IV. КРЕДИТ-МОДУЛЬ ТИЗИМИДА ТАЛАБАЛАРНИНГ ТАЪЛИМ
НАТИЖАЛАРИНИ НАЗОРАТ ҚИЛИШ ВА БАҲОЛАШ
12. Университетда талабалар билимини назорат қилиш оралиқ ва
якуний назорат турларини ўтказиш орқали амалга оширилади.
13. Оралиқ назорат фан дастурларининг тегишли бўлими тугагандан
кейин, талабанинг билим ва амалий кўникмаларини баҳолаш мақсадида
семестр давомида ўтказилади.
Оралиқ ва якуний назорат турларининг топшириқлари тегишли
кафедра профессор-ўқитувчилари томонидан ишлаб чиқилади ҳамда кафедра
мудири томонидан тасдиқланади.
14. Оралиқ назорат тури ҳар бир фан хусусияти ва ҳажмидан келиб
чиқиб, бир семестрда 2 мартагача ўтказилиши мумкин.
Оралиқ назорат тури сони, ўтказиш шакли ва муддати фан
ўқитиладиган кафедра томонидан белгиланади ва ўқув семестри
бошланишидан камида 1 ҳафта олдин факультет деканатига тақдим этилади.
Оралиқ назорат тури фаннинг ўқув дастури (силлабуси)да аниқ
кўрсатилиши шарт.
15. Талабанинг амалий, семинар, лаборатория машғулотлари ва
мустақил таълим топшириқларини бажариши, шунингдек, унинг ушбу
машғулотлардаги фаоллиги фан ўқитувчиси томонидан семестр давомида
баҳоланиб борилади ҳамда оралиқ назорат тури бўйича баҳолашда инобатга
олинади.
Бунда, машғулотларда қўйилган баҳолар ўртачаси оралиқ назорат
турида қўйилган баҳо билан қайта ўрталаштирилади ва расмийлаштирилади.
16. Аудитория машғулотлари ҳафтасига 2 академик соатдан (тиббиѐт
йўналишларида 4 академик соатдан) кам бўлган фанлардан оралиқ назорат
тури ўтказилмайди.
Оралиқ назорат ўтказилмайдиган фанлар бўйича оралиқ назорат тури
баҳоси амалий, семинар, лаборатория машғулотлари ва мустақил таълим
топшириқларининг бажарилиши, шунингдек, унинг ушбу машғулотлардаги
талабанинг фаоллиги учун қўйилган баҳолар ўртачаси бўйича олинади.
17. Якуний назорат тури семестр якунида (тиббиѐт йўналишларида фан
якунида) тегишли фан бўйича талабанинг назарий билим ва амалий
кўникмаларни ўзлаштириш даражасини аниқлаш мақсадида ўтказилади.
18. Якуний назорат турини ўтказиш шакли шу фанни ўқитадиган
7
кафедра томонидан белгиланиб, фан ўқув дастури (силлабус)да акс
эттирилади ҳамда факультет деканати томонидан ишлаб чиқиладиган ва ўқув
ишлари бўйича проректор томонидан тасдиқланадиган якуний назорат
турларини ўтказиш жадвалига мувофиқ ўтказилади.
19. Якуний назоратни ўтказишда тегишли фан бўйича ўқув
машғулотларини олиб борган профессор-ўқитувчининг иштирок этишига йўл
қўйилмайди.
Келишув асосида якуний назорат турини ўтказиш ва баҳолашда бошқа
олий таълим муассасаларининг тегишли фан бўйича профессор-
ўқитувчилари жалб қилиниши мумкин. Бунда таклиф этилган профессор-
ўқитувчиларга соатбай асосида ҳақ тўлашга рухсат этилади.
20. Тиббиѐт йўналишларида оралиқ ва якуний назорат турлари кафедра
мудири томонидан ташкил этиладиган комиссия томонидан амалга
оширилади. Комиссия таркибига фан профессор-ўқитувчилари ва соҳа
мутахассислари орасидан шакллантирилади.
21. Тиббиѐт йўналишларида оралиқ ва якуний назорат турлари
объектив тизимлаштирилган клиник синов ѐки объектив тизимлаштирилган
имтиҳон шаклларида ўтказилиши мумкин.
22. Оралиқ ва якуний назорат турлари бўйича топшириқлар:
талабалар томонидан фаннинг долзарб мавзулари ҳамда муаммоли
вазиятларни таҳлил қилишга қаратилиши, мантиқан ва тушунарли тилда
ифодаланиши;
талабаларнинг фанни ўзлаштириш даражасини, таҳлил килиш
кўникмаларини, мустақил фикрлаш ва келажакдаги касбий фаолиятларида
мустақил қарорлар қабул қилиш қобилиятларини аниқлашга қаратилган
бўлиши;
аниқ норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар нормаларига асосланган ва амалиѐт
билан бевосита боғлиқ бўлиши;
фан мазмунининг ўзгаришини инобатга олиниб, ҳар ўқув йилида
янгиланиб борилиши лозим.
23. Кредит-модуль тизимида талабалар билимини баҳолаш 5 баҳолик
тизимда амалга оширилади.
Талабанинг таълим натижалари қуйидаги мезонлар асосида
баҳоланади:
Tалаба мустақил хулоса ва қарор қабул қилади, ижодий фикрлай олади,
мустақил мушоҳада юритади, олган билимини амалда қўллай олади, фаннинг
(мавзунинг) моҳиятини тушунади, билади, ифодалай олади, айтиб беради
ҳамда фан (мавзу) бўйича тасаввурга эга деб топилганда – “5” (аъло) баҳо;
Талаба мустақил мушоҳада юритади, олган билимини амалда қўллай
8
олади, фаннинг (мавзунинг) моҳиятини тушунади, билади, ифодалай олади,
айтиб беради ҳамда фан (мавзу) бўйича тасаввурга эга деб топилганда – “4”
(яхши) баҳо;
Талаба олган билимини амалда қўллай олади, фаннинг (мавзунинг)
моҳиятини тушунади, билади, ифодалай олади, айтиб беради ҳамда фан
(мавзу) бўйича тасаввурга эга деб топилганда – “3” (қониқарли) баҳо;
Талаба фан дастурини ўзлаштирмаган, фаннинг (мавзунинг) моҳиятини
тушунмайди ҳамда фан (мавзу) бўйича тасаввурга эга эмас, деб топилганда –
“2” (қониқарсиз) баҳо.
24. Талаба тегишли фан бўйича якуний назорат тури ўтказиладиган
муддатга қадар оралиқ назорат турини топширган, шунингдек, ўқув режасида
кўзда тутилган бўлса, курс иши (лойиҳаси)ни ҳимоя қилган бўлиши шарт.
Курс иши (лойиҳаси)ни мувафаққиятли ҳимоя қила олмаган талабалар
тегишли фандан академик қарздор ҳисобланади.
25. Қуйидаги ҳолларда талаба тегишли фандан якуний назорат турига
киритилмайди:
оралиқ назорат турини топширмаган, агар ўқув режасида кўзда
тутилган курс иши (лойиҳаси)ни ҳимоя қилмаган бўлса, шунингдек, ушбу
назорат тури ва ҳимоя бўйича “2” (қониқарсиз) баҳо билан баҳоланганда;
бир фанга ажратилган аудитория соатининг 25 фоизини ва ундан ортиқ
соатни сабабсиз қолдирганда.
26. Курс иши (лойиҳаси), малакавий амалиѐтлар, магистратура
талабаси стажировкаси, битирувчи босқич талабаларининг якуний давлат
аттестацияси ва бошқа ўқув машғулотларидан ташқари таълим элементлари
бўйича талабалар билими ушбу тартибнинг 23-бандида келтирилган
мезонлар
асосида
баҳоланади
ҳамда
алоҳида
қайдномаларга
расмийлаштирилади.
Сиртқи ва кечки таълим шаклларида курс иши (лойиҳаси)ни баҳолаш
натижалари оралиқ назорат тури сифатида қабул қилинади.
27. Бир кунда 1 тадан ортиқ фан бўйича якуний назорат тури
ўтказилмайди, якуний назорат турларини ўтказиш камида 2 кун оралиғида
белгиланади.
28. Якуний назорат турига киритилмаган, кирмаган, шунингдек, ушбу
назорат тури бўйича қониқарсиз баҳо олган талаба академик қарздор
ҳисобланади.
29. Талаба узрли сабабларга кўра оралиқ ва якуний назорат турига
кирмаган тақдирда ушбу талабага тегишли назорат турини алоҳида график
асосида факультет деканининг фармойиши асосида топширишига рухсат
9
берилади.
Якуний назорат турига киритилмаган, кирмаган, шунингдек, ушбу
назорат тури бўйича қониқарсиз баҳо олган талабага бир марта бепул
қарздорликни қайта топширишга рухсат берилади. Шу имкониятдан
фойдаланмаган талабалар ўз ҳисобидан қайта ўқиш ҳуқуқига эга.
30. Ўқув семестри якунланишига бир ой муддат қолгандан бошлаб
мазкур семестр учун турмуш ўртоғи ѐки ота-онаси ҳукумат қарорлари ва
топшириқларига мувофиқ хорижий давлатга узоқ муддатли хизмат сафарига
юборилаѐтганлиги сабабли талабага унинг аризасига асосан алоҳида график
асосида дарсларни ўзлаштириш имконияти яратилади.
Бундай тартиб, агарда асослантирилувчи ҳужжатлар тақдим этилганда,
саломатлигини тиклаш, ҳомиладорлик ва туғиш, шунингдек, болаларни
парвариш қилиш, оиласининг бетоб аъзосини парвариш қилиш мақсадида
академик таътил олиш мақсадидаги талабаларга ҳам қўлланилиши мумкин.
Навбатдаги семестрда ушбу талабалар дарс машғулотларида бевосита
иштирок этиши ѐки академик таътил олиши ѐхуд ўз аризасига кўра талабалар
сафидан четлаштирилиши мумкин.
31. Академик қарздор талабалар таътил вақтида ѐки кейинги
семестрлар мобайнида тегишли фанлардан ўзлаштирилмаган кредитлар
миқдорига мос равишда базавий тўлов-контракт миқдоридан келиб чиққан
ҳолда тўловни амалга оширгандан сўнг ўзлаштирилмаган фанларни ўз
ҳисобидан қайта ўқиш ҳуқуқига эга бўлади.
Ўзлаштирилмаган кредитлар бўйича тўлов қиймати тегишли таълим
йўналиши бўйича базавий тўлов-контракт миқдорини ўқув режасида бир
ўқув йилига ажратилган жами кредитга бўлиш орқали бир кредитга тўғри
келадиган қийматни аниқлаш йўли билан ҳисобланади.
32. Кузги семестр бўйича академик қарздорлик баҳорги семестр
давомида, ўқув машғулотларидан ташқари пайтда ѐки талабанинг ташаббуси
билан университетда ташкил этиладиган ѐзги семестрда бартараф этилиши
мумкин.
Бунда талабага баҳорги семестр фанларидан ўқув жараѐнларида
иштирок этишига йўл қўйилади.
33. Ёзги семестрнинг давомийлиги академик тақвим асосида
бакалавриат таълим йўналишлари, магистратура мутахассисликлари ва
курслар бўйича белгиланади ва қуйидаги регламент асосида ташкил
қилинади:
талаба ѐзги семестр бошлангунига қадар факультет деканатига ўзининг
ѐзги семестрда ўқиши истагини билдиради;
факультетлар орқали олинган мурожаатлар университет ўқув-услубий
бошқармаси томонидан жамланади ҳамда ушбу талабаларга ѐзги семестр
10
учун дарс жадвалини тузади ва талаба тўлов пулини тўлаганидан сўнг
дарслар ташкил этилади;
ѐзги семестр мазкур Тартибда келтирилган баҳолаш тизими асосида
талабалар билимини шаффоф баҳолаш тамойилига кўра ташкил қилинади.
Ёзги семестрга жалб қилинган профессор-ўқитувчиларга соатбай
асосида иш ҳақи тўланади.
34. Талаба узрли сабабларсиз малакавий амалиѐтга қатнашмаган,
шунингдек, амалиѐт якунлари бўйича “2” (қониқарсиз) баҳоланган ҳолларда
у академик қарздор ҳисобланади.
Малакавий амалиѐт бўйича академик қарздорлик амалиѐт хусусияти ва
дастуридан келиб чиққан ҳолда мазкур Тартибнинг 31-32-бандларида
белгиланган қоидалар асосида қайта ўзлаштирилишига рухсат берилади.
Агар амалиѐт дастури қайта ўзлаштиришни ўқув машғулотларидан
ташқари ѐки таътил даврида бажариш имконини бермаса, талаба белгиланган
тартибда курсдан қолдирилади.
35. Тегишли таълим элементларидан ўзлаштириш кўрсаткичи “3”
(қониқарли) ва ундан юқори баҳони ташкил этганда талабага ўқув семестри
бўйича шу таълим элементига ажратилган кредит берилади.
Талаба таълим элементи бўйича қониқарсиз баҳоланганда унга кредит
берилмайди.
36. Икки ѐки ундан ортиқ ўқув семестрларида давом этадиган фанлар
бўйича талабалар билимини баҳолаш ушбу Тартибда ўрнатилган қоидалар
бўйича амалга оширилади.
Бунда битирувчининг диплом иловаси ҳамда ўқиш даври мобайнида
тақдим этиладиган транскрипт
(академик маълумотнома)да шу фан
ўқитилган охирги семестрдаги ўзлаштириш кўрсаткичи расмийлаштирилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |