Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги мирзо улуғбек номидаги ўзбекистон миллий университети ҳ. П. Абулқосимов, М.Ҳ. Абулқосимов иқтисодиёт қисқача изоҳли луғат «noshirlik yog‘dusi»


Атом энергияси бўйича Халқаро агентлик (МАГА-



Download 2,5 Mb.
Pdf ko'rish
bet16/350
Sana20.06.2022
Hajmi2,5 Mb.
#680232
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   350
Bog'liq
IZOHLI LUGAT

Атом энергияси бўйича Халқаро агентлик (МАГА-
ТЭ) – БМТ билан ҳамкорлик қилувчи ихтисослаштирилган 
ҳукуматлараро ташкилот бўлиб, 1957 йилда БМТ Бош ассам
-
блеяси қарорига асосан атом энергиясидан тинчлик йўлида 
фойдаланиш соҳасида Халқаро ҳамкорликни йўлга қўйиш 


21
мақсадида ташкил қилинган. Унга 150 га яқин мамлакатлар 
аъзо, қароргоҳи Венада жойлашган. Агентликнинг бош вази
-
фаси – ядро қуролини тарқатмаслик шартномасининг (1968 
й.) бажарилишини назорат қилиш ҳисобланади. Фаолияти
-
нинг асосий йўналишлари ядро энергетикаси соҳасидаги 
тадқиқот ишларини ташкил этиш ва мувофиқлаштириш, ра
-
диацион хавфсизлик муаммолари, атом энергиясидан тинч-
лик йўлида фойдаланиш соҳасида Агентликка аъзо мамла
-
катларга техник ёрдам кўрсатиш, атом энергиясидан тинчлик 
йўлида фойдаланишни назорат қилиш, атом хавф-хатарига 
боғлиқ бўлган фаолиятини қатъий тартибга солишдан ибо
-
рат.
Аудит – хўжалик фаолиятини текшириш, тафтиш ва 
таҳлил қилиш.
Аудитор (шахс, фирма) – корхона ва ташкилотлар
-
нинг молиявий-хўжалик фаолиятини текшириб берувчи, 
улар ишининг иқтисодий экспертизасини ўтказувчи (шахс, 
фирма). Аудитор тўла мустақилликка эга бўлиб, ҳеч ким
-
га қарам эмас, ўз ишини ҳар бир мамлакатда ёки Халқаро 
миқёсда қабул қилинган ҳисоб-китоб ва тафтиш (реви
-
зия) қоидаларига биноан олиб боради. Тафтиш натижалари 
бошқалар учун сир сақланиб, эълон қилинмайди.
Аудитор фирмалар – корхона, фирма, компаниялар 
молиявий-хўжалик фаолиятини текшириб берувчи, улар 
ҳисоботини экспертизадан ўтказувчи идора. Улар одатда ак
-
ционер жамият ёки кооператив шаклда фаолият кўрсатади ва 
тўлиқ мустақилликка эга бўлади. Аудитор фирмалар ўз иши
-
ни ҳар бир мамлакатда ёки Халқаро миқёсда қабул қилинган 
ҳисоб-китоб ва тафтиш қоидаларига биноан олиб боради.
Аукцион – алоҳида хусусиятларга эга бўлган товарларни 
сотиш учун муайян жойларда ташкил қилинган махсус ким 
ошди савдо муассасаси. Аукционда савдо товарларнинг нис-
батан чекланган рўйхати бўйича, оммавий сотувга қўйиш 
йўли билан ўтказилади. Аукцион эълон қилинган вақтда ва 
маълум даврда ўтказилади. Бунда товарларнинг бозорга ке
-


22
либ тушиш мавсуми ва ҳажми ҳисобга олинади. Аукцион 
савдосида намуна товарлар рўйхатда кўрсатилган тартибда 
савдога қўйилади, харидорлар орасида энг юқори нархни
таклиф қилган шахс товарни сотиб олади.
Аутрайт – оддий муддатли валюта битими бўлиб, битим 
тузувчи томонлар қатъий белгиланган муддатларда “Фор
-
вард” курси бўйича тўловларни кўзда тутади.
Аутсайдерлар –1) бозорда кам аҳамиятли ўринни эгал
-
ловчи фирма ва компаниялар; 2) Халқаро кемасозликда бо
-
зорда мунтазам конференциялар доирасида фаолият кўр
-
сатадиган кемасозлик корхоналари ва улар билан рақобат 
қилувчилар.

Download 2,5 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   350




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish