“олий таълим тизимида стратегик қарорлар қабул қилиш ва жамоатчилик назорати” модулининг



Download 130 Kb.
bet1/9
Sana11.07.2022
Hajmi130 Kb.
#775984
  1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
3.2 YANGI


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ

ОЛИЙ ТАЪЛИМ ТИЗИМИ ПЕДАГОГ ВА РАҲБАР КАДРЛАРИНИ ҚАЙТА ТАЙЁРЛАШ ВА УЛАРНИНГ МАЛАКАСИНИ ОШИРИШНИ ТАШКИЛ ЭТИШ БОШ ИЛМИЙ - МЕТОДИК МАРКАЗИ





Тасдиқлайман”
Директор ўринбосари
___________ И.Исомов
“______”__________2021 йил









“ОЛИЙ ТАЪЛИМ ТИЗИМИДА СТРАТЕГИК ҚАРОРЛАР ҚАБУЛ ҚИЛИШ ВА ЖАМОАТЧИЛИК НАЗОРАТИ” МОДУЛИНИНГ


ИШЧИ ЎҚУВ ДАСТУРИ


Қайта тайёрлаш ва малака ошириш курси йўналиши:
“Таълим тизими менежменти” ва “Таълим сифати менежменти”


Тингловчилар контингенти:
Олий таълим муассасалари раҳбар кадрлари


Тошкент – 2021
Модулнинг ишчи дастури Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2020 йил 7 декабрдаги 648-сонли буйруғи билан тасдиқланган ўқув дастури ва ўқув режасига мувофиқ ишлаб чиқилган.



Тузувчи:



А.Х.Холов – иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент

Тақризчилар:

А.Э.Юлдашев - тарих фанлари доктори, профессор
А.Т.Умаров – иқтисод фанлари номзоди, доцент

Ишчи ўқув дастури Бош илмий-методик марказ Илмий методик Кенгашининг қарори билан нашрга тавсия қилинган


(2020 йил “30декбардаги 5/4-сонли баённома)
Кириш
Ўзбeкистон Рeспубликаси Прeзидeнтининг 2017-йил 7 фeвралдаги
ПФ-4947-сонли Фармони билан тасдиқланган “2017-2021-йилларда Ўзбeкистон Рeспубликасини ривожлантиришнинг бeшта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар Стратегияси” ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2020 йил 29 декабрдаги Олий Мажлисга Мурожаатномасида “олий таълимнинг қамрови ва сифатини оширишга алоҳида эътибор қаратиш”, “барча давлат органларида қарор қабул қилиш жараёнлари, очиқ ва фақат очиқ бўлишини таъминлаш” каби вазифалар белгиланган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Олий таълим муассасаларида таълим сифатини ошириш ва уларнинг мамлакатда амалга оширилаётган кенг қамровли ислоҳотларда фаол иштирокини таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” 2018 йил 5 июндаги ПҚ-3775сон Қарори1 ва унинг иловаси билан тасдиқланган Олий таълим муассасаларида таълим сифатини ошириш ва уларнинг мамлакатда амалга оширилаётган кенг қамровли ислоҳотларда фаол иштирокини таъминлаш бўйича «Йўл харитаси»га мувофиқ, Жамоатчилик кенгашининг (кейинги ўринларда Кенгаш деб юритилади) мақсад ва вазифалари, ҳуқуқ ва мажбуриятлари ҳамда унинг фаолиятини ташкил этиш тартибини белгилайди.
Давлатимиз раҳбари Ш.М.Мирзиёев таъбири билан айтганда, жамоатчилик кенгашлари давлат органлари фаолиятининг очиқлигини таъминлайдиган, уларни аҳоли билан бевосита боғлайдиган кўприк вазифасини бажариши лозим2. Дарҳақиқат жамоатчилик кенгашлари давлат органининг нодавлат ташкилотлари, оммавий ахборот воситалари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари билан боғлаб турадиган ҳалқа ролини бажариши ҳамда такомиллашиб бориши даркор.
Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳамда олий таълим муассасалари фаолиятининг очиқлигини таъминлаш, фуқаролик жамияти институтлари билан алоқаларини мустаҳкамлаш, жамоатчиликка ахборот тақдим этишнинг тезкор ва замонавий шаклларини жорий этилиши, малака ошириш, илмий-тадқиқот ишларини тайёрлаш ва амалиётга татбиқ этиш, назорат-мониторинг, ходимларни ишга қабул қилиш ва лавозимга тайинлаш, олий таълим муассасалари фаолиятини ўрганиш ва тизимдаги бошқа жараёнларда шаффофликни таъминланиши, профессор-ўқитувчиларнинг ўқув юкламаларини оптималлаштириш, касбий фаолиятга замонавий ахборот-коммуникация технологияларини кенг жорий этиш асосида олий таълим тизими ходимларининг меҳнат унумдорлигини оширишга катта эътибор қаратилмоқда.
Стратегик режалаштириш ягона усуллар асосида келажакдаги муаммо ва имкониятларни расмий истиқболини белгилашдан иборат ва у ОТМлар раҳбар кадрларини узоқ муддатли режаларни тайёрлашга йўналтирилган. Стратегик режалаштиришнинг хусусиятлари биринчидан, миллий режа элементларни ягона стратегик яхлит тарзда қарайди. Иккинчидан, стратегик режалаштириш узоқ муддатли келажакка қаратилган. Учинчидан, ОТМларни келажакдаги муваф­фақиятли ривожланишини белгилайди.
Олий таълим тизимида стратегик қарорлар қабул қилиш олий таълимнинг стратегик мақсадларин амалга оширишга қартилган дастурларни ишлаб чиқишда ишлатилади Улар узоқ муддатга, одатда бир неча йилга ҳисобланади ва стратегик маслаларни ҳал этилишиди ишлатилади, шунинг учун уни истиқбол режаси деб атайдилар.
Глобал пандемия шароитида стратегик қарорлар ОТМлар фаолиятидаги янгича ёндашувлар, кескин бурилишларни силлиқ ўтишини таъминлайди. Стратегик қарорлар ОТМлардаги янги манбаалар хисобига бутун иқтисодий ва ижтимоий муаммоларни ечишга ёрдам беради.

Download 130 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish