Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги мирзо улуғбек номидаги ўзбекистон миллий университети ҳ. П. Абулқосимов, М.Ҳ. Абулқосимов иқтисодиёт қисқача изоҳли луғат «noshirlik yog‘dusi»



Download 2,5 Mb.
Pdf ko'rish
bet110/350
Sana20.06.2022
Hajmi2,5 Mb.
#680232
1   ...   106   107   108   109   110   111   112   113   ...   350
Bog'liq
IZOHLI LUGAT

Ижтимоий тўловлар – кам таъминланган кишиларга 
пул ёки натурал шаклда ёрдам кўрсатишга қаратилган тад
-
бирлар тизими.
Ижтимоий ҳамкорлик – хилма-хил фикр ва қарашларга 
эга бўлган, турли миллат, ирқ ва динга мансуб шахс ва 
гуруҳларнинг умумий мақсад йўлидаги ҳамжиҳатлиги.
Ижтимоий ҳимоя тушунчаси: 
Кенг маънода: аҳолининг 


140
барча қатламларига
(касбий, тармоқ, минтақавий ва бошқа 
белгилари бўйича) нисбатан қўлланиладиган ҳамда иж
-
тимоий хатар (риск) юз берганда моддий ва бошқа ёрдам 
кўрсатишга қаратилган чора-тадбирлар (масалан, давлат 
хизматчиларини ижтимоий ҳимоялаш, экологик ҳалокат зо
-
насида истиқомат қилувчиларни ижтимоий ҳимоялаш ва 
бошқалар) йиғиндисидан иборат. 
Тор маънода: ижтимоий 
заиф қатламларга
(қариялар, ногиронлар, кўп болалилар ва 
бошқаларни) моддий ҳимоялашни кўзда тутади.
Ижтимоий – амалий марказ – иш билан банд бўлма
-
ган аҳоли ва ишсизлар ўртасида кичик тадбиркорликни ри
-
вожлантириш орқали янги иш ўринларини яратиш билан 
шуғулланувчи, одатда бандлик марказлари қошида ташкил 
этилувчи тузилма.
Ижтимоий-иқтисодий муносабатлар – бу кишилар 
учун зарур бўлган ҳаётий неъматларни ишлаб чиқариш, 
тақсимлаш, айирбошлаш ва истеъмол қилиш жараёнида ву
-
жудга келадиган муносабатлар.
Ижтимоий-иқтисодий ривожланиш босқичларига 
цивилизацион ёндашув – У.Ростоу асос солган ривожла
-
ниш асосини ишлаб чиқариш омиллари ривожланиш нуқтаи 
назаридан таҳлил қилинган ёндашув. Бу назарияга амери
-
калик иқтисодчи Уолтер Ростоу ўзининг 1960 йилда нашр 
қилинган «Иқтисодий ўсиш босқичлари» китоби билан 
асос солди. У жамият тараққиётини 5 босқичга бўлади. 
Улар қуйидагилар: 
1.Анъанавий (традицион) жамият. 
Бу 
жамият қишлоқ хўжалиги устуворлиги, йирик ер эгалари 
ҳукмронлиги, меҳнат қуролларининг оддий, примитивли
-
ги, меҳнат унумдорлигининг пастлиги билан характерлана
-
ди. Шунинг учун унда жамғариш ҳам бўлмайди. 
2. Ўткин
-
чи жамият.
Бу босқич марказлашган давлатнинг вужудга 
келиши, ижтимоий меҳнат тақсимотининг чуқурлашуви, 
ҳунармандчилик ҳамда тадбиркорликнинг вужудга келиши 
билан характерланади. Жамғариш бошланади
. 3. Индустри
-
ал жамиятга ўтиш.
 Бу даврда меҳнат қуролларининг тако
-


141
миллашуви, саноатда инқилоб юз беради. Унинг натижаси
-
да меҳнат унумдорлиги ўсади, ишлаб чиқариш инфраструк
-
тураси шаклланади, ривожлана бошлайди, қўл меҳнати ўр
-
нига машиналашган меҳнат келади. Жамғариш кам бўлса 
ҳам аввалгига нисбатан ўсиб боради. 
4. Етуклик босқичи 
ёки индустриал жамият.
Бу босқичда йирик машина-
лашган индустрия вужудга келади. Фан-техника тараққиёти 
жадал боради. Йирик саноат, айниқса оғир саноат ривожла
-
нади. Саноат иқтисодиётнинг етакчи соҳасига айланади. 
Урбанизация (шаҳар ахолисининг кўпайиши) рўй беради. 
Жамғариш жадал боради, кейинги босқич учун асос ярати
-
лади. 
5. Оммавий истеъмол жамияти.
 Бу босқичда омма
-
вий истеъмол товарлари ишлаб чиқариш устувор аҳамиятга 
эга бўлади. Аҳолига хизмат кўрсатиш соҳалари ривожлана
-
ди. Узоқ муддат фойдаланиладиган истеъмол товарларини 
ишлаб чиқариш етакчи ўринга чиқади. Мамлакатнинг иш
-
лаб чиқариш салоҳияти истеъмол учун ишлайди. Бу кон
-
цепцияда ривожланиш асосини ишлаб чиқариш омиллари 
ривожланиши ва уларнинг таркибий тузилишини ўзгариши 
ташкил этади.

Download 2,5 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   106   107   108   109   110   111   112   113   ...   350




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish