Режалаштириш назариясида хўжаликка раҳбарлик қилишнинг маълум фундаментал қоидалари, яъни тамойиллари масаласи алоҳида ўрин эгаллайди. Бозор муносабатлари шароитида бундай тамойиллар жумласига қуйидагилар киради:
Илмийлик тамойили;
Режаларни маълум максадга йўналтириш тамойили;
Мутаносиблик ва баланслилик тамойили;
Комплекслик тамойили;
Узлуксизлик тамойили;
Баркарорлик тамойили;
Тармоқ ва ҳудудий ривожланишнинг уйғунлиги;
Халқ хўжалиги ва унинг тармоқлари ҳамда корхона (фирма)лар ривожланишининг узвий бирлигини ҳисобга олиш тамойили.
Саноат ва унинг тармоқлари, корхоналари, ташкилотлари фаолиятларини режалаштирганда юқоридаги тамойилларга тўла амал қилинса топшириқларни муваффақиятли бажариш мумкин, иқтисодий ўсиш кучаяди ва ишлаб чиқариш самарадорлиги албатта, кўтарилади. Юқорида келтирилган тамойилларни амалга ошириш учун бир қатор усуллардан — баланс, мақсадли, норматив, статистик-иқтисодий, кўп вариантли, иқтисодий-математик матрика усулларидан фойдаланилади.
Баланс усули режалаштиришнинг бош усули ҳисобланади. Факат баланс усулигина асосий пропоркияларни белгилаш, ресурсларнинг жамият эҳтиёжларига мувофиқлигини аниқлаш, режаларни реал ва натижали қилиш имконини яратади. Баланслардан истиқбол ва жорий режаларнинг барча бўлимларини ишлаб чиқишда фойдаланилади.
Саноат ишлаб чиқаришини режалаштиришда баланс усулидан кенг фойдаланилади, чунки у халқ хўжалигининг етакчи тармоғи бўлган соҳаларини муайян шароитда аник вақт ва маълум фазода яхлит ҳолда, бир-бирига боғлиқ техник-иктисодий кўрсаткичлар ёрдамида акс эттира олади. Баланслар ишлаб чиқаришнинг кўлами ва динамикаси, унинг таркиби ва тузилмаси ҳамда самарадорлиги тўғрисидаги маълумотларни мужассамлаштиради. Уларда саноат тармоғи ва миллий иқтисодиётнинг бошқа тармоклари ўзаро муносабатларини кўриш мумкин.
Режалаштиришда балансларнинг қиймат, натура-қиймат, моддий, мехнат ва молиявий турларидан кенг фойдаланилади.
Анъанавий киймат баланслари каторига: ялпи ижтимоий махсулот баланси, миллий даромад баланси, асосий фондлар баланси, товар обороти ва ресурслар баланси, ташки савдо ва тўлов баланслари киритилади.
Балансларнинг энг мухимларидан бири моддий баланс булиб, у маҳсулотларнинг энг муҳим тўпламини қамраб олади. Балансларни ишлаб чикиш катта билим ва илм, тажриба, ижобий ёндашувлар талаб қилувчи мураккаб ишдир.
Режалаштириш амалиётида натура ёки моддий балансларнинг қуйидаги уч туридан:
мехнат қуролларининг баланслари;
мехнат буюмларининг баланслари;
халқ истеъмоли буюмларининг балансларидан фойдаланиш мумкин.
Моддий баланслар маълум чизмалар бўйича ишлаб чикилиб, унда, бир томондан, махсулот ресурслари, иккинчи томондан, унинг айрим қисмлари бўйича таксимланиши курсатилади (5-чизмага каранг).
Do'stlaringiz bilan baham: |