Олий ва ўрта махсус таьлим вазирлиги самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти


Дисконт сиёсатининг максади, вазифалари ва уни амалга оширишнинг асосий юналишлари



Download 64,86 Kb.
bet3/6
Sana12.07.2022
Hajmi64,86 Kb.
#781950
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
Рузикулов Дилшод курс иши xalqaro valyuta —

1.2 Дисконт сиёсатининг максади, вазифалари ва уни амалга оширишнинг асосий юналишлари
Валюта курсини таргетлашда дисконт режимини қўлланиши қуйидаги шарт шароитлар билан чамбарчас боғлиқ:

  • валюта курсининг мақсадли кўрсаткич доирасида бўлишини таъминлашда марказий банкларнинг имконияти олтин-валюта захираларининг ҳажмига боғлиқ бўлади. Захираларнинг етарлича бўлмаслиги валюта курсининг кадрсизланишига олиб келади, бу эса кейинги даврларда ҳам девальвацион ва инфляцион кутилмаларни оширади. Бу, ўз навбатида, импорт нархларининг ошишига ҳамда ички валюта бозорида чекловларнинг ўрнатилиши натижасида иқтисодиётда хуфёна валюта бозори ва турли айирбошлаш курсларининг юзага келишига сабаб бўлади;

  • миллий валюта айирбошлаш курсининг бир неча марта режали девальвацияси амалга оширилганда, девальвацион ва инфляцион кутилмаларнинг кучайиши оқибатида инфляция даражаси ошиши хатари юзага келади;

  • номинал айирбошлаш курси қатъий белгиланадиган шароитда реал айирбошлаш курсининг ошиши тўлов балансининг ёмонлашишига ва иқтисодиётда девальвацион хатарларнинг ортишига олиб келади;

  • нархлар даражаси ва айирбошлаш курсига бўлган босимнинг кучайиши марказий банкларнинг молиявий барқарорликни таъминлашдаги имкониятига нисбатан ишончсизликни келтириб чиқаради. Мазкур шароитда барқарорликни таъминлашга фоиз ставкаларининг оширилиши орқали эришилади. Бу эса ўз навбатида, иқтисодиётнинг реал сектори ривожланишига ўзининг салбий таъсирини кўрсатади.

Хорижий мамлакатлар, шу жумладан, мустақил давлатлар ҳамдўстлиги давлатлари тажрибаси айирбошлаш курсини таргетлаш олтин-валюта захираларининг сезиларли даражада камайиши, курснинг сунъий равишда ушлаб туриш оқибатида маҳаллий ишлаб чиқарувчилар рақобатбардошлигининг пасайиши, экспорт сектори ривожланишининг секинлашиши ва иқтисодиётнинг ташқи омилларга таъсирчанлигининг ошиши каби қатор салбий оқибатларни келтириб чиқариши мумкинлигини кўрсатмоқда.
Валюта курси канали. Мазкур канал таъсири пул-кредит сиёсати шартларининг ўзгариши натижасида алмашув курсининг ички ҳамда ташқи товар ва хизматларга бўлган нисбий талабнинг ўзгариши орқали намоён бўлади.
Бошқа томондан, Марказий банк фоиз ставкасининг ўзгариши миллий валютадаги молиявий активлар даромадлилик даражасининг мос равишда ўзгаришига олиб келиб, алмашув курсига ўз таъсирини кўрсатиши мумкин.
Ички валюта бозорининг либераллаштирилиши жараёнида миллий валюта алмашув курсининг девальвацияси аҳолининг инфляцион кутилмаларини ошириб, валюта каналининг инфляцион кутилмалар канали билан алоқасини кучайтирди.
Бунда, инфляцион таргетлашга ўтиш алмашув курсининг эркин бозор шароитида шаклланиши талаб қилинишини инобатга олиб, валюта курси канали ва аҳолининг инфляцион кутилмалари даражаси орасидаги алоқадорликнинг мунтазам равишда камайтириб борилиши ўрта муддатли даврдаги муҳим вазифалардан бири ҳисобланади.
Дисконт сиёсатининг валюта курсига таъсирининг ташқи аспекти шундаки, марказий банк фоиз ставкаларини ўзгартириб валюта курси динамикасига таъсир ўтказади, яъни фоиз ставкаси кўтариш орқали капитал киримини рағбатлантиради ва миллий валюта курси ошади. Аксинча, фоиз ставкаси туширилса капитал фоиз ставкаси нисбатан юқори бўлган мамлакатларга чиқиб кетади ва миллий валюта курси тушади. Капитал оқимини бошқариш бевосита валюта курсини назорат қилиш имконини беради.
Очиқ бозордаги операциялар деганда марказий банктомонидан қимматли қоҳозларни сотилиши ёки сотиб олиниши тушунилади. Очиқ бозордаги операциялар мамлакатдаги пул массасини назорат қилиш имконини беради.
Шундай қилиб, валюта муносабатларининг бозор ва давлат томонидан тартибга солиниши бир-бирини тўлдиради. Ривожланишнинг маълум даврида (иқтисодий барқарор ва либерализация даврида) бозор дастаклари кўпроқ амал қилса, бошқа даврларда (иқтисодий ривожланишнинг ўтиш даврида, инқироз, урушлар, табиий офатлар шароитларида) тартибга солишнинг давлат дастаглари ишлатилади. Биринчиси рақобатга асосланган бўлиб иқтисодий ривожланишга туртки беради, иккинчиси эса, валюта муносабатларининг бозор томонидан тартибга солишда вужудга келадиган салбий оқибатларни бартараф этади. Булар орасидаги чегара маълум бир шароитдаги ютуқ ва ютқазишлар орқали аниқлқнади. Шуниниг учун ҳам амалиётда улардан фойдаланиш мутаносиблиги тез-тез ўзгариб туради. Бироқ, давлат ҳар доим валюта муносабатларини регламентациялаш ва назорат қилиш мақсадида валюта бошқарувини сақлаб қолади.
Валютани тартибга солиш валюта муносабатлари шаклланиши билан бошланган амалиёт ҳисобланади. Бу валютани тартибга солишнинг маълум тартиб қоида, яъни механизми мавжуд бўлиб, бу механизм жаҳо валюта тизимларининг хусусиятидан келиб чиққан ҳолда турлича бўлган. Масалан, Париж ва Генуя валюта тизимлари даврида “олтин стандарти” қоидаси амал қилган бўлиб, валюта курслари “олтин нуқталар” механизмиорқали тартибга солинган. Бу тизимлар даврида олтин ягона универсал халқаро тўлов воситаси бўлган. “Олтин нуқталар” эса олтинни ташиш харажатларининг таъсирида натижасида нархининг ўзгаришидир. 1914 йилдан бошлаб баъзи мамлакатлардан олтин олиб чиқиш таъқиқлана бошлади ва бу адабиётларда валютани тартибга солиш амалиётидаги биринчи аҳамиятли чеклов чораси сифатида қаралади.
Валюта сиёсати валюта муносабатлари соҳасидаги иқтисодий,ҳуқуқий валюта ва ташкилий чора-тадбирлар мажмуини англатади.У кенг маънода қуйидаги элементлардан ташкил топади: алмашув курси сиёсати (курсни ўрнатиш механизми ва уни қуллаб-қувватлаш) расмий заҳираларни бошқариш, валютани тартибга солиш, ҳалқаро валютавий ҳамжиҳатлик ва халқаро валюта-молия ташкилотларида иштирок этиш.
Валюта сиёсатининг мақсади тўлов балансини мувозанатлаштириш, миллий валюта курсининг барқарорлигини таъминлаш, шунинг асосида давлатнинг ташқи иқтисодий позициясини барқарорлаштириш ҳисобланади. Валюта сиёсатининг ҳар қандай инструментни ташқи иқтисодий соҳани комплекс тарзда тартибга солишниг элементи ҳисобланиди ва иқтисодиётнинг ривожланиши учун қулай шароит яратишга қаратилади. Валюта бозори эса валюта сиёсатининг умумий контекстида чекланган мустақил аҳамиятга эга, энг муҳими, у ўзида ишлаб чиқариш, савдо ва капиталлар ҳаракатидагитенденцияларни акс эттиради.Ҳар қандай ривожланган давлатнинг миллий валюта режими валюта курсини ўрнатиш тартиби ва конвертирлаш масалаларни қамраб олади.
Иқтисодий адабиётларда валюта сиёсати шакллари сифатида дисконт ва девиз сиёсати ажратиб курсатилади.
Дисконт сиёсати Марказий банкнинг ҳисоб сиёсати бўлиб, фоиз ставкасини ўзгартириш орқали халқаро капиталларнинг ҳаракатини тартибга солишга қаратилади. У, бир томондан, валюта курси ватўлов балансини тартибга солишга,иккинчи томондан, ички пул массасини, кредитларни тартибга солишга йўналтирилади.Шундай килиб, дисконт сиёсати фоиз ставкаларини тартибга солишга асосланади. Бундай тартибга солинадиган асосий ставка қайта молиялаш ставкасидир.
Ўзбекистонда қайта молиялаш фоиз ставкаси тушиб бориш тенденциясига эга бўлиб, бугунги кунга келиб 10%ни ташкил этади (илова 3 га қаранг).Ҳозирга пайтда республикамизда миллий валюта курсини тартибга солишда дисконт сиёсатидан фойдаланиш амалиёти мавжуд эмас. Бунга сабаб, векселлар муомаласининг йўқлигидир, натижасида Марказий банкнинг дисконтсиёсатини ўтказиш имконияти чекланиб қолмокда.
Валютаси бўйича халқаро кредит қарздор мамлакатнинг валютасида ёки кредитор мамлакатнинг валютасида, шунингдек, валюта саватида ҳисобланадиган халқаро валюта бирлигида (СДР, Евро ва б.) берилиши мумкин.
Конвертация – миллий валюта бирлигининг қонуний алмашинуви, хорижий валюталарга алмаштириш имкониятидир.
Конвертация даражасининг ҳар-хиллиги ҳукумат томонидан ўрнатилган ваютавий чекловлар орқали белгиланади. Улар қуйидагига бўлинади:
Тўлиқ конвертация – миллий валютанинг хоҳлаган чет эл валютасига эркин алмашинуви, у барча ташқи иқтисодий алоқаларни қамраб олади.
Қисман конвертация – фақатгина жорий ҳисоблар бўйича чет эл валютасига эркин алмашуви тушунилиб, хорижий инвестициялар ва халқаро капиталлар ҳаракати билан боғлиқ операцияларга руҳсат этмайди.
Ташқи конвертация – тўлиқ ва эркин конвертациянинг норезидентларга берилиши, яъни мазкур мамлакатдаги жисмоний ва ҳуқуқий шухсларга конвертация йўқлиги тушунилади.
Ички конвертация – миллий валюта эркин чет эл валютасига алмаштириши ҳуқуқи мазкур мамлакатнинг резидентларига берилиши тушунилади.
У ёки бу конвертациянинг кўриниши ўз-ўзидан шаклланмайди балки, ҳукуматнинг валюта сиёсатининг йўналиши ва мақсадларини ҳисобга олиб, ҳукумат органларининг фаолиятидан келиб чиқади.
Ҳукумат органлари юқоридаги конвертация шаклларини танлашдан олдин, аввало, иқтисодий база ва институционал инфратузулмаларга, жорий ижтимоий-сиёсий аҳволга ва бошқаларга таянади. Шунга кўра ҳукумат валюта сиёсатининг стратегия ва тактикасини ишлаб чиқади. Валюта сиёсатини асосан ҳукуматнинг бир бўғини – Марказий Банк амалга оширади.
Марказий банкнинг валюта сиёсати деганда, унинг валюта муносабатларини тартибга солиш ва амалга ошириш соҳасидаги тадбирлари мажмуи тушунилади.
Марказий банкнинг валюта сиёсати пул-кредит сиёсатининг асосий воситаларидан бири ҳисобланади. Жаҳон банк амалиётида шу нарса маълумки, Марказий банк валюта сиёсати асосан: Марказий банк ҳисоб ставкасинни ўзгариши, валюта интервенцияси, ревальвация, девальвация, валюта резервларини диверсификация қилиш шаклларида намоён бўлади.
Дисконт (фоиз) ставкаси – ссуда капитали йиллик даромади бўлиб унинг абсолют катталигига нисбатан келиб чиқади. Демак, фоиз ўзининг иқтисодий маъноси бўйича ссуда капиталининг фойдаланганлик учун тўланадиган қўшимча қийматидир.
Фоиз ставкалари одатда фойда меъёри орқали аниқланади. Ëекин амалиётда фоиз ставкаси даражаси ссуда капиталларига бўладиган талаб ва таклифдан келиб чиқади. Бу талаб ва таклиф бир қанча иқтисодий ва бошқа омилларга боғлиқдир. Цикл фазаси, инфляция даражаси, иқтисодиётни давлат томонидан монопол бошқариш даражаси, Марказий банк сиёсати, ички омиллар шулар жумласидандир.
Фоиз ставкалари тузилиши асосида объектив тарзда пул бозорининг ставкаси ётади, яъни жуда кенг тарқалган ва ликвидли қисқа муддатли операциялари ставкалари банкларнинг ўз кредит фаолиятини қайта молиялаштиришда қўлланилади.
Шундай қилиб, банклар Марказий банк томонидан одатий ҳолда қайта молиялаштирилиши мумкин. Давлат расмий ҳисоб ставка курси валюта-пул бозорини тартибга солишнинг асосий йўлларидан биридир.
Хазина векселлари ставкалари пул-валюта бозори ставкалари таркибининг иккинчи гуруҳ элементларига киради, банклар депозитлар ва депозит сертификатлари учунчи гуруҳ элементларига киради.
Валюта интервенцияси – Марказий банк девиз сиёсатининг энг кенг тарқалган шакли ҳисобланади.
Марказий банкнинг валюта бозоридан миллий валюта бозорига таъсир этиш мақсадида чет эл валюталарини сотиш ва сотиб олишга валюта интервенцияси дейилади.
Ҳозирги пайтда валюта курсининг қисқа вақт оралиғида кутилмаганда юзага келадиган тебранишларга барҳам бериш валюта интервенциясининг асосий вазифа ва мақсади ҳисобланади. Марказий банклар валюта курсини исталган даражада ўзгартириш имкониятига эга эмас. ×унки улар валюта бозорларида тижорат банклари билан рақобат қила олмайди. Шу сабабли, валюта интервенциясидан мақсад валюта курсининг кескин тебраниш оқибатларини юмшатишдир.
Валюта интервенциясида расмий олтин-валюта заҳираси ёки Марказий банкнинг банклараро “своп” битимлари ҳисобга олинади.
Мамлакат пул-кредит сиёсати билан боғлиқ интервенциянинг “тозаланган” ва “тозаланмаган” турлари мавжуд. Уларнинг муомаладаги пул массаси ва фоиз ставкасига таъсир кўрсатиш масаласи муҳим аҳамиятга эгадир. Пул-кредит соҳасига назарий жиҳатдан “стерилизацион” интервенция таъсир этмайди, стерилланмаган интервенция эса таъсир этади.
Интервенциянинг иккинчи шакли мураккаб саналади ва ундан фойдаланиш кенг тарқалган. ×унки у пул кредит сиёсатига валюта бозоридаги талаб ва таклифларни ўзгартириш орқали таъсир этади.
Ҳозирги пайтда ҳар қандай интервенция валюта бозоридаги вазиятни барқарор ушлаш ҳамда валюта курсларининг тез тебранишининг олдини олиш мақсадида ўткзилмоқда. Валюта бозоридаги барқарор ҳолат, биринчи навбатда ташқи иқтисодий алоқаларни, жумладан бутун иқтисодиётни ривожланишини таъминлайди. Ҳар бир давлат валютаси интервенциясини иқтисодий шароитларидан, халқаро иқтисодий муносабатларнинг “очиқлик” даражасидан келиб чиқиб, ўз вазифаларига мослаб амалга оширади.
Марказий банк валюта курсининг барқарорлигини таъминлашга маълум миқдорда халқаро тўлов воситалари, яъни олтин-валюта резерви, ХВМнинг резерв позицияси заҳираларига ёки чет эл заёмларига эга бўлиши керак. Валюта резервлари – бу давлатнинг Марказий банкдари валюта заҳиралари зисобланади.
“Ўзбкистон Республикаси Марказий банк тўғрисида”ги қонуннинг 42-моддасида халқаро резервлар тўғрисида қуйидагилар қайд этиб ўтилган:Марказий банк ўзининг баланс ҳисобларига Ўзбекистон Республикасининг халқаро резервларини шакллантиради. Бу резерв қуйидагиларни:

  • олтин ва бошқа қимматли металларни;

  • нақд чет эл валютасини;

  • чет эл банкларида, халқаро молия ташкилотлари ҳисоб варақлари ва депозитларида бўлган чет эл валютаси қолдиқлари;

  • чет эл ҳукуматлари, банклари, халқаро молия ташкилотлари чиқарган ёки кафолатланган чет эл валютасидаги қимматли қоғозларни ўз ичига олади.

Марказий банк ҳукуматнинг монетар ҳамда валюта сиёсатини амалга ошириш учун, шунингдек халқаро операциялар бўйича ҳисоб-китобларни таъминлаш учун етарли даражада халқаро резервларни сақлаб туришга ёрдам беради.
Марказий банк валюта операцияларининг асосий қисми своп операцияларига тўғри келади. Своп операцияларининг пул бозорларига таъсири сезиларли. Марказий банк тижорат банкларида своп операциялари бўйича чет эл валюталарини, айтайлик АҚШ долларини сотиб олди, дейлик. Бунда у Марказий банк пулларини маълум даврда банклар ихтиёрига бериб қўяди. Ва аксинча, у своп битими бўйича банкларга АҚШ долларини сотди дейлик. Унда мамлакат пул бозори маълум пайтгача анча ликвидли маблағлардан маҳрум бўлади.
Марказий банк валюта сиёсатининг муҳим жиҳатларидан бири шундаки, у орқали кредит институтларининг ликвидлига таъсир этишнинг муҳим усулларидан бири гаров эвазига ссудалар бериши билан боғлиқ валюта операцияларини амалга оширишдир. Ушбу операцияларни амалга ошириш учун тижорат банклари Марказий банкнинг чет эл валюталаридаги активлардан вақтинчалик фойдаланиш ҳуқуқи берилади. Активларнинг ўзи эса Марказий банкнинг мулки бўлиб қолаверади. Шу сабабли, унга фоиз ҳисоблаб борилади.
Валютавий чекланишлар деганда, одатда чет эл валютаси, олтин ва бошқа қимматлиликлар билан бўладиган операцияларни давлат миқёсида қонун асосида чекланишлар тушунилади. Бу чорани амалга оширишдан мақсад тўлов балансининг активларига ва миллий валюта курсини қўллаб-қувватлаш ва унинг барқарорлигини оширишдан иборат. Миллий валюта барқарорлигини таъминлаш мақсадида Марказий банк томонидан мамлакатга чет эл капитали келиб тушушини таъминловчи чоралар ишлаб чиқилади, амалга оширилади ва валютавий чекловлар ўрнатади.
Валюта чекловлари қуйидагилар ҳисобланади:


  1. Халқаро тўлов ва капитал ўтказмаларини бошқариш, экспорт тушуми, фойда, олтин, қимматли қоғозлар алмашинувчанлигининг марказдан бошқарилиши;

  2. Хорижий валюталарнинг эркин олди-сотдисига чеклов;

  3. Давлат қўлидаги хорижий ва бошқа валюта қийматликларининг марказлашуви. Бунга, шунингдек, чеклар, аккредитивлар, хорижий қимматли қоғозлар, қимматбаҳо металлар киради.

Бунда қуйидаги валюта чекловлари мавжуд бўлади:




  • Марказий банк ва ихтисослашган банклар валюта операцияларининг марказлашуви;

  • Валюта операцияларини лицензиялаш ва хорижий қарздорларнинг, импортёрларнинг чет эл валютасини олиш учун валюта назорат органлари томонидан олдиндан рухсатноманинг талаб қилиниши тўлиқ ёки қисман валюта ҳисобварақларини блокировка қилиш;

  • Валюта алмашинувини чегаралаш.

Валюта чекловларининг иккита сфераси мавжуд: тўлов балансининг жорий операциялари (савдо ва “кўринмас” операциялар) ва молиявий (капитал ва кредитларнинг ҳаракати, фойда, солиқ ва бошқа тўловларни ўтказиш) операциялари бўйича.


Валюта чекловларининг шакллари уларнинг ички тартиби ва структурасини ифода этади. Жорий операциялар бўйича қуйидаги шакллариак акакак акакака қўлланилади:


  • Экспортёрлар Марказий банкка тўлиқ ёки қисман валюта тушумларини мажбуран сотиш;

  • Хорижий экспортёрлар тушумини блокировка қилиб, товарларни мазкур мамлакатда сотишларини таъқиқлаб қўйиш;

  • Импорт қилувчиларга чекланган миқдорда хорижий валюталарни сотиш;

  • Чет элда товарларни миллий валютада сотишни таъқиқлаш;

  • Айрим импорт товарларига хорижий валютада тўлашни чеклаш;

  • Экспорт ва импорт тўловлар муддатини назорат қилиш;

  • Валюта курсларининг ҳар хиллиги – ҳар хил операциялар, товар группалари, регионлар бўйича валюта курсларини дифференциаллашуви.
    II-жаҳон урушидан кейин кўп мамлакатлар – ХВФ аъзолари, унинг уставига зид равишда бир қанча валюта курсларини қўллашган. Францияда 10 хил валюта курслари ўрнатилган. 60-йилларнинг ўрталарига келиб Туркияда расмий валюта курсидан (1 АҚШ доллари=2,8 лира) ташқари бошқа дифференциаллашган курсларни қўллашган.

Валюта курсини кўтариб туришдан мақсад бўлиб, биринчи даражада импорт товарларини арзонлаштириш, ташқи қарзларни камайтириш, айрим товарлар экспортини жиловлаш ҳисобланади. Курсни пасайтириш қарама-қарши мақсадларни кўзлайди.
Қачонки валюта курслари унификация қилинганда валюта алмашинувини йўлга қўйиш мумкин.
Капитал ҳаракати бўйича чекловлар қуйидагилар:

  • Миллий ва хорижий валюта, олтин, қимматли қоғозлар чиқиб кетиши ва кредитлар беришни лимитлаш;

  • Кредит ва молиявий бозорларни назорат қилиш;

  • Миллий банкларнинг хорижий валютада халқаро кредитлар беришни чеклаш;

  • Норезидентларга мазкур давлат қимматли қоғозларини сотишни таъқиқлаш;

  • Валюта олиб киришни чегаралаш.
    Шундай қилиб, валюта чекловлари протекционистик амаллар бўлиб, қуйидаги мақсадларни кўзлайди:

  • Тўлов балансини барқарорлаштириш;

  • Валюта курсини қувватлаш;

  • Жорий стратегик мақсадларни ечиш учун давлат қўлида валюта қийматликларини йиғиш.

Бундан ташқари ҳукумат Марказий банки валюта курсига таъсир этиш орқали стратегик мақсадларни амалга оширади.
Валюта сиёсатининг муҳим инструменти бўлиб валюта курси ҳисобланади. Валюта курси бу мамлакат пул бирлигининг бошқа мамлакат пул бирлигида ифодаланган баҳоси бўлиб валюта курси даражасининг ўзи 2 хил усул билан бошқарилади:


  1. Бозор бошқаруви;

  2. Давлат бошқаруви.
    Бозор бошқаруви рақобат, қиймат, ҳамда талаб ва таклиф қонунлари асосида амалга оширилади.

Давлат бошқаруви бозор бошқарувининг салбий оқибатларини бартараф этиш ва барқарор иқтисодий ўсишни таъминлаш, тўлов балансини мувофиқлаштириш, ишсизлик даражасини камайтиришга қаратилади. Давлат валюта сиёсати ёрдамида валюта курси даражасига таъсир этади.
Ҳукумат валюта сиёсатининг асосий инструменти бўлиб юқорида айтилган валюта интервенцияси бўлиб ҳисобланади. Валюта интервенцияси Марказий банкнинг валюта бозорида миллий валюта пул бирликларини кучли хорижий валюталарга қарши олди-сотди операцияларидир. Валюта интервенциясининг асосий мақсади валюта курсини талаб ва таклиф ёрдамида ўзгартириш. Миллий валюта курсини кўтариш учун Марказий банк хорижий валюталарни сотиб, миллий валюталарни сотиб олиши керак. Бунда хорижий валютага талаб тушади, натижада миллий валюта курси кўтарилади.
Миллий валюта курсини тушириш учун Марказий банк валютани сотиб, хорижий валюталарни сотиб олади. Бу нарса хорижий валюта курсининг ошишига, миллий валюта курсининг тушишига олиб келади.
Интервенция қилиш учун расмий валюта резервларидан фойдаланилади. Резервларнинг ўзгариши, валюта курсини шакллантириш жараёнида давлат аралашувининг масштаб кўрсаткичи бўлиб хизмат қилади.
Расмий интервенциялар ҳар хил усуллар билан ўтказилади – биржаларда ёки банклараро бозорларда, брокерлар ёки бевосита банк операциялари ёрдамида.
Узоқ муддатда валюта интервенциялари орқали ижобий натижаларга эришиш учун қуйидагилар зарур:

  1. Валюта интервенцияларини ўтказиш учун керакли миқдорда Марказий банкдаги резерв кўлами;

  2. Марказий банкнинг узоқ муддатли сиёсатига бозор иштирокчиларининг ишончи;

  3. Иқтисодий ўсиш, инфляция темпи, пул массасининг ўзгариши ва ўсиши каби фундаментал иқтисодий кўрсаткичларнинг ўзгариши.
    Бундан ташқари дисконт сиёсати ҳам валюта курсига таъсир этади. Дисконт сиёсати – Марказий банк томонидан фоиз ставкаларини ўзгартириш; валюта курсини бошқариш мақсадида ички бозорда кредит баҳосига ва шу билан бирга халқаро капиталлар характерига таъсир қилиш тушунилади. Охирги пайтларда унинг валюта курсига таъсири аста-секинлик билан камайиб бормоқда.
    Шунингдек, протекционистик амаллар ҳам валюта курсига катта таъсир кўрсатади. Протекционистик амаллар ўз иқтисодиётини, шунингдек, ўз миллий валютасини ташқи таъсирдан ҳимоя қилишга қаратилган амаллардир. Уларга, юқорида айтилган валюта чекловлари, қонуний ёки маъмурий чекловлар киради.

Бошқача қилиб айтганда, ҳукумат валюта курсига таъсир этиш орқали валюта курси режимини таъминлайди.

Жаҳон амалиётида валюта режими асосан 3 хил бўлади:




  1. Фиксирланган валюта курси режими;

  2. Сузиб юрувчи валюта курси режими;

  3. Бошқариладиган сузиб юрувчи валюта курси режими.

Фиксирланган валюта курси тор доирада тебранади. Унинг асосида валюта паритети, яъни турли мамлакатларнинг пул бирликлари ўртасида расмий ўрнатилганётади.
Сузиб юрувчи валюта курси – эркин тебранувчи курс режими бўлиб, валюта бошқарувининг бошқарув механизмини (талаб ва таклиф) қўллаш асосидаамалгаоширилади.
Бошқариладиган сузиб юрувчи курс тизимида бозор талаб ва таклифидан ташқари Марказий банк интервенцияси ҳам қўлланилади.
Валюта курс режимини танлаш муаммоси иқтисодчилар ўртасида бахс - мунозараларга сабаб бўлмоқда XX асрда ҳеч қайси давлат юқорида айтилган биринчи ва иккинчи курс режимларининг биридан тўлиқ фойдаланмаган.
Марказий банк асосан шундай валюта режимини тиклашга ҳаракат қиладики, унда давлатнинг 3та иқтисодий масаласи амалга оширилиши ва бир-бири билан зид келмаслиги зарур.
Хозирги кўпчилик мамлакатлар бошқариладиган валюта курси режимидан фойдаланадилар.


Download 64,86 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish