Олий ўқув юртларида ўқув жараёнини кредит-модуль тизимида ташкил қилиш



Download 0,77 Mb.
bet30/52
Sana25.02.2022
Hajmi0,77 Mb.
#296363
1   ...   26   27   28   29   30   31   32   33   ...   52
Bog'liq
Олий ўқув юртларида ўқув жараёнини кредит модуль тизимида ташкил

Шахсий якуний назорат қайдномаси


Имтиҳонни узрли сабаб билан ўтказиб юборган талаба имтиҳон муддатини узайтириш ҳуқуқига эга. “Шахсий якуний назорат қайдномаси” имтиҳонларни муддатидан олдин топширмоқчи бўлганда ва ўқув режалардаги қарзларни ва фарқларни йўқотишда ҳам берилади.
Шахсий якуний назорат қайдномаси шакли иловада 19-шаклда келтирилган.

Транскрипт


Транскрипт – бу бир ёки бир нечта олий ўқув юртларида орттирилган академик билимлар даражасини акс эттирадиган расмий ҳужжат. Талабанинг фанларни ўзлаштириши мобайнида унинг барча баҳолари ва тўплаган кредитлари транскриптга киритилади. Регистратор транскриптнинг юритилиши ва унга талабанинг баҳолари киритилиши учун масъул ҳисобланади. У ҳар семестр якунида тўлдириб борилади.
Транскрипт қуйидаги маълумотларни ўзида жамлайди:

  • талаба ҳақидаги маълумотлар;

  • ўзлаштирилган фанлар;

  • кредитлар миқдори;

  • ҳарфли ифодаланган баҳолар (Grade); - семестрдаги ўртача баҳо (GPA).

Регистратор офиси фаолияти бошланиши билан бу маълумотлар компьютерга киритилади, яъни ҳар бир талаба учун файл очилади.
Транскрипт олий ўқув юртининг фирма бланкасида расмийлаштирилади ва муҳр билан тасдиқланади. У талабанинг мурожаатига биноан қуйидаги ҳолларда тақдим этилади:

  1. иш берувчига тақдим этиш учун;

  2. бошқа олий ўқув юртига ўқишини кўчириш учун; 3) магистратурага ўқишга кириш учун.

Транскрипт талабанинг илтимосига кўра иш берувчига ёки бошқа олий ўқув юртига жўнатилиши мумкин. Транскрипт талаба иш берувчининг талабларига ёки бошқа олий ўқув юртида ўқишга қанчалик даражада мос келишини кўрсатади. Талаба ўзи ўзлаштирган фанларнинг тўғри қайд қилинганлигини текшириш ҳуқуқига эга.
Транскриптда талабанинг фамилияси, исми, отасининг исми, туғилган санаси, жинси, академик даражаси, асосий дастури, қайд рақами, ўқишга кирган ва битирган йили, транскрипт тўлдирилган сана кўрсатилиши шарт. Ҳужжатнинг охирида ҳуқуқни белгиловчи ҳужжатлар (лицензия, аттестация, аккредитация) ҳақида маълумот берилади.
Транскрипт шакли иловада 20-шаклда келтирилган.


Download 0,77 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   26   27   28   29   30   31   32   33   ...   52




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish