13-Мавзу: Мактабгача таълим ва тарбияни бошқариш жараёнида ахборот технологияларини қўллаш
Режа:
1.Ахборот технологияларидан фойдаланиш методикаси, Таълим сифатини бошқаришнинг инновatsiон хусусиятлари.
2.Таълим сифатини бошқариш жараёнини лойиҳалаштириш.
3.Фанлар бўйича презентатсиялар тайёрлаш.
Таянч сўзлар: ахборот технологиялар, бошқарув, жараёни лойихалаштириш, сабаблар ва омиллар, таҳлил, билимдонлик.
Ахборот жамияти вужудга келиши билан боғлиқ билимдонлик. Бу — янги технологияларни эгаллаш, уларнинг қўлланилишини, кучи ва заиф томонларини англаб етиш, ОАВ каналлари орқали тарқатилаётган ахборот ва рекламага танқидий муносабатда бўлишга қодирлик демакдир.
5. Касбий жиҳатдан, шунингдек шахсий ва ижтимоий ҳаётда узлуксиз тайёргарлик кўриш негизи бўлмиш бутун умр ўқиб-ўрганиш қобилияти.
Таълим тизимларини ислоҳ қилиш сабаблари ва омиллари кейинги йилларда чоп этилган илмий ишлар туркумида батафсил ва асосли таҳлил қилинган (Р. Аҳлидинов, Р. Жўраев, У. Иноятов, Ш. Қурбонов, М. Қуронов, Х. Рашидов, Э. Сейтхалилов, Д. Шодиев, Н. Нишоналиев ва бошқалар). Бунда таълим-касб-ҳунар дастурлари мазмунининг қайта кўриб чиқилишини тавсифлайдиган уч йўналишни ажратиб кўрсатиш мумкин.
Биринчи йўналиш ўқув дастурларидаги камчиликларни бартараф этиш билан боғлиқ. Бунда мақсад дастурларни зарур деб ҳисобланган янги элементлар билан тўлдиришдан иборатдир.
Аниқ фанлар соҳасида, хусусан, информатика, атроф-муҳитни ўрганиш ёки технологияларни ривожлантириш ва уларнинг таъсири билан боғлиқ билимларни киритиш бугунги кунда шу тариқа зарур деб ҳисобланмоқда.
Камчиликлар, шунингдек, гуманитар ва ижтимоий фанлар соҳасида ҳам аниқланмоқда. Агар ёш йигит экологик ҳуқуқий, сотсиологик, психологик ва бошқа фанларни ўзлаштирмаса, бу қандай салбий оқибатларга олиб келиши мумкинлиги барчага аёндир. Тарих, адабиёт ва тил, жамиятшунослик, география, маънавият асослари каби фанлар вақти-вақти билан таълим мазмуни ва методларини қайта кўриб чиқиш зарурлигини тақозо қилмоқда. Таълим тизими жавоб беришга одатланмаган масалалар, тарихий воқеалар ёки жамиятнинг ривожланиши натижасида кутилмаганда юзага келади ва тез ҳал этишни талаб қиладиган муаммоларни вужудга келтиради.
Шахсни шакллантиришда жамоанинг етакчи аҳамияти туғрисидаги фикрлар педагогика фанининг илк ривожланиш давриданоқ билдирилган.
Кишиларнинг жамиятда бирга яшаши, ўзаро бир-бирини қўллаб-қувватлаши, озчиликдан-кўпчиликнинг афзаллиги ҳакида пайғамбаримиз С.с.а.в.нинг ҳадисларида: «Икки киши бир кишидан яхши, уч киши икки кишидан яхши, тўрт киши уч кишидан яхши, кўпчилик билан бирга бўлинглар. Тангри умматларини фақат тўғри йўлда боришликка бирлаштиради», - дейилган. Кишиларнинг бошига яхши кун ҳам, ёмон кун ҳам тушганда албатта махалла, кариндош-уруғ мададкор бўлади. Буни биз урф-одатларимизда кўришимиз мумкин. М: ҳашарлар, тўйга туёна билан келиш ва ҳаказо.Шахсни шакллантиришнинг муҳим омиллари бўлган жамоа тўғрисидаги таълимот ахлоқ тарбиясида муҳим ўринни эгаллайди. Бунинг учун болаларни аста-секин, аввал бир неча кичик-кичик гуруҳларда уюштириб, сўнг биргаликда Бирон ишни бажаришга тортиш керак. Бунда қўйилган мақсад болаларга тушунарли бўлиши керак. Умумий иш ҳар бола озгина бўлса ҳам иштирок этадиган қилиб ташкил этилиши лозим. Бундай хусусиятларни тарбиялашда санъат, болалар байрамлари, биргаликдаги меҳнат ва фаолиятларнинг тутган ўрни каттадир.
Болалар ўйинлари ва меҳнатининг жамоа тусида бўлиши алоҳида аҳамиятга эга. Булар болаларни бирга ҳаракат килишга, ўз интилишларини умумий мақсадга йўналтиришга, ўз ишини ва мақсадини бошқариш иши ва ҳаракатига бўйсунган ҳолда бошқаришга ўргатади.Бола ёшлидан бошлаб, ўзида бошқалар билан, болалар жамоаси билан мулоқотда, биргаликда бўлишга эҳтиёж сезади. Аммо кичкина бола жамоани ўзи танлай олмайди. У бирон жамоага шароит тақозоси билан келиб қолади. Яшаб турган жойдаги ёки ота-онасини иш жойидаги мактабгача таълим муассасаларига қатнай бошлайди. Бу муассасаларга бола ўз хохиши билан бормайди. Шунга қарамай бола бу жамоанинг қонун-қоидаларига буйсуниши, унинг тартибларига риоя қилиши шарт. Акс холда уни жамоа кечирмайди. Натижада бола ўзи яшаётган ахлоқ, одоб тажрибаларини эгаллашга мажбур бўлади. Шунинг учун буюк мутафаккир А.Навоий бола ёшлигидан оқил ва фозил кишилар жамоасида қатнашиб, уларнинг суҳбатларидан бахраманд бўлишларини тавсия этади.
Рус педагоги А.С.Макаренко жамоа муносабатларининг ички жиҳатларига катта аҳамият берган. У жамоада шаклланган энг муҳим қуйидаги белгиларни ажратиб кўрсатган эди:
Доимий тетиклик, тарбияланувчиларнинг фаолиятга тайёрлиги.
Ўз жамоаси қадриятларининг моҳиятини тушуниш, унинг учун ғурурланиш асосида ўз қадр-қийматини англаш.
Унинг аъзолари ўртасидаги дўстона бирлик.
Жамоанинг ҳар бир аъзосидаги дўстона бирлик.
Тартибли, ишчан ҳаракатга йўлловчи фаоллик.
Ўз ҳиссиёт ва сўзларини бошқара олиш кўникмаси.Болалар ўзаро яшаётган жамоага бўлган муносабатига қараб бир неча гуруҳга бўлинади. Биринчи гуруҳ ижобий хулқли болалар бўлиб, уларни жамоа аъзолари ҳурмат қиладилар. Бу тоифадаги болалар жамоасининг фаоллари бўлиб, тарбиячи жамоа муносабатларини ўрнатишда уларга суянади.
Иккинчи гуруҳга кирувчилар фаоллар ташаббусига қўшилади, аммо барқарор бўлишади.Учинчи гуруҳдагилар тортинчоқ бўлиб, ўйинда қатнашмайди, машғулотларида ҳам суст бўлишади, бундай болаларга алоҳида эътибор ва ёрдам бериш зарур.Мактабгача ёшдаги болалар тарбияланадиган ахлоқий хусусиятлар, хулк-атвор қоидалари орасида инсонпарварлик муҳим ўрин тутади. Инсонпарварлик ҳисси ахлоқ нормалари ва қоидаларини ўргатиш асосида ривожланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |