Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги мирзо улуғбек номидаги ўзбекистон миллий университети


Табиий ҳодиса ва жараёнлар кўпқирралидир



Download 203,25 Kb.
bet12/68
Sana06.06.2022
Hajmi203,25 Kb.
#642619
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   68
Bog'liq
Экологик менежмент ва аудит

1. Табиий ҳодиса ва жараёнлар кўпқирралидир. Шунинг учун ҳам улар ҳар томонлама объектив баҳоланиши лозим. Бу деган сўз — ҳар бир табиий ҳодиса ёки жараёнга халқ хўжалигининг соҳавий зарурия­тига қараб ёндашиш керак. Лекин бу соҳавий ёндашув, авваламбор, экологик тизимларни сақлаб қолиш ва уларни қайта тиклаш нуқтаи назаридан амалга оширилиши мақсадга мувофиқ бўлади.
ўрта Осиёнинг табиий шароитида ўрмонлар қурилиш ёки кимёвий хом ашё манбаи эмас, балки экологик тизим ёки ландшафтларни бир меъёрда ушлаб турувчи элемент сифатида қаралиши керак. Минтақанинг ҳеч қанча майдонини эгалламайдиган сийрак дарахтзор ва бутазорлар сув ва тупроқ муҳофазасида «яшил қалқон», иқлимни мўътадиллаштирувчи «кондиционер», аҳолининг маданий дам олишини таъминлайдиган «оромгоҳ» сифатида қарашни тақозо этади.
Сув фондидаги дарёлар ўрта Осиё шароитида суғориш ва аҳолининг маиший хизмати учун мўлжалланиши керак. Чунки, иссиқ иқлим (арид) шароитида, сув аҳоли учун ҳаёт манбаидир. Сибирь, Узоқ Шарқ каби совуқ ёки нам иқлимли минтақалар учун дарёлар, авваламбор, аҳолининг транспорт хизматини бажарувчи ва арзон энергетика манбаи ҳисобланади. Дарёлар инсон ҳаётида билвосита — қишлоқ хўжалиги, металлургия, тоғ-кон, кимё саноати каби сувни кўп талаб қилувчи халқ хўжалиги тармоқларига хизмат қилади. Табиат паст­қамлари ёки жарликлари турли чиқитлар ёки маиший ахлатлар ташлайдиган «табиий ўра» бўлиб қолмаслиги лозим.
2.Табиатни муҳофаза қилиш ва табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш минтақавийдир,яъни маҳаллий ва регионал шароитларни (табиий, иқтисодий, ижтимоий, сиёсий, маданий) инобатга олган ҳол­да экологик тадбирларни олиб бориш қоидаси демакдир. Мамлакатимиз иқтисодий ривожининг таянчи бўлган табиат бойликларидан фойдаланиш ва уларни муҳофаза қилиш, ресурсларни ҳар томонлама баҳолашни, истиқболли йўналишларни аниқ­лашни, маҳаллий ва экологик шароитларни инобатга олган ҳолда амалга оширишни талаб этади. Чунки ўзбекистон Республикасида (умуман Ер куррасида) табиий объектларнинг сон ва сифат кўрсаткичлари майдон ва макон бўйича бир текисда жойлашмаган. Бирон-бир минтақада маълум бир табиий объект ёки ресурснинг мўллиги иккинчи бир минтақада унинг етишмаслигини қоплаб бера олмайди ёки бирон-бир минтақада экологик хавфсиз муҳит шароити иккинчи бир минтақанинг экологик инқирозини бартараф этишга асос бўла олмайди.

Download 203,25 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   68




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish