Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги низомий номидаги тошкент давлат педагогика университети ў Қ у в – у с л у б и й м а ж м у а


-Мавзу: ТАЪЛИМДА МЕНЕЖМЕНТНИНГ АҲАМИЯТИ



Download 2,5 Mb.
bet23/30
Sana28.04.2022
Hajmi2,5 Mb.
#586139
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   30
Bog'liq
135612 89165 МТ менежмент УМК 2021-2022

10-Мавзу: ТАЪЛИМДА МЕНЕЖМЕНТНИНГ АҲАМИЯТИ
РЕЖА:
1.Таълим тизимида кадрлар сифатига эътибор.
2. Мактабгача таълим муассасаси ҳодимларининг касбий тайёргарлиги ва унга қўйилган талаблар.
3. Мактабгача таълим ходимларининг касбий маҳоратларини такомиллаштириш йўллари. Мудира томонидан кадрлар билан иш усуллари.
Таянч сўзлар: менежмент, касбий тайёргарлик, рақобатдош, касбий маҳорат, замонавий мутахассис, жараён, натижа, миқдор, сифат.
Ўзбекистон Республикасида касб-ҳунар таълими, Кадрлар тайёрлаш миллий дастурига мувофиқ, рақобатбардош кадрларни мамлакатимизда ва чет элларда фан, техника, технология ҳамда иқтисодиётнинг ривожланишини ҳисобга олган ҳолда мутаносиблик тарзида кадрларни тайёрлашни амалга оширади. Рақобатбардош мутахассисларнинг янги авлоди истиқбол масалаларни қўйиш ва ҳал қилиш қобилиятига, юқори фикрлаш маданияти ҳамда илмий-техникавий ва ижтимоий-сиёсий ахборот бобида мустақил йўналиш олиш маҳоратига эга бўлиши даркор.
Замонавий мутахассис табиий-илмий ва касб-ҳунар билимигагина эмас, балки ўзининг маънавияти ва маданиятини белгиловчи гуманитар билимларга ҳам эга бўлиши даркор. Ахлоқийликдан маҳрум мутахассис қабул қилинаётган қарорларнинг ҳақиқий оқибатлари учун ўзига ҳам, жамиятга ҳам жавоб бера олмайди. Мамлакатимиз таълим тизимининг мақсади, вазифалари, жараёни ва натижасининг туб фарқи шунда.
Юқорида таъкидланганидек, касб-ҳунар таълимидан кўзланган асосий мақсад рақобатбардош кадрлар тайёрлашни таъминлаш ҳамда рақобатбардош таълим хизмати кўрсатишдан иборат.
Ислоҳотларгача бўлган даврда, барча даражадаги кадрларни тайёрлаш сифати паст бўлганлиги оқибатида, бу мақсад тўлиқ бажарилмасди.
Республикадаги ҳунар-техника билим юртлари асосан иккинчи разрядли, малакаси паст ишчи кадрларни тайёрлар эди. Уларни ишлаб чиқаришда юқори малакали қилиб «етиштириш» учун кўп вақт ва маблағ талаб этиларди.
Паст сифатли мутахассисларни тайёрлаш, айрим истиснолар билан олий таълимга ҳам хос эди. Бунинг сабаби кўп даражада:
Мутахассисларни оммавий чиқариш, республика иқтисодий ва ижтимоий ҳаётининг асоссиз эҳтиёжлари, бу ҳол сохта лавозимлар номенклатураси ортишига олиб келди. Бу омил олий маълумотнинг нуфузи ва унинг сифат кўрсаткичларига қўйиладиган талаб пасайишини келтириб чиқарди;
Олий маълумотли мутахассислар меҳнати натижалари ҳам миқдор, ҳам сифат жиҳатдан қадрсизланиши. Янги техника ва технологияни яратадиган мутахассис ўзининг ижоди натижаларини рўёбга чиқарадиганлардан кам маош оларди. Айни маҳалда юқори малакали мутахассисларнинг кўпчилиги ўрта бўғин мутахассисларига хос касбий вазифаларни бажаришарди;
Мутахассислар тайёрлаш ва улардан фойдаланишда рақобатчилик шароити йўқлиги, бу ҳол уларнинг таълими сифатига қўйиладиган талаблар жиддий пасайишига олиб келди.
Мазкур сабаблардан ташқари, тайёрлаш жараёнида сифатни яхшилаш кўзда тутилмаган, бир хил даражадаги қатъий чекланган олий таълим тизими ҳам мутахассислар тайёрлаш сифатининг пасайишига олиб келди. Одатда, қанча қабул қилинган бўлса, шунча мутахассис чиқариларди (озгина сараланиш бундан мустасно), тўғрироғи, шунча олий маълумот тўғрисидаги диплом бериларди. Бунда, одатда, рақобатбардош потенсиал мутахассислар барча битирувчиларнинг 7—12 %дан ошмасди.
Касб-ҳунар таълимининг барча даражаларида шундай кадрлар тайёрлашнинг натижаси кўпчилик битирувчиларнинг сифати пастлиги ҳамда рақобатга дош беролмаслигидан иборат бўлдики, бу мус­тақил
Ўзбекистоннинг бозор муносабатларига ўтишида жиддий иқтисодий зиён етказди.
АҚШ, Германия, Япония, Франция ва бошқа ривожланган мамлакатлар тажрибаси барча даражалардаги кадрлар тайёрлаш сифати ва уларнинг рақобатбардошлигига:

  • Таълим, фан ва ишлаб чиқаришнинг жипс алоқаси;

  • Таълим муассасалари типларининг ва фан, техника, технология ҳамда иқтисодиётнинг энг сўнгги ютуқлари асосида ишлаб чиқилган касб-ҳунар таълими дастурларининг хилма-хиллиги;

  • касб-ҳунар таълими тизимини иқтисодиётнинг устувор ҳамда даромад келтирадиган тармоҚига айлантириш;

  • таълим муассасаларини замонавий ўқув-услубий адабиётлар ҳамда моддий-техника базаси билан таъминлаш;

  • касб-ҳунар таълими тизимига юқори малакали ўқитувчилар ва мутахассисларни жалб этиш;

  • таълим жараёнини компютерлаштириш ва ахборотлаштириш;

  • кадрлар тайёрлаш сифатини назорат қилиш ва баҳолашнинг объектив тизимини қўллаш;

  • ақл-идрокнинг ривожланиши, ўлчаниши ва баҳоланиши, қобилиятлар ва шахсий фазилатлар муаммоси, шунингдек, касбга йўналтириш муаммоси бўйича психологик-педагогик тадқиқотларни бажариш;

  • ўқитувчиларнинг моддий ва ижтимоий жиҳатдан юқори даражада ҳимояланганлиги туфайли таъминланади.

Барча даражадаги рақобатбардош кадрлар тайёрлаш стратегияси негизида уларни тайёрлаш сифатини уч асосий босқичда таъминлашга мажмуавий ёндашув ётади.
Узбекистонда мактабгача таълим тизимини модернизасиялаш –юксак маънавиятли келажак авлодни тарбиялаш негизидир. Замонавий мактабгача таълим муассасасида – бола ўз ривожланиши учун энг аҳамиятли соҳаларда ва жиҳатларда катталар ва тенгдошлар билан кенг ҳиссий-амалий ўзаро муомала тажрибасини оладиган жойдир, болалар боғчасида бола ўз эҳтиёжлари, қобилиятлари ва имкониятларига мувофиқ ҳолда индивидуал ривожланишига бўлган ҳуқуқини шу жараён учун ташкилий-педагогик шароитлар яратилган ҳолда амалга оширади; педагог ўзининг касбий ва шахсият фазилатларини ривожлантиради, раҳбар болалар ва педагоглар фаолиятининг муваффақиятли бўлишини таъминлайди; муассаса ота-оналарнинг ўз болалари учун кўзда тутган келажаги юзасидан фикрлари хусусиятларини инобатга олади ва уларни болалар билан, ҳамда таълимий жараённинг барча иштирокчилари билан конструктив-ҳамкорлик муносабатларини рўёбга чиқаришга йўналтиради.
Бугунги кунда таълим соҳасида турли хусусиятдаги, йўналишдаги ва аҳамиятдаги ниҳоятда кўп инновatsiялар мавжуд, катта ёки кичик кўламли давлат ислоҳотлари ўтказилади, таълимнинг ташкил этилишига, мазмунига, услубиётига, технологиясига янгиликлар киритилади.
Ҳозирги вақтда болалар боғчасига болалар билан илғор инновatsiон технологиялар ва янги дастурлар асосида ишлай оладиган педагог зарур бўлади. У педагогик жараённинг ижодкори бўлиши, мослашувчан фикрлашга эга бўлиши, инновatsiялардан моҳирона фойдаланиши лозим.
Ишнинг долзарблиги шундан иборатки, охирги пайтда мактабгача таълим муассасасида инновatsiон технологияларнинг қўлланиши масаласи тобора кўпроқ кўтарилмоқда, чунки таълим муассасасининг ишига инновatsiяларнинг жорий этилиши – мактабгача таълим-тарбия тизимини такомиллаштириш ва ислоҳ этишнинг энг муҳим шартидир. Педагогик инновatsiялар деганда педагогик фаолиятга янгиликлар киритиш, самарадорлигини ошириш мақсадида таълимнинг мазмуни ва технологиясини ўзгартиришларни тушуниш лозим. Шундай қилиб, инновatsiялар жараёни янгилик мазмуни ва ташкил этилишининг шаклланишидан ва ривожланишидан иборат.
Янгиликлар ташувчиси – педагог –инновatsiялар жараёни тузилишининг элементи сифатида янгиликни идрок этиш, ўзлаштириш ва баҳолаш, мақсад қўйиш ва мақсадга эришиш бирлиги жиҳатидан тавсифланади. Мотиватсия (истайман), назарий (қила оламан), технологик (қиламан) ва натижа (оламан) интилиши ва тайёрлигининг жамулжамлиги мактабгача таълим педагогларинигн инновatsiя уқувлилиги тизимини ташкил қилади.

Ш


О П
Ф

Мактабгача таълим педагог ходимининг касбий уқувлилиги тузилма-функсионал модели


Изоҳ: Ш - шахс, П – предмет (маданият), Ф – фаолият, О – объект (бола) – касбий уқувлиликнинг шаклланиш майдонлари; консентрик айланалар (И-ИВ) – унинг шакланганлиги даражалари; ҳар бир блокдаги секторлар, векторлар билан педагогнинг маълум малакалари белгиланган.


Шахс тузилишида ва педагогнинг инновatsiон фаолиятда қуйидаги муҳим элементларни ажратиш мумкин.
- мотивлар, фикрлаш йўналиши, интилишлар, улар педагогнинг янгиликка нисбатан очиқлигини ва уни қабул қилишини тавсифлайди;
- ижодий қобилият, масалан, креативлик ва индивидуаллик. Фаол ўз-ўзини англаш, педагогик маданият, ижодиёт базаси;
-технологик таркибий қисми, у анъанавий вазиятларни турли-туман ҳал этиш йўлларини таъминлайди;
- педагогнинг ўзи ҳақида ва инновatsiон жараёндаги ўрни ҳақида адекват тасаввурга ёрдам берувчи рефлекция.
Педагогнинг янгиликка интилиши, иннноватсион салоҳияти ва хулқи, янгиликни қабул қилиши каби фазилатлари ҳам жуда муҳим. Янгилик киритиш феномени янгиликларни жорий қилиш, юқори ақлий салоҳият, танқидий муносабат, муқобил йўлларни излашни ўзига мақсад қилиб қўйган педагогларда учрайди.
В.А. Сластенин ва Л.С. Подимова жамоанинг инновatsiон салоҳиятини янгиликларни яратиш, қабул қилиш ва амалга ошириш, шунингдек эски, педагогик самарасиз жиҳатларни ўз вақтида йўқотиш қобилияти деб таърифлаган.
Инновatsiон салоҳиятнинг қисми бўлган қабул қилиш янгиликни сезиш, унга тайёрлик, муаммо билан танишиш, уни ҳал этишнинг мавжуд йўлларини таҳлил қилиш, йўлини танлаш, қарор қабул қилиш оқибатларини қабул қилиш билан белгиланади.
Инновatsiон таълим жараёнида педагогик фаолиятнинг мазмуни анъанавий фаолиятдан анча фарқ қилади.
Биринчидан, фаолият мазмуни ва технологиясини ишлаб чиқиш фаолияти анча мураккаблашади, чунки унинг технологик асоси тез ривожланади. У педагогнинг махсус малакалари, иш усуллари ривожлантирилишини талаб этади.
Бундан ташқари, замонавий ахборот технологиялари фаолият сифатига ва унинг маҳсулига қўшимча талабларни қўймоқда.
Иккинчидан, замонавий педагогик жараённинг ўзига хослиги шуки, педагог марказий ўрин тутган анъанавий таълимдан фарқли равишда, бу ерда асосий диққат болага – унинг фаоллиги, танлови, креативлигига қаратилади.
Тарбиячининг муҳим функсияси болани ўз фаолиятида қўллаб-қувватлаш, унинг оламдаги муваффақиятли илгарилама ҳаракатига ёрдам бериш, юзага келувчи муаммолар ҳал этилишини осонлаштириш, турли-туман маълумотни ўзлаштиришга ёрдам бериш ҳисобланади.
К. Роджерс, А.Б. Орлов ва С.Я. Ромашина жаҳон таълимий ҳамжамиятида шу сабабли янги атама – фасилитатор – ўқишга ёрдам берувчи, осонлаштирувчи, кўмаклашувчи шахс пайдо бўлиб, ишлатилаётганлигини қайд этганлар.
Учинчидан, билиш материалини тақдим этиш ва тажрибани бериш йўллари педагог ва болаларнинг интенсив мулоқотини кўзда тутади, педагогнинг барча болалар билан умумлашган алоқаси устувор бўлган, лекин тарбиячининг алоҳида болалар билан ўзаро муносабати анча кам бўлган анъанавий таълим турига нисбатан замонавий таълимда ушбу таълим субъектлари ўртасида анча фаолроқ ва қизиқарли ўзаро муносабатлар бўлишини талаб қилади.
Педагог ва боланинг таълим жараёнида тутган ўрнининг ўзгариши ўзаро муносабатлар, энг аввало педагоглар ўзаро муносабатлари – интегрatsiяси ва ўзаро мослашуви тизимини қайта қуриш, шунингдек «педагог – бола –ота-онаси» учбурчагида ўзаро муносабатларни такомиллаштиришни тақозо этмоқда. Бу, бир томондан, мактабгача таълим муассасасида инновatsiон жараённинг зарурий шарти, бошқа томондан –унинг натижаси ва муваффақиятининг кўрсаткичи бўлади.



Download 2,5 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   30




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish