Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) энг биринчилар қатори (1946 йил)да тузилган БМТ нинг ташкилоти бўлиб, у атроф-муҳитнинг салбий ўзгариши натижасида инсон саломатлиги ҳолати, уни сақлаш ва мустаҳкамлашга ўз фаолиятини қаратади. ЖССТ қуйидаги экологик вазифаларни амалга оширади:
атроф табиий муҳитнинг санитар-эпидемиологик мониторингини олиб бориш;
атроф-муҳит ҳолатига қараб, кишиларда касалликларнинг келиб чиқиши ва тарқалиши бўйича маълумотлар тўплаш ҳамда уларни умумлаштириш;
атроф-муҳитнинг санитар-гигиеник экспертизасини олиб бориш ва унинг сифатига баҳо бериш;
шаҳарларда инсон саломатлиги масалаларини тадқиқ қилиш;
рекреацион табиий минтақалар ва уларда аҳолининг ҳордиқ чиқариш чора-тадбирларини олиб бориш.
Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (ФАО) 1945 йилда тузилган бўлиб, унинг қароргоҳи Рим шаҳрида. ФАОнинг экологик фаолияти халқаро табиий ресурслардан оқилона ва самарали фойдаланиш орқали Ер юзида ортиб бораётган аҳолининг озиқ-овқатга бўлган талабини қондириш. ФАОнинг саъй-ҳаракати орқали «Дунё тупроқ картаси» тузилган. «Умумжаҳон тупроқ картаси» қабул қилинган, аҳолини жойлаштириш, озиқ-овқат муаммолари, саҳроланишга қарши кураш, сув ресурсларини тежаш ва улардан оқилона фойдаланиш мавзусидаги бир қатор халқаро анжуманлар ўтказилмоқда.
Ҳукуматлараро денгиз кенгаши ташкилоти (ЎДК) 1948 йилда тузилган бўлиб, унинг қароргоҳи Лондон шаҳрида. ЎДК дунё океани ва денгизларда сув транспортидан фойдаланишнинг экологик хавфсизлик даражасини таъминлаб беришда фаол иштирок этмоқда ҳамда уларнинг ифлосланишига қарши кураш бўйича бир қатор конвенциялар ишлаб чиққан. Бу ташкилот ўз таркибига 100 дан зиёд мамлакатларни бирлаштириб, денгиз сувлари муҳофазасига доир асосий халқаро принципларни ўрнатади ва унинг сиёсатини олиб боради.
Жаҳон метеорологик ташкилоти (ЖМТ) 1947 йилда тузилган бўлиб, унинг қароргоҳи Женева шаҳрида. ЖМТнинг мақсади инсонларнинг хўжалик фаолиятини сайёрамиз иқлимига таъсир кўрсатиш даражасини тадқиқ қилади ва уларга оид материаллар тўплайди. У атроф-муҳитнинг глобал мониторинг тизими (АМГМТ) бўйича ЖМТ, ЖССТ, ФАО, ЮНЕСКО ташкилотлари билан ҳамкорликда фаолият юргизади. Бу тизимни ЮНЕП ташкилоти мувофиқлаштириб туради.
АМГМТ ҳаракатдаги 5 дастурни мувофиқлаштириб туради:
атмосфера ҳавоси ҳолатининг мониторинги;
ифлослантирувчи моддаларни узоқ масофаларга кўчириш;
инсон саломатлиги;
дунё океанлари;
қуруқликдаги ресурсларни тиклаш.
Ўзбекистон Республикаси АМГМТ дастури бўйича тузилган «Иқлимнинг ўзгариши тўғрисида»ги конвенцияга 1993 йилдан бошлаб аъзо. Ўозирги кунда ушбу Конвенцияни 59 мамлакат ратификация қилган. 1996 йил 12—14 ноябрда Тошкент шаҳрида ўтказилган ушбу Конвенция бўйича Амалий йиғилишида қуйидаги масалалар кўриб чиқилди:
— иқлимнинг ўзгариши тўғрисидаги Конвенция билан Марказий Осиё давлатлари ва нодавлат ташкилотларини таништириш;
— Конвенцияга қўшилмаган мамлакатларни жалб қилиш;
— Марказий Осиё давлатларига БМТ, хусусан, ЮНЕП нинг ёрдам кўрсатиш йўлларини аниқлаш;
— ўзбошгидромет ва бошқа республикалар гидрометеорологик хизматларидан арид (қуруқ) иқлим шароитларида иқлимга саноат таъсирини аниқлаш методикаларини такомиллаштириш.
БМТнинг Табиий офатларни бартараф этишга ёрдам кўрсатиш бўйича бюроси (ЮНДРО) турли давлатлар ва ташкилотларга табиий офат натижасида юзага келган экологик инқироз ҳолатида ёрдам кўрсатишни ташкиллаштиради ва олиб боради. Бюро Ер юзида содир бўлаётган табиий офатлар бўйича маълумотлар банкига ва ҳар бир салбий экологик жараённинг олдини олишнинг аниқ тадбирларини қўллаш тавсияномаларига эга.
1948 йилда ташкил топган Табиат ва табиий ресурсларни муҳофазалашнинг халқаро иттифоқи (ТМХИ) нодавлат ташкилот бўлиб, у 100 дан зиёд давлат ва 500 дан зиёд нодавлат ташкилотларни аъзо қилиб олган. ТМХИнинг асосий вазифаси унга аъзо бўлиб кирган мамлакатлар ва уларда фаолият юргизаётган ташкилот, бирлашма, уюшма ва фуқароларнинг экология соҳасида ҳамкорлигини янада ривожлантиришдир.
ТМХИ ташкилоти қуйидаги масалалар бўйича фаолият юргизади:
табиий ўсимлик ва ҳайвонот дунёси ҳамда экотизмларни сақлаб қолиш;
ноёб ва йўқолиб бораётган ўсимлик ва ҳайвонот дунёси турларини ҳамда табиий ёдгорликларни сақлаб қолиш;
қўриқхона, резервация, миллий боғларни ташкил қилиш;
экологик ўқувни ташкиллаштириш.
ТМХИ ташаббуси билан Ер юзасида ноёб, йўқ бўлиб кетаётган ёки йўқолиш хавфида бўлган ўсимлик ва ҳайвон турлари бўйича «Халқаро Қизил китоб» тузилган ва унга доимо қўшимчалар киритилиб борилади. «Табиатни муҳофаза қилишнинг Бутунжаҳон стратегияси» дастури ишлаб чиқилган ва бунга асосан ўзбекистонда «Биологик хилма-хилликни сақлаб қолишнинг миллий стратегияси ва ҳаракатлар режаси» ишлаб чиқилган.
Do'stlaringiz bilan baham: |