Bog'liq Рузикулов Дилшод курс иши xalqaro valyuta —
2.2 Девиз валюта сиёсатининг амалга оширишдан кузланган асосий максад ва Ички валюта бозори Этика кодекси Ҳозирги кунда Валюта бозорини янада эркинлаштириш мақсадида биржадан ташқари валюта бозорини кенгайтириш ва кейинчалик талаб ва таклиф асосида айирбошлаш курсини шакллантириш тўғрисида муҳим ҳукумат қарорлари қабул қилинди. Валюта бозорида фаолият юритаётган барча хўжалик субъектлари учун тенг шароитлари яратиш, шунингдек мижозларнинг чет эл валютасидан фойдаланишлари тўғрисида қарорлари қабул қилишлари учун тижорат банкларига ваколатлар бериш:
Республика ички валюта бозорини валюта операциялари талаб ва таклиф асосида юзага келадиган айирбошлаш курси бўйича амалга ошириладиган реал бозорга айлантиришга ўтилмоқда.
Таъкидлаш керакки, илгари Марказий банк курси бўйича амалга оширилган кўпчилик валюта операциялари жорий йилнинг 1 июлидан эътиборан биржадан ташқари валюта бозоридаги талаб ва таклиф асосида таркиб топадиган эркин курс бўйича амалга оширилади.
Валюта операциялари бозори қатнашчиларига айланишни истаган маҳаллий тижорат банклари, аввало, ўзларини яхши мижозлар билан таъминлашлари керак. Банклар учун хорижий валюта билан савдо қиладиган зарур ташкилий тузилма-дилинг бўлимини ташкил этиш ҳам жуда муҳимдир. У фронт-офис (мижозлар билан ишлаш) бэкофис (маъмурият) ва бухгалтерияга бўлиниши керак. Бу вазифаларни аниқ тақсимлаш имконини беради. Валюта операциялари битимини тузишни ташкил этиш ва унинг технологиясига етарли эътибор бериш керак.
Ички валюта бозори Этика кодекси (бундан буён матнда Кодекс деб юритилади) ички валюта бозори иштирокчиларига нисбатан амал қилади. Кодекс ички валюта бозори иштирокчиларининг хулқ-атвори, уларнинг барқарор фаолият кўрсатишига асос бўлиб, барча манфаатдор томонларнинг қонуний ҳуқуқ ва манфаатларини ҳисобга олган ҳолда ҳалол ва холис фаолият юритишлари учун шаклланган умумахлоқ нормалари жамланмаси ҳисобланади. Ички валюта бозорининг барча иштирокчилари Кодекс қоидаларига риоя қилиш юқори ахлоқий (этик) стандартларга асосланган бозор фаолияти учун муҳим эканлигини билишлари зарур.
Мазкур Кодекс асосида ички валюта бозорининг ҳар бир иштирокчиси ўз фаолиятининг хусусияти ва кўламини ҳисобга олган ҳолда ички этика кодексини ишлаб чиқиши лозим.
Кодекс Халқаро ҳисоб-китоблар банки (Bank for International Settlements) томонидан қабул қилинган “Валюта бозорининг глобал кодекси” ҳамда Халқаро валюта жамғармаси тавсиялари асосида ишлаб чиқилди. Ушбу Кодекс норматив-ҳуқуқий ҳужжат ҳисобланмасдан, қонунчилик ҳужжатларида тўғридан-тўғри тартибга солинмаган масалалар бўйича тавсиявий характерга эга.
Бозор иштирокчилари меҳнат мажбуриятларини профессионал тарзда бажариши учун тегишли тайёргарликдан ўтган ва малакали ходимларга эга бўлиши керак. Бозор иштирокчилари юқори профессионал стандартларга интилишлари лозим. Юқори профессионал стандартлар қуйидагилар билан таъминланади:
1. Валюта амалиётларига оид ва иш фаолиятига тегишли бўлган амалдаги қонун ва қонуности ҳужжатларини етарли даражада билиш ва уларга риоя қилиш;
2. Тегишли тажриба, техник билим, малака ва кўникмаларга эга бўлиш ва уларга таянган ҳолда фаолият юритиш;
3. Ташкилотнинг ички тартиб-қоидаларига амал қилишда, тузилган битимларни ижро этишда, ҳужжатларни юритиш ва ахлоқий хатти-ҳаракатларга риоя қилишда профессионал мулоҳазани қўллаш;
4. Ички валюта бозоридаги операциялар билан боғлиқ хатарларни чеклаш, мониторинг қилиш ва назорат қилиш бўйича амалиётга эга бўлиш.
Бозор иштирокчилари уларнинг касбий нуфузи, ҳалоллиги ёки мустақиллигига салбий таъсир кўрсатадиган фирибгарлик билан боғлиқ бўлган ҳар қандай хатти-ҳаракатларга йўл қўймасликлари керак. Бозор иштирокчилари ўз фаолиятлари давомида Кодекс талабларига риоя қилишлари, бозорнинг барча иштирокчилари ва мижозлар билан виждонан, адолатли тарзда, шаффофликни таъминлаган ҳолда иш кўришлари зарур.
Шубҳали амалиётлар ва хатти-ҳаракатлардан қочиш, уларга қарши турган ҳолда бирдамлик билан ҳаракат қилишлари, касбий амалиётини асоссиз танқид қилмасликлари ҳамда бозорнинг барча иштирокчиларига нисбатан ҳар қандай кўринишдаги камситиш ҳолатларига, касбий нуфузига путур етказадиган хатти-ҳаракатларга йўл қўймасликлари керак. Валюта бозори яхлитлигини ва унга бўлган ишончни сақлаб туриш ҳамда валюта бозорида иш юритишни профессионал ва юқори стандартларда олиб бориш мақсадида бозор иштирокчилари томонидан валюта операцияларига доир ички этика кодекси ишлаб чиқилиши лозим. Бунда, ички этика кодекси ходимлар томонидан риоя қилиниши мажбурий бўлган ҳужжат бўлиши ҳамда ички валюта бозорига салбий таъсир кўрсатиши мумкин бўлган ҳар қандай ҳаракатларни чеклаш бўйича алоҳида тушунчаларни ўз ичига қамраб олиши лозим.
Ички этика кодексида йўл қўйилиши мумкин бўлган потенциал қоидабузарликлар рўйхати келтириб ўтилиши ҳамда улар билан боғлиқ интизомий жазо чораларини аниқ кўрсатиб ўтилиши лозим. 4 Мазкур кодекс ва амалдаги қонун ҳужжатлар ўртасида номутаносиблик юзага келганда бозор иштирокчилари қатъийроқ талаб мавжуд бўлган ҳужжатларга риоя қилишлари керак. Бозор иштирокчилари амалдаги қонунчилик ҳужжатлари талабларининг бузилишига олиб келадиган ҳолатларни англаганда уларда қатнашмасликлари ва ёрдам бермасликлари лозим. Бозор иштирокчилари томонидан қонунчилик ҳужжатларидаги ўзгаришлар тўғрисида ходимларни мунтазам равишда хабардор қилиш тизими ишлаб чиқилиши лозим. Бунда, ташкилотнинг “комплаенс” ёки юридик бўлинмалари қонунчиликдаги ўзгаришлар билан ходимларни мунтазам равишда таништириб боришлари мақсадга мувофиқ. Ички ёки ташқи ўқув дастурларда қатнашиш профессионализмни оширишнинг амалий усули ҳисобланади.
Бозор иштирокчилари валюта бозоридаги савдо фаолияти билан боғлиқ хатарларни чеклаш, мониторинг қилиш ва назорат қилиш учун амалиётга эга бўлиши керак. Валюта операциялари, жумладан, валютавий ҳосилавий (дериватив) инструментлари бўйича кунлик/ойлик чекловлар ўрнатилиши лозим. Ички валюта бозорида фаолият олиб борувчи масъул ходимлар рискларни аниқлаш ва бошқариш ички тартиб-қоидалари билан таъминланиши ва доимий равишда малака ошириб боришлари лозим ҳамда валюта бозоридаги фаолияти билан боғлиқ рискларни аниқлаш ва бошқариш юзасидан ҳисоботларни тегишли ички бўлинмаларга мунтазам равишда тақдим этиб боришлари шарт.
Хулоса Валюта сиёсатининг иккита асосий, баъзида, ҳатто, бир-бирига қарама-қарши келувчи мақсадларни мавжуд, улар: валюта курсидан молиявий барқарорлаштириш қуроли сифатида фойдаланиш. Биринчи ҳолатда валюта курси барқарор бўлиши ва қайсидир маънода баҳоси кўтарилган бўлиши (бу нарса баҳолар ўсиб кетишини олдини олади) керак.
Иккинчи ҳолатда эса у анча қайишқоқ ва баҳоси пасайтирилган бўлиши (экспортини рағбатлантириш мақсадида) лозим. Валюта сиёсатининг муҳим йўналишларидан бири валюта режимлари бўлиб, валюта режимлари: маълумки, алмашинув курси белгиланган ёки эркин сузувчи курслардан бўлиши мумкин. Бундан ташқари, «Бошқариладиган сузувчи» деб аталадиган курс ҳам мавжуд. Биринчи ҳолда миллий валютанинг номинал курси қандайдир барқарор валютага нисбатан белгиланади (масалан, АҚШ долларига) Марказий банк эса бу даражани валюта интервенциялари орқали ушлаб туради. Бундай режимни инфляцияни камайтириш ва молиявий барқарорликка эришиш учун “Íоминал якорь” сифатида қўллаш мақсадга мувофиқроқ бўлади.
Бироқ ўрта вмуддатли даврда барқарор валютага эга бўлган мамлакатда инфляциянинг нисбатан юқори суъратлари сақланиб турган бўлса, унда бу режим реал алмашинув курсининг ошишига ва экспортнинг дестимуляцияланишига олиб келади. ×унки миллий валютанинг реал курси пасайиб кетади. Бундай ҳолда спекулятив ҳужумларга дучор бўлиш эҳтимоли пайдо бўлади. Агарда валюта бозори иштирокчилари келажакда курснинг девольвацияланишини кутишаётган бўлишса, эркин “ Сузиш” режимида, яъни Марказий банк валюта бозори фаолиятига аралашмаган тақдирда ва алмашинув курси талаб ва таклиф асосида белгиланаётган ҳолатда курснинг айтиб бўлмайдиган кескин тебранишлари оқибатида миллий иқтисодиётнинг ва ташқи савдонинг издан чиқиш хавфи пайдо бўлади.
Валюта сиёсатининг яна бир йўналиши бу валюта алмашув курсидир. Одатда, иқтисодиётни эркинлаштириш макроиқтисодий беқарорлик муаммосини кескинлаштиради. Шунинг учун ҳам давлат белгиланадиган алмашинув курсидан қисқа муддатли даврда инфляция билан курашиш воситаси сифатида фойдаланиш мумкин. Бироқ бундай валюта режимини жорий этиш учун қуйидагиларни назарда тутиш керак: талабда сакрашлар юзага келганда валюта интервенцияси орқали курснинг керакли даражасини тутиб туриш имконини берадиган етарли миқдордаги олтин валюта заҳиралари нинг мавжудлиги: қатъий монетар ва фискал сиёсатнинг ўтказилиши.
Агар бу шартлардан бирортаси бажарилмайдиган бўлса, унда белгиланадиган алмашинув курсини жорий қилиш мутлақо мумкин эмас.
«Бошқариладиган ёки сузувчи» валюта курси Молиявий барқарорликка эришилгач ва инфляция даражаси йилига 10-15 фоизгача пасайса, «Бошқариладиган сузувчи» режим энг мақбул режим бўлиб қолади. Чунки у экспортни рағбатлантириш вазифасини ҳал қилишга имкон яратади. Сўм номинал курсининг сирғалувчи пасайиши шароитида «Валюта йўлаги»ни белгилаш, баҳолар барқарорлигини ва уларни олдиндан башорат қилинишини таъминлашга имкон яратади.
Ривожланаётган мамлакатлар тажрибаси кўрсатишича, миллий валютанинг конвертацияланишига эришиш- монетар,фискал ва ташқи савдо сиёсатлари соҳаларида қатор ўзаро боғлиқ чора-тадбирлар мажмуасини талаб қилувчи жуда мураккаб жараёндир. Конвертация товарлар, хизматлар ва молия активлари оқимларининг халқаро ҳаракати билан чамбарчас боғлиқ. Конвертациялашни жорий қилиш ташқи савдога ва сармоялар ҳаракатига бўлган чекловларни олишга тенг бўлган натижани беради. Конвертациялашга бўлган чеклашларни олиб ташлаш иқтисодиёт учун қатор афзалликларни таъминлайди, бироқ бунинг учун маълум бир тўлов тўлаш керак бўлади, у эса эркинлаштиришнинг тезлигига бевосита боғлиқдир.
2017 йил октябр ойида миллий валютани конвертация қилиш бўйича ХВФ талаблари асосида XIII банднинг имзоланиши мамлакат валюта сиёсатида мухим ўзгаришларга олиб келувчи қадам бўлди. Бу конвертациялаш барча иқтисодий агентларга хорижий валютанинг режимини қабул қилишни англатади.
Миллий валютанинг конвертацияланишига эришишнинг бошланғич босқичида қуйидагиларни таъминлаш лозим:
- тўлов балансининг мувозанатига зид келмайдиган алмашинув курсини белгилаш;
- яқин истиқболда тўлов балансида кескин бузилишлар рўй бериб қолганда халқаро ликвидликнинг (хорижий валюталарнинг захираси, хорижий валюта қарзларига бўлган йўлнинг очиқлиги ) етарли бўлиши зарур.
Хорижий валюта заҳиралари ўлчамларининг кўрсаткичларидан бири сифатида кўпинча ойларнинг сони қўлланилади (қоидага кўра иккитадан кам бўлмаслиги лозим), яъни мана шу ойлар ичида мамлакатга зарур бўлган барча импорт учун тўлов тўлаш имконияти мавжуд бўлади.
Масалан: Польшада конвертацияланадиган валюта жорий қилинганда, ундаги валюта захиралари тўрт ярим ой мобайнида импорт товарлар сотиб олишга етар эди:
- барқарорлаштириладиган молиявий сиёсат мавжуд бўлиши керак (жумладан, пул массасини ёки ички талаб ва импортнинг ўсишини қисқартириш, булар тўлов балансида катта танқисликни келтириб чиқарадилар).
- қатъий бюджет чеклашларини жорий қилиш, давлат корхоналарини дотациялаш ва субсидиялашнинг яшириш шаклларини бекор қилиш:
- хусусийлаштириш соҳасида самараси чора-тадбирларни қабул қилиш ва иқтисоднинг барча субъектлари учун ташқи иқтисодий фаолият юритишда тенг хуқуқларни ўрнатиш. Маҳаллий ишлаб чиқарувчилар бозор қатнашчиларидан бўлишлари керак, чунки бу уларга конвертацияланаётган валютанинг барча афзалликларидан фойдаланиш имкониятини яратади.
Валюта бозорини янада эркинлаштириш мақсадида амалга оширилаётган чора-тадбирлар ижобий натижа бериши керак.
Биринчи, маҳсулот экспортчиларнинг моддий манфаадорлиги ошади ва бунинг натижасида экспортининг умумий ҳажми кўпаяди.
Иккинчидан, малакатимизда янада қулай инвестиция иқлими яратилади, хорижий ва ички инвесторларининг экспортга йўналтирилган ишлаб чиқаришга инвестиция қилишлари учун қулай шарт-шароитлар юзага келади.
Учинчидан, иқтисодиётнинг бошқа соҳаларида ўтказиладиган ислоҳотларни тезлаштириш имкониятлари яхшиланади.
Бозор иқтисодиётини ривожлантириш албатта молия тизими ва валюта бозорини янада эркинлаштириб боришни талаб қилади. Шу сабабли, биржадан ташқари валюта бозорида операциялар ҳажмини кенгайтириб бориш зарурияти пайдо бўлди.
Ҳозирги пайтда биржадан ташқари валюта бозори банклараро валюта бозорини, вакил банклар билан уларнинг мижозлари ўртасидаги операцияларни шунингдек, валюта алмаштириш пунктлари орқали нақд пул чет эл валютасини сотиб олиш ва сотиш операцияларини ўз ичига олади.