90
яратиш, шу орқали давлатнинг мулкка бўлган монопол
ҳуқуқини тугатиш, хусусий
мулкчиликнинг турли шаклида
-
ги корхоналарни барпо этишдир. Ана шу моделга асослан
-
ган ҳолда амалга оширилган хусусийлаштириш жараёнлари
шартли равишда ўзаро боғлиқ уч босқичга бўлинади. Даст-
лабки,
биринчи босқич
“кичик хусусийлаштириш” даври деб
номланди ва 1992–1993 йилларда амалга оширилди. Унда
аҳоли яшайдиган давлатга тегишли уй-жойлар, савдо, маи
-
ший хизматлар кўрсатиш, дорихона ва шу каби 53,9 мингта
майда давлат корхоналари хусусийлаштирилди. Уларнинг
негизида 28,8 мингдан ортиқ нодавлат корхоналари ташкил
этилди. Бу даврда хусусийлаштириш жараёнини
тартибга
солувчи меъёрий – ҳуқуқий базани ҳамда ушбу жараённи
амалга ошириш механизмларини такомиллаштиришга асос
бўлди. Шунингдек, бу даврда давлат мулкини бошқариш
ҳамда хусусийлаштириш дастурларини ишлаб чиқиш ва
унинг ижросини таъминловчи институтлар ташкил этилди.
Хусусийлаштиришнинг кейинги –
иккинчи босқичи
“омма
-
вий хусусийлаштириш” даври деб ном олди ва у 1994–1998
йилларни ўз ичига олади. Бу даврда машинасозлик, енгил ва
озиқ-овқат саноати, қурилиш, автомобиль транспорти, аг
-
росаноат комплекси ва бошқа тармоқларнинг ўрта ва йирик
корхоналари очиқ акциядорлик жамиятларига айлантирил
-
ди ва хусусийлаштирилди. Шу билан бир вақтнинг ўзида
қимматли қоғозлар, кўчмас
мулк бозорларини шаклланти
-
риш бошланди. Бундан кўзланган асосий мақсад хусусий
-
лаштириш жараёнига аҳолининг кенг қатламлари ҳамда чет
эл сармояларини жалб этиш ва шу орқали мамлакатимиз
иқтисодиётининг нодавлат секторини жадал ривожланти
-
ришни таъминлаш бўлди. Ушбу босқичда 21361 хусусий
-
лаштирилган давлат корхоналари негизида 5747 та очиқ ак
-
циядорлик
жамиятлари, 3903 та масъулияти чекланган жа
-
мият ва 11711 та хусусий мулкчиликнинг бошқа шаклидаги
корхоналар ташкил этилди. Хусусийлаштиришнинг
учин
-
чи босқичи
1999 йилдан бошланиб ҳозирги кунгача давом
91
этмоқда. Бу босқич “якка тартибда хусусийлаштириш” даври
ҳисобланади. Хусусийлаштиришнинг ушбу даври аввалги
босқичлардан бир қатор жиҳатлари билан фарқ қилади. Би
-
ринчидан, ушбу даврда иқтисодиётнинг ёнилғи – энергетика,
металлургия, кимё, темир йўл транспорти ва шу каби бошқа
стратегик тармоқларнинг йирик корхоналарини чет эл инве
-
стицияларини кенг жалб этган ҳолда якка лойиҳалар асосида
хусусийлаштиришга киришилди.
Иккинчидан, илгари хусу
-
сийлаштирилган корхоналар негизида ташкил этилган очиқ
акциядорлик жамиятларидаги жойлаштирилмаган, шу жум
-
ладан, давлатга тегишли акциялар пакетлари ҳамда айрим
корхоналарни бутунлай ёки улар мулкининг бир бўлагини
биржа ёки биржадан ташқаридаги бозорларда турли ёнда
-
шувлар ва усулларни қўллаш асосида сотиш йўлга қўйилди.
Учинчидан, иқтисодий ночор, зарар билан ишловчи ҳамда
истиқболсиз корхоналар ва улар мулкидаги давлат улушлари
нол қиймат билан чет эл ёки мамлакатимиз сармоядорларига
инвестиция киритиш ҳисобига бепул бериш тартиби жорий
этилди ва амалга оширилмоқда.
Do'stlaringiz bilan baham: