Мавзу. Диссертация устида ишлаш
Мазкур мавзуда тадқиқотчи диссертация устида самарали ишлаши учун ишни режалаштиришдан олдин нима ишларни амалга ошириш кераклиги билан
таништирилади. Диссертация мавзусини тўғри танлаш муҳим бўлиб, ишнинг бориши унга боғлиқдир. Мавзу танлангандан сўнг, тадқиқотчи мавзунинг дорлзарблигини асослаши, тадқиқотнинг мақсади, объекти ва предметини аниқлаши керак. Қўйилган мақсадга мос илмий фараз баён қилинади. Сўнгра, мақсад ва фараздан келиб чиқиб, тадқиқотнинг вазифалари ва методлари аниқланади ҳамда унинг тахмин қилинаётган илмий янгилиги, назарий ва амалий аҳамияти аниқлана
13.1. Ишни режалаштириш.
Тадқиқотчи диссертацион ишнинг режасини тузишдан олдин, илмий раҳбар билан биргаликда мавзу танлайди. Диссертация мавзусини тўғри танлаш муҳим бўлиб, ишнинг бориши унга боғлиқдир. Мавзу танлангандан сўнг, тадқиқотчи мавзунинг долзарблигини асослайди, тадқиқотнинг мақсадини, объект ва предметини аниқлайди. Қўйилган мақсадга мос илмий фараз ифодаланади. Мақсад ва фараздан келиб чиқиб, тадқиқот вазифалари ва методлари баён қилинади. Сўнгра, тахмин қилинаётган илмий янгилиги, назарий ва амалий аҳамияти аниқланади.
101
Диссертаци
Юқорида айтилганлар асосида, аспирант ёки тадқиқотчи режа-проспект тузади. Бу дегани, мантиқий тартибда жойлашган саволларнинг рефератив баёни бўлиб, кейинчалик булар бўйича тўпланган материал тартибга келтирилади. Бундай режага мунтазам равишда янги ва янги маълумотлар қўшилиб, уни диссертация ишининг таркибий схемаси кўринишига келтиради. Режа бандларининг мантиқий кетма-кетлиги муҳим аҳамиятга эга.
Тадқиқот ишининг босқичлари бири-иккинчисидан кейин келиб, бирининг бажарилиши иккинчисини бажаришга олиб келиши керак. Режа динамик тавсифга эга бўлиб, у тадқиқот жараёнида асосий стратегияни сақлаган ҳолда, тактик ўзгартиришлар киритишга имкон бериши зарур.
Адабиётларни вазифаларни назарий таҳлил
Қуйида, 1974-1990 йиллар оралиғида “Ўқувчиларда табиий-илмий тушунчаларни шакллантиришда предметлараро боғланишларнинг дидактик функциялари” мавзуидаги тадқиқот ишининг мантиқий кетма-кетлигини келтирамиз. Тадқиқотнинг узоқ муддатада олиб борилиши, унинг параметрларини ўзгартиришга, қўйилган вазифаларни чуқурроқ аниқлашга ва янгиларини пайдо бўлишига олиб келди(схемага қаранг).
Тадқиқот натижаларини ўрганиш
Тадқиқотнинг
|
|
асосий нати- жаларини нашр қилиш
|
|
қилиш.
|
Вазифаларни қўйиш.
Ишчи фаразни аниқлаш ишлари материалларин и тасдиқлаш
Вазифаларн и ҳал қилиш йўллатини излаш
Тажриба- синов ишлари материалла- рини ишлаб чиқиш
Тажриба- синовини муҳокама қилиш
Тажриба- синов ишларини ўтказиш
102
Мезонларни ишлаб чиқиш
Натижаларни баҳолаш ва умумлаштириш
Қўйилга
Тадқиқо
тнинг режа-проспектидан ташқари, аспирант ёки тадқиқотчининг шахсий иш режаси тузилади, бу диссертация устида ишлашнинг асосий хужжати бўлиб ҳисобланади. Бунда, аспирант ёки тадқиқотчининг илмий мутахассислиги ва ўқув-илмий фаолияти аниқланади ҳамда номзодлик имтиҳонларининг муддати, аспирантнинг ҳар ўқув йилидаги аттестация натижалари, диссертация боблари устида ишлаш муддатлари белгиланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |