Олий ва ўрта махсус таьлим вазирлиги самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти



Download 64,86 Kb.
bet4/6
Sana12.07.2022
Hajmi64,86 Kb.
#781950
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
Рузикулов Дилшод курс иши xalqaro valyuta —

2- Боб- Девиз валюта сиёсати
2.1 Девиз валюта сиёсатиниг мазмуни ва максади
Девиз сиёсати Марказий банк томонидан хорижий валюта (девиз)ни олди-сотдиси орқали миллий валюта курсига таъсир ўтказиш методидир. Марказий банк миллий валюта курсини ошириш учун чет эл валютасини айирбошлайди ва аксинча, миллий валюта курсини тушириш мақсадида эса чет эл валютасини сотиб олади. Девиз сиёсатининг миллий валюта курсига таъсир этиш мақсадидаги қуйидаги инструментлари мавжуд. Булар:

  • валюта интервенцияси;

  • девальвация;

  • ревальвация;

  • валюта резервларини диверсификация қилиш.

Марказий банк девиз сиёсатининг тарқалган шакли бу валюта интервенцияси ҳисобланади. Марказий банкнинг миллий валюта курсига таъсир этиш мақсадида валюта бозорида чет эл валюталарини сотиб олиш ёки аксинча, сотишга валюта интервенцияси дейилади.
Ҳозирги даврда валюта интервенциясидан қўлланган асосий мақсад бўлиб, валюта курсининг қисқа вақт оралиғида кутилмаганда юзага келадиган кескин тебранишларга барҳам бериш ҳисобланади.
Девиз сиёсатининг кейинги инструментларидан яна бири девальвациядир. Девальвация - (лотинча сўздан олинган бўлиб, devaleo - қадрини тушиши деган маънони англатади) миллий валютанинг чет эл валюталарига ёки халқаро ҳисоб-китоб пул бирликларига нисбатан қадрининг тушишидир. Девальвациянинг келиб чиқишига сабаб бўлиб, инфляциянинг кучайиши ва мамлакат тўлов баланисининг салбий қолдиқга эга бўлиши ҳисобланади. Унинг юзага келишига қуйидаги 2 хил сабаб бор:

  • экспортни рағбатлантириш;

  • миллий валютани расмий курси билан бунинг реал харид қуввати ўртасидаги сезиларли даражанинг пайдо бўлиши.

Ревальвация – (лотинча сўздан олинган бўлиб, revaleo - қадрини ошириш маъносини анлатади) миллий валютанинг чет эл валюталарига эркин халқаро ҳисоб-китоб пул бирликларига нисбатан қадрининг ошишидир. Унинг эса келиб чиқишига сабаб, инфляциянинг ниҳоятда паст даражада бўлиши ва узоқ вақт давомида мамлакат тўлов балансининг актив қолдиққа бўлиши миллий фирма ва компанияларнинг жаҳон савдо бозорида рақобатбардошлигидадир.
Жаҳон амалиётида ревальвация девальвацияга нисбатан кам қўлланилади бу жараёни фақат дунёнинг энг ривожланган индустриал мамлакатларнинг амалаётидагина учратиш мумкин.
Девиз сиёсатининг яна бир муҳим инструментларидан бири бу валюта резервларини диверсификация қилишдир. Валюта резервларини диверсификация қилиш деганда – бир вақтнинг ўзида бир неча валютада резервларни ташкил қилиш тушунилади. Бу валюта резервларини таркиби барқарор бўлган валюталар ҳисобигагина амалга оширилади демакдир.
Девальвация – бу миллий валютанинг хорижий валюталарга нисбатан қадрсизланишидир.
Валютавий чеклашлар – бу жорий валюта операциялари ва капиталларнинг ҳаракати билан боғлиқ бўлган операцияларга нисбатан чекловларнинг жорий қилинишидир.
Мавжуд расмий маълумотлар таҳлилига кўра, Ўзбекистонда 2017-2021 йилларда сўмнинг АҚШ долларига нисбатан алмашув курсининг девльвацияланиш даражаси ўсиш тенденциясига эга бўлган. 2021 йилга келиб сўмнинг девальвацияланиш суръати 2017 йилга нисбатан 6,4 фоизга ошган. Бироқ, девальвация суръатлари жадаллашган бўлса-да, инфляция кескин тус олмаган. Айни пайтда, Марказий банкнинг пул-кредит сиёсати инфляциянинг белгиланган мақсадли мўлжали доирасида бўлишини таъминлашга қаратилган.
Шу билан бирга алоҳида эътибор қаратилиши лозим бўлган муҳим масалалардан бири шундаки, молиявий барқарорлик шароитида миллий валюта алмашув курсини сунъий равишда юқори ушлаб туриш орқали унинг асосий савдо ҳамкор давлатлари валюталарига нисбатан реал алмашув курсининг ошиб кетишига йўл қўйиб бўлмайди. Зеро, бу мамлакат ичида халқаро валюта захираларининг камайишига ҳамда экспорт товарлар рақобатбардошлиги тушиб кетишига олиб келади.
Миллий валюта қадри ошиб, ревальвация бўлиши кутилаётган бўлса-да, мамлакат иқтисодий сиёсати талабларидан келиб чиққан ҳолда бу курс 82 мамлакат иқтисодиёти учун керак бўлмаслиги мумкин. Бундай ҳолатда Марказий банк валюта интервенцияси орқали мамлакат иқтисоди учун зарур бўлган алмашув курсини таъминлаши мумкин. Масалан, Японияда миллий валюта қадри ошишига йул қўйилмайди. Чунки, иена қадри ошса, мамлакат экспортёрларининг жаҳон бозоридаги нарх бўйича рақобатдошлиги пасаяди, бу эса, ўз навбатида, мамлакат экспортининг камайишига ва охир-оқибатда валюта тушумининг озайишига, қолаверса, ташқи савдо балансининг салбий томонга ўзгаришига олиб келиши мумкин. Шу боис ҳам Япония ҳукумати экспортга йўналтирилган курс сиёсатини юритган ҳолда иенанинг ревальвация бўлишига йўл қўймайди, ваҳолангки, иенанинг ревальвация бўлишига барча имкониятлар мавжуд.

Download 64,86 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish