Биринчидан, ўзимиз бошлаётган ишни пухта бил ишга; иккинчидан,
харажатларни биламиз, корхонани яхши бошкаришга; учинчидан, ўз ғоямизни
бошқарилувчига тез етказамиз ва молиявий фаолиятимизни режа асосида олиб боришга эришамиз.
Бизнес-режа жуда кўп бўлимлардан иборат:
Резюме (хулоса),
Корхона (фирма) ҳақидаги маълумотлар.
Товар (маҳсулот ёки хизмат) турлари.
Сотув бозори.
Маркетинг стратегияси.
Ишлаб чикариш дастури.
Ишлаб чикаришни ташкил этиш.
Корхонанинг ташкилий-режа шакли.
Молиявий режа.
Лойиханинг рентабеллиги (фойдалилиги, самарадорлиги, натижалилиги).
Режалаштиришни такомиллаштиришнинг асосий йўналишлари
Давлатнинг иқтисодий стратегиясида бошқарув ва унинг энг муҳим функцияси бўлган режалаштиришни такомиллаштириш алохида ўрин эгаллайди. Чунки у режалаштиришнинг барча даражалари ва соҳаларида қонуний жараён ҳисобланади. Бу эса жамиятда ишлаб чиқариш кучлари ва ишлаб чикариш муносабатларининг тараққиёти билан боғлиқ бўлган вазифалар билан белгиланади.
Саноат ишлаб чиқаришини режалаштиришни такомиллаштириш соҳасида энг аввало, қуйидаги вазифаларни ҳал этиш лозим:
режалаштиришнинг мамлакат ижтимоий-иктисодий ривожланишини тезлатишга, саноатнинг илгор структурасини шакллантиришга, уни балансли ва мутаносиб ривожлантиришга, ишлаб чикаришнинг иктисодий ва ижтимоий ҳамда илмий ва техникавий салоҳиятдан самарали фойдаланишга таъсирини кучайтириш;
фан-техника таркқиётини жадал ва узлуксиз амалга оширишни оқилона башорат қилишга эришиш;
башорат қилиш билан истикболли ва жорий режалаштириш ўртасидаги алоқаларни мустаҳкамлаш. Бу вазифаларни амалга ошириш технологияларидан кенг фойдаланиш;
режа кўрсаткичлари тизимини такомиллаштириш, уларни пировард натижалар сари йўналтиришни кучайтириш ҳамда меҳнат, моддий, молия ресурсларидан фойдаланиш самарадорлигини, маҳсулотнинг сифати ва уни янгилаш миқёсларини акс эттирадиган кўрсаткичлардан кенг фойдаланиш.
Галдаги энг муҳим вазифалардан бири-режалаштиришнинг илмий савиясини, даражасини оширишдир. Режалар илмий тарзда тузиб чикилиши, иктисодий ва ижтимоий жихатдан асослаб берилган ва тўла-текис баланслаштирилган бўлиши керак. Аникрок қилиб айтганда, миллий иктисод, жумладан, саноат режаларида кўзда тутилган ишлаб чикаришни ўстириш, ялпи ички маҳсулотни кўпайтириш суръатлари ва асосий мутаносибликлар оптимал булиши, яъни мавжуд имкониятлардан янги жамиятнинг объектив иктисодий қонунларига мувофиқ равишда энг яхши, энг самарали фойдаланишни таъмин этиш керак. Ҳозирги жадаллашган фан-техника тараккиёти шароитида режалаштиришнинг энг мухим вазифаларидан бири илм ва техниканинг сўнгги ютуқларини саноат оркали тез суръатларда ўзлаштириб олишни режаларда, айникса, истикболли режаларда кўзда тутишдан иборат. Истикболли режаларнинг ролини ошириш режалаштириш учун илмий ва амалий жихатдан асосланган нормативлар тизимини вужудга келтиришни талаб этади. Шундагина режалаштиришда таваккалчилик юз беришининг олдини олиш хамда ишлаб чиқаришнинг натижалилигини юкори даражага кўтариш бўйича имкониятларни ишга солиш мумкин бўлади.
Ишлаб чиқаришни ривожлантиришни шундай режалаштириш керакки, натижада маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажми кўпаяди, мехнат унумдорлиги борган
сари кўтарилсин, маҳсулотнинг таннархи пасайсин, корхона фойдаси ошиб борсин.
Хўш, бунинг учун нималар килиш керак?
Бунинг учун энг аввало, инвестициялардан, моддий, мехнат ва молиявий ресурслардан оқилона ва самарали фойдаланмоқ керак.
Режалаштиришни янада такомиллаштириш учун бу жараён билан шуғулланадиган идораларни истеъдодли ва иқтидорли, билимдон, обрули, ўз ишининг кўзини биладиган кадрлар билан мустаҳкамлаш керак. Фақат шундай мутахассисларгина бу соҳада руй бериши мумкин булган ўзбошимчаликлар ва субъективизмга бархам берадилар.
Peжaлар тузиш ишнинг бир қисмигина холос. Унинг бажарилиши ва ошириб бажарилиши ҳар бир раҳбар ва ходимнинг aкл заковати, ташаббускорлиги ва фидокорона меҳнатига боғликдир. Агарда жамоа ва унинг ҳар бир ходими ўз вазифаларини мунтазам, бекаму-кўст бажариб борса белгиланган режалар албатта, муваффаққиятли бажарилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |