қараб доимий ўзгариб туради. Бу ҳолатларни келтириб чиқарувчи сабабларни аниқлаш таълим сифатини ривожлантириш жараёнини самарали бошқариш имконини беради.
Таълим сифати ва унга таъсир кўрсатувчи шарт-шароитларнинг асосий тавсифларини тадқиқ қилиш ривожланиш истиқболлари ҳақида фикр юритиш имконини беради. Бундай ёндашувда уни ўзгартириш жараёнида таълим сифати таркиби ва мазмунидаги ўзгаришларни ўрганиш имконини яратади.
Таълим тизимига объектив равишда хос бўлган интеграл сифат — инерсиялилик — таълим ва касб-ҳунар дастурларининг тегишли таркибий қисмларини такомиллаштиришга тегишли даражада прогнозлаштириб ёндашиш зарурлигини англашда, уларнинг аниқ ўзлаштирилишини таъминлашда, шунингдек, тегишли педагогик тизимга сингдирилган илмий билимларнинг башоратли йўналиши шароитида ҳисобга олиниши мумкин. Айнан шу боисдан ҳам, узлуксиз таълим ва педагогика фани соҳасида ижтимоий, иқтисодий, илмий-техникавий, маданий-тарихий, этнопсихологик ва бошқа турдаги прогноз қилиш натижаларини мажбурий тартибда интегратсиялашни кўзда тутувчи узлуксиз таълимнинг яхлит тизимини ривожлантиришни прогнозлашга тизимли ёндашиш долзарб аҳамият касб этади.
Таълим соҳасида прогнозлаш ва истиқболни кўзлаб режалаштириш масалаларини энг муҳим муаммолар қаторига қўшаётган таниқли олимлар, педагоглар ва таълим ташкилотчиларининг аксарият ишларида ушбу ғоя қатъий таъкидлаб ўтилмоқда. Аммо вазифа таълим соҳасидаги прогноз тадқиқотларнинг зарурлигини англаб етишдан республикада таълим тизимини ривожлантириш учун амалда аниқ ифодаланган ижтимоий буюртмани амалга ошириш имконини берувчи тадқиқотларнинг ўзига ўтишдан иборатдир. Бунда таълим-педагогик прогноз билан боғлиқ ишларда истиқболда таълим иқтисодиётининг прогнозли муаммоларига, масалан, истиқболли миқдорий параметрлар, яъни педагогик кадрларга, малакали ишчилар ва мутахассисларга бўлган эҳтиёжни аниқлашга, турли хилдаги таълим муассасаларининг тегишли миқдори ва ихтисосини башорат қилишга, уларни оқилона жойлаштиришга, илмий-педагогик тадқиқотлар мавзусини истиқболли режалаштиришга, таълим тизимининг ижтимоий-иқтисодий самарадорлигини аниқлаштиришга катта эътибор берилади. Хусусан, узлуксиз таълимнинг турли даражалардаги мақсадларини, таълим сифатини, унинг мазмунини, усуллари, ўқув-тарбиявий фаолият воситалари ва ташкилий шаклларини прогнозли асослаш билан боғлиқ педагогик ва дидактик муаммолар ҳамон етарлича ишлаб чиқилмаяпти. Узлуксиз таълим тизимини ривожлантиришни башорат қилишнинг асосий методологик ва назарий муаммоларига оид мавзулар доираси жуда кенгдир.
Аввало, педагогик прогнозлашнинг реал илмий мақомини ҳамда билимларнинг ушбу тармоғи қамраб оладиган ўша фан соҳасини аниқлаш, педагогик прогнозлаш мумкин бўлган объектларни ва асосий йўналишларни кўрсатиш зарур. Шундан сўнг, прогнозлаш объектлари ва конкрет шарт-шароитларнинг ўзига хос хусусиятини ҳисобга олган ҳолда, таълим соҳасида ташхисли тадқиқотларни ташкил этишга нисбатан ёндашувларни белгиловчи методологик тамойиллар тизимини асослаш лозим. Бунда прогнозлаш тавсифидаги ишончли ахборот олишни ва унинг тўғрилигини таъминлайдиган муайян тадқиқот усулларини таҳлил қилиш муҳим аҳамият касб этади.
Бугунги кунда педагогик прогнозлаш назарияси ва амалиётининг дастлабки босқичида Ўзбекистонда узлуксиз таълим тизимини ривожлантиришга оид турли прогноз лойиҳаларни кўриб чиқиш эмас (ваҳоланки, уларни олиш жараёнлари баён қилинмаган ҳолда бунга уринишлар бўлган), балки шунга ўхшаш лойиҳаларни исботланганлик даражасини ошириш воситалари ва усулларини излаш муҳим ўрин тутади. Шу боис ягона педагогика фани педагогик прогнозлаш доирасида янги йўналишни, яъни барча бўғинларда узлуксиз таълимнинг яхлит, мураккаб ва динамик тизимини ривожлантириш алоҳида аҳамият касб этмоқда.
