94
ёрқин мисоли бўла олади. Жумладан, машҳур "Қаландар ишқи" шеърини
ишқий мавзудаги шеър сифатида тушунавериш мумкин. Бироқ ундаги
рамзлар қатида бошқа маъно ҳам мустақил ҳолда мавжуд бўлиб, уни ўз
вақтида шоирга руҳан яқин кишилар яхши тушунишган. Сабаби улар
рамзларнинг маъноси англашиладиган контекстдан – шоирнинг ҳаёт
йўли, opзу-интишлари, шеър ёзилган пайтдаги руҳий ҳолати ва ҳк.
омиллардан хабардор бўлганлар”
21
. Рамзийликда сўз, ишора ва ҳолатни
турли маъноларда қўллашнинг чексиз имкониятлари мавжуд бўлади.
Рамзийликда сўзни тушуниш билан биргаликда ишорани кўзда тутиш
тақозо қилинади.
Рамзни қўллаш ва тушуниш бир жараённинг икки томонидир. Бирор матн
ёки ифода уни англаш ҳамда талқин қилиш орқали кўчма маъноси
аниқлангандагина рамзийлик касб этади. Темур ҳақидаги ривоятлардан
бирида анчадан буён Дамашқ шаҳрини забт этолмаётган жаҳонгир
Бибихонимдан кўмак истаб, хат жўнатади. Хоним хожасига жавоб
мактубида: “Эски оғочларни кесиб, ўрнига янги кўчатлар ўтқазиш
кераклигини” ёзиб юборади. Ишорани англаган соҳибқирон улуғ ёшдаги
лашкарбошиларни ғайратли ёшлар билан алмаштиради ва шаҳар тезда забт
этилади. Юқорида деконструкция қилинган ҳолати берилган “Оқ тулпор”
шеъридаги “булбул” сўзининг қизиқчи кўзда тутган рамзий маъносини
билмаслик янги матн мазмунини йўққа чиқаради. Рамз тушунилгандагина
ва тушунган киши учунгина қиммат касб этади. Англанмаган рамзийлик
фойдаланилмаган
имконият
кабидир.
Кўринадики,
рамзийлик
постмодернизмгагина боғлиқ ҳодиса бўлмай, унинг тарихий илдизи жуда
қадим замонларга бориб тақалади. Лекин постмодерндагина бадиий матн
тўлиғича уни ташкил этган сўзлар замиридаги рамзга асосланадиган бўлди.
Рамзийликнинг асосий хусусияти ундан жўяли маъно чиқариш мумкинлиги
ҳисобланади. Мисол учун, Ўктам Ботирдан банкда ишлаётган Ўринбойнинг
аҳволи қандайлигини сўрайди. “Ҳозирча қамалгани йўқ”,-деб жавоб беради
Ботир. Бир қарашда бундай жавоб – тамомила ўринсиз. Агар айтилган
гапдаги ишорадан маъно чиқара билинсагина, у салмоқли мазмун касб
этади. Ботирнинг ўйича, Ўринбой – қаллоб ва таъмагир одам. Бинобарин, у
– қачондир ўша иллатлари учун жазосини олиши керак. Кўринадики,
рамзий нутқ ҳамиша ўзига хос жўяли асосга эга бўлади. Рамз билан кимдир
мақталса, у кимгадир намуна қилинган бўлади, агар гаплашиб
ўтирганлардан соат неча бўлгани сўралса, суҳбат чўзилиб кетгани,
тарқалиш кераклиги англашилади ва ҳк. Постмодерн асарларда рамзнинг
шу жиҳатларига алоҳида эътибор қаратилгани айни бир матннинг ҳар бир
ўқирман томонидан тамомила ўзгача тушунилиши мумкинлигига йўл очади.
Йирик шоир Абдували Қутбиддиннинг қуйидаги мисраларида ҳам поэтик
образлар рамзийлик асосига қурилгани яққол кўзга ташланади:
Субҳлар ҳўплайди патли ҳавони,
Бир кун ёлғончилик қилади апрель,
Do'stlaringiz bilan baham: