Олий Мажлис Қонунчилик палатасига Конституциянинг 79-моддасидан келиб чиққан ҳолда қуйидаги ваколатлар берилади:
— атроф-муҳит муҳофазасига доир қўмита раислари ва ўринбосарларини сайлаш;
— экологик соҳада, давлатнинг ички ва ташқи экологик сиёсатига доир қарорлар қабул қилиш.
Ўзгартирилган ва қўшимчалар қилинган Конституциямизнинг 80-моддасидан келиб чиққан ҳолда Олий Мажлис Сенатига қуйидаги мутлақ ваколатлар берилади:
— ўзининг экологик йўсиндаги қўмиталарининг раислари ва ўринбосарларини сайлаш;
— Президентнинг тақдимига биноан Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг раисини тайинлаш ҳамда уни лавозимидан озод этиш;
— Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси раисининг ҳисоботини эшитиш;
— экологик соҳадаги давлатнинг ички ва ташқи сиёсати масалалари юзасидан қарорлар қабул қилиш.
Ўзбекистон Республикаси Президенти давлат ва ҳукумат бошлиғи сифатида Конституциямизнинг 93-94-моддаларига биноан бир қатор ўта муҳим марказий Экологик менежмент ва аудит функцияларини амалга оширмоқда. Собиқ Иттифоқ республикалари орасида Ўзбекистонда биринчилар қатори Президентлик институтининг жорий қилиниши унинг тинч ва осойишта йўл билан босқичма-босқич бозор иқтисодиётига ўтиб боришига хизмат қилмоқда. У миллий хавфсизликни таъминлашнинг асосий кафили сифатида экологик хавфсизликни таркиб топтириш учун хизмат қилади. Президентнинг Экологик менежмент ва аудит ваколати жуда кенг қамровлидир, масалан:
— фуқароларни тоза атроф-муҳитда яшаш ҳуқуқини таъминлаш, Конституция ва қонунлардаги экологик талабларга риоя этилишини кафолатлайди;
— экологик хавфсизликни муҳофаза этади;
— ички ва халқаро ташқи экологик муносабатларни ўрнатишда Ўзбекистон Республикаси номидан иш кўради; музокаралар олиб боради, шартнома ва битимларни имзолайди ҳамда уларга риоя этилишини таъминлайди;
— Олий Мажлисга ҳар йили ички ва халқаро аҳвол, жумладан, атроф-муҳит ҳолатига тегишли маълумотнома тақдим этади;
— ҳуқуқни муҳофаза этувчи органларнинг экологик қонунчиликни таъминлашига доир ишларини мувофиқлаштиради;
— Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг раиси номзодини Олий Мажлисга тақдим этади;
— экологик қонун меъёрлари ва қоидаларини бузган ҳокимларни лавозимидан озод этади;
— республика бошқарув органлари, шунингдек, ҳокимларнинг қабул қилган ноэкологик ҳужжатларини тўхтатади ва бекор қилади;
— экологик қонунларни имзолайди, ноэкологик қонунларни такроран муҳокама қилиш ва овозга қўйиш учун Олий Мажлисга қайтаради;
— экологик хавф юзага келган тақдирда Ўзбекистон Республикасининг бутун ҳудуди ёки унинг айрим жойларида фавқулодда ҳолат жорий этади ва Олий Мажлис тасдиғига киритади;
— орден, медаль, ёрлиғ, малакавий ва фахрий унвонлар билан табиатни муҳофаза қилишда жонбозлик кўрсатганларни мукофотлайди;
— давлатнинг экологик назорат хизматларини тузади;
— Конституция ва қонунлар ижроси юзасидан давлат аҳамиятига молик фармонлар, қарорлар ва фармойишлар чиқаради.
Қўшимча қилинган ва ўзгартиришлар киритилган Конституциямизнинг 93—94-моддаларига биноан, унда юқорида зикр этилган экологик ваколатларнинг деярли ҳаммаси сақланиб қолинди.
Япония, Ҳиндистон, Германияда бўлгани каби Ўзбекистон Республикасида ҳам давлатнинг ижроя ҳокимиятининг экологик аҳамияти каттадир.Вазирлар Маҳкамаси Конституциямизнинг махсус ХХ боби 98-моддаси, 1993 йил 6 майдаги «Ўзбекистон Республикасининг Вазирлар Маҳкамаси тўғрисида»ги қонунининг 1-моддасига кўра давлатимиз ҳукумати — иқтисодий, ижтимоий ва маънавий соҳаларнинг самарали фаолият кўрсатишига, қонунлар, Олий Мажлис ва Президент қарорлари, фармони, фармойишларининг ижро этилишига раҳбарликни таъминловчи, ижро этувчи орган ҳисобланади. Унинг фаолиятисиз ҳар қандай экологиялаштирилган Конституция, қонун, қарор, фармон ва бошқа ҳуқуқий норматив ҳужжатлар ўз ўрнини ҳаётда топа олмайди. Шунинг учун ҳам у экологик-ҳуқуқий механизмнинг муҳим ва асосий звеноси ҳисобланади.
Вазирлар Маҳкамаси коллегиаллик, демократик ва қонунийлик, Ўзбекистонда яшовчи барча миллат ва элатларнинг манфаатларини ҳисобга олиш принципларидан келиб чиққан ҳолда, Экологик менежмент ва аудитда иштирок этувчи барча давлат, нодавлат, ўзини ўзи бошқариш ҳамда халқаро ҳамжамиятлар билан атроф-муҳит муҳофазаси борасида ҳамкорлик қилади ва амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ уларга зарур ёрдам кўрсатади.
Вазирлар Маҳкамаси таркибига — Президент (Вазирлар Маҳкамасининг раиси сифатида), бош вазир, унинг ўринбосарлари, вазирлар, давлат қўмитасининг раислари, давлат ва хўжалик бошқарувининг бошқа органларининг раҳбарлари, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг Раиси киради. Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳар йили 2 марта (ярим ва йиллик) ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришга оид ҳисоботни Вазирлар Маҳкамасига тақдим қилади. Жумладан, Республикада экологик ҳаётнинг барча жабҳалари бўйича кенг қамровли масалаларни кўриб чиқади.
Вазирлар Маҳкамаси ўзи тўғрисидаги қонуннинг 6—7-моддаларига кўра, Олий Мажлис билан экологик масалалар бўйича муносабатларини мувофиқлаштиради. У ўз экологик фаолият дастурини тақдим этади. Республикада экологик ривожлантиришнинг асосий йўналишлари, бюджетдаги атроф-муҳитни муҳофаза қилишга оид асосий кўрсаткичлар ва унга киритиладиган ўзгаришларни ишлаб чиқади, Олий Мажлис тасдиғига тақдим этади ҳамда бу борада унга ҳисоб бериб туради. Вазирлар Маҳкамаси аъзолари Олий Мажлис йиғилишларида қатнашиш ва ахборот бериш ҳуқуқига эга. Олий Мажлиснинг Атроф-муҳит ва табиатни муҳофаза қилиш масалалари қўмитаси каби барча экологик масалаларни ҳал қилиш билан боғлиқ бўлган қўмита ва комиссияларининг Ҳукумат фаолияти масалаларига доир тавсиялари ва таклифларини Вазирлар Маҳкамаси кўриб чиқади ва улар юзасидан тегишли чора-тадбирлар қабул қилади ҳамда ахборот беради. Депутатлар ёки комиссия ва қўмиталарнинг экологик масалалар бўйича сўровларига 3 кун ичида ёзма ёки оғзаки жавоб беради.
Вазирлар Маҳкамаси ўз ваколат доирасида Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг экологик масалалар бўйича давлат ҳокимияти ва бошлиғи томонидан қабул қилинган меъёрий ҳужжатларнинг мазкур Республикада бажарилишига оид ахборотларни эшитади, таклифларини кўриб чиқади, низоли масалаларни ҳал этади, унинг ноэкологик қарорлари ва фармойишларининг ижросини тўхтатади. Вазирлар Маҳкамаси томонидан Қорақалпоғистон Республикасини экологик жиҳатдан ривожлантириш, унинг бойликларидан оқилона фойдаланишга тааллуқли масалалар ҳал этилаётганда ҚР Вазирлар Кенгашининг фикри ҳисобга олинади. Шунинг учун ҳам Вазирлар Маҳкамасида унинг Доимий ваколатхонаси фаолият юритади.
Вазирлар Маҳкамаси ўзи тўғрисидаги қонуннинг 9-моддасига биноан маҳаллий ҳокимиятлар (вилоят, туман, шаҳарлар)нинг ижро этувчи органлари билан доимо ҳамкорликда фаолият юритади. Маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг экологик фаолиятини мувофиқлаштиради, уларнинг атроф-муҳит муҳофазасига доир таклифларини кўриб чиқади. Вазирлар Маҳкамасининг экологик қарорлари, фармойишлари, йўриқномалари, топшириқларининг бажарилишини назорат қилади, уларни бажариш юзасидан ҳокимият раҳбарларини йиғади ва ахборотларини тинглайди. Марказий аппарат ва органлар билан маҳаллий ҳокимият органларининг экология борасидаги ҳамкорлигини таъминлайди ҳамда низоли масалаларни ҳал этади. Маҳаллий ва регионал миқёсда атроф-муҳит муҳофазасига оид режа ҳамда дастурларини кўриб чиқади ва тасдиқлайди. Маҳаллий аҳамиятга эга бўлган ноэкологик қарор ҳамда фармойишларни тўхтатиб қўйиш ва бекор қилиш ҳуқуқига эга.
Ўзи тўғрисидаги Қонуннинг 10-моддасидан келиб чиққан ҳолда экология ва атроф-муҳит муҳофазасига доир Вазирлар Маҳкамаси:
— экологик тадбирларнинг иқтисодий механизмини шакллантириш ва реализация қилиш;
— табиий ресурслардан оқилона фойдаланишга қодир бўлган турли мулк шаклларини юзага келтириш ва уларнинг фаолиятини қўллаб-қувватлаш;
— экологик тўлов ва экологик тадбирларни кредитлаштириш тизимини мустаҳкамлаш ва уни амалга татбиққилиш;
— Республика бюджетида атроф-муҳит муҳофазасига доир маблағ миқдорини аниқлаш ва уни Олий Мажлис тасдиғига киритиш;
— экологик дастур ва истиқболли йўналишни ишлаб чиқиш ва уларнинг ижросини ташкил этиш;
— Экологик менежмент ва аудит тузилмасини такомиллаштириш — вазирликлар, давлат қўмиталари, идоралари, давлат ва хўжалик бошқарувининг бошқа органларини тузиш, қайта ташкил этиш ва тугатиш тўғрисидаги таклифларни ишлаб чиқиш;
— экология фани ва техникасини ривожлантириш; табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш ва уларни муҳофаза қилиш чора-тадбирларини амалга ошириш;
— фуқароларнинг тоза атроф табиий муҳитга бўлган талабини қондириш;
— экологик таълим, экология ва саломатликни ривожлантириш ҳамда такомиллаштиришнинг асосий йўналишларини белгилаш, экологик маданиятни ривожлантиришга кўмаклашиш;
— миллий хавфсизлик элементи бўлган экологик хавфсизликни ошириш;
— давлат бошқарув органларининг табиатни муҳофаза қилиш тадбирларини биргаликда ўтказиш;
— Республика ва халқаро аҳамиятга эга бўлган йирик экологик дастурларни амалга ошириш борасидаги ишларни мувофиқлаштириш;
— атроф-муҳит ҳолатига салбий таъсир қилувчи катта авариялар, фалокатлар ва табиий офатларнинг оқибатларини тугатиш чора-тадбирларини кўриш;
— хорижий давлат ва халқаро ташкилотларда экология соҳаси бўйича ҳам вакилликни таъминлаш;
— ҳукуматлараро экологик шартнома ва битимлар тузиш, уларни бажариш чора-тадбирларини кўриш;
— экологик жиҳатдан ташқи иқтисодий, илмий-техникавий ва маданий ҳамкорлик соҳасида раҳбарликни амалга ошириш каби ваколатларга эга.
Вазирлар Маҳкамаси таркибидаги давлат ва хўжалик бошқаруви органларида Экологик менежмент ва аудитнинг умумий масалалари бўйича ишларни мувофиқлаштиради ва йўналтиради. Уларнинг низомлари, аппаратлар сони ва уларга сарфланадиган маблағлар миқдорини белгилайди. Уларнинг раҳбар ходимларини тайинлайди ва лавозимидан озод этади. Умуман олганда, ўз тизимидаги барча бўлинмаларнинг Экологик менежмент ва аудитида назорат ўрнатади ва тегишли қарорлар қабул қилади.
Мустақил Республикамиз 13 йил мобайнида Вазирлар Маҳкамаси томонидан юзлаб экологик тусдаги қарорлар, фармойишлар, йўриқномалар қабул қилди. Махсус вазирликлар, давлат қўмиталари, агентликлар ва ассоциациялар ташкил этилди, уларнинг Экологик менежмент ва аудит тизими қайта кўриб чиқилди. Масалан, 1998 йил 1 апрелда ВМнинг 139-сонли қарори билан «Ўзбекистон Республикасида биологик хилма-хилликни сақлашнинг миллий стратегияси ва ҳаракатлар режаси» қабул қилинди. Худди ана шу йил Ер ресурслари давлат қўмитаси ташкил этилди.
«1998—2005 йилларда Ўзбекистон Республикасида атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ишлари дастури тўғрисида»ги 20 октябрь 1999 йил 469-сонли Вазирлар Маҳкамасининг қарори жуда муҳим экологик-ҳуқуқий манба бўлиб қолди. Унда кейинги 7 йил мобайнида атроф табиий муҳитни муҳофаза қилишнинг қуйидаги асосий чора-тадбирлари белгиланиб олинди:
Do'stlaringiz bilan baham: |