Башоратли тадқиқотларнинг биринчи галдаги вазифаларини ҳал қилишга ва, шу билан бирга, ана шундай тадқиқотларни самаралироқ ўтказиш учун муайян методологик йўналишларни белгилаб олишга диққат-эътиборни қаратиш имконини берадиган умумлаштирилган, тартибга солинган объектларни аниқлаш муҳим.
Қандай педагогик таркибий қисмлар узлуксиз таълимнинг яхлит тизимини ривожлантириш истиқболларини белгилаб беради, прогнозлилашни талаб қилади (бу жуда муҳимдир) ва прогнозлаш мумкин? Бунда, шубҳасиз, муайян педагогик тизимнинг ва шунга мувофиқ равишда умуман таълим тизимининг пировард натижаси бўлмиш таълим сифатини шундай жиҳатлар сирасига киритиш лозим. Бошқача айтганда, таълим сифати муаммосига нисбатан олганда, қуйидагилар: ўқув-тарбия тизимлари (таълимнинг ҳар бир босқичида) ва педагогик тизим (умуман таълим тизимига нисбатан олганда) педагогик прогнозлаш объектлари ҳисобланади.
Таълимнинг ҳар қандай даражасида ўқув-тарбия тизими бир қатор ўзаро боғланган таркибий қисмлардан ташкил топган прогнозли тадқиқотларнинг мураккаб ва кўп қиррали объектидан иборат. Уларнинг ҳар бири башорат қилишнинг мустақил объекти сифатида хизмат қилиши мумкин. Бундан ташқари, тадқиқот мақсадида ўқув-тарбиявий тизимни тарбиялаш ва ривожлантириш ҳамда ўқитиш каби иккита кичик тизимга шартли равишда бўлиш мақбул. Ушбу кичик тизимларнинг ҳар бири, ўз навбатида, мақсадлари, мазмуни, усуллари, воситалари ва ташкилий шакллари, берилган ёки ҳақиқий таълим сифати каби таркибий қисмлардан ташкил топган. Айнан таркибий қисмлар башоратли тадқиқотларнинг кейинги (бирмунча пастроқ) даражасида педагогик прогнозлаш объектлари бўлиб хизмат қилиши мумкин (прогноз тадқиқотлар ҳақида гап борганда, аввало, уларнинг мураккаблигини, аммо илмий, бунинг устига, амалий аҳамиятини эмас, тафовутини назарда тутамиз). Юқорида санаб ўтилган таркибий қисмларни батафсил текшириш (масалан, таълим сифати, умумий таълим, касбий ёки махсус тайёргарлик мазмуни, ўқувчиларнинг билимини ошириш усуллари, ўқитишнинг ахборотга оид ёки педагогик технологиялари ва ҳ. к.) тизимнинг у ёки бу даражасида башорат қилишнинг муайянроқ, маҳаллий объектларини аниқлашга олиб келади. Прогноз тадқиқот объектларининг шу йўсиндаги бир-бирига боғлиқлиги яхлит ўқув-тарбия тизимлари фаолиятининг мураккаб тавсифини акс эттиради, тизимнинг бир-бирига боғлиқ бўлган барча таркибий қисмларини педагогик прогнознинг ягона тадқиқ қилиш циклида прогнозли асослашга ялпи ёндашув зарурлигидан далолат беради.
Бундай ёндашув хусусий прогнозли тадқиқотларни қатъий равишда мувофиқлаштиришни, уларни умуман ўқув-тарбия тизимига «ишлаётган» пировард натижаларга йўналтиришни кўзда тутади. Педагогика назарияси ва амалиётида ҳал этилмаган масалалар ва «танг жойлар»нинг кўплиги аксарият ҳолларда ягона пировард мақсад ва умумий тадқиқотчилик тафаккури билан бирлашмаган кўплаб маҳаллий тадқиқотларни келтириб чиқаради. Бундай тадқиқотлар айрим муваффақиятларга олиб келиши ҳамда хусусий масалаларни ҳал қилиш имконини бериши мумкин. Бироқ уларнинг натижалари, одатда, фақат қатъий чекланган ҳодисалар учун яроқлидир ва кўп жиҳатдан ўзгарган шароитларда фойдаланилмайди. Шу боис, ҳозирги вақтда тизимли педагогик тадқиқотларни ташкил этишга ва бундай тадқиқотларга нисбатан ялпи, дастурий-мақсадли ёндашувдан фойдаланишга катта эътибор берилаётганлиги бежиз эмас.
Кадрлар тайёрлаш мақсадлари, сифати ва мазмуни таълим тизимининг таркибий қисмлари қаторида прогнозли асослашни анча кўпроқ талаб қилади ва, шу билан бирга, уларни олдиндан прогнозлаш нисбатан осон кечади. Ушбу таркибий қисмлар юзасидан қилинган прогнозни асослаш ва уларга мунтазам равишда тузатишлар киритиш, асосан, таълим усуллари, воситалари ва ташкилий шаклларини танлашга қай йўсинда ёндашишга боғлиқдир. Шу боисдан, кадрлар тайёрлаш мақсадлари, сифати ва мазмунини дидактик прогнозлаш педагогик прогнозни ривожлантиришнинг ушбу босқичида педагогик тадқиқотларнинг энг истиқболли йўналишларидан бири ҳисобланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